← Назад
Решение #2895911 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 40 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4275-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 14август
Сирдарё тумани
Сирдарё
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
У.Курбанов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджонов котиблигида,
аризачи Сирдарё вилоят солиқ бошқармасининг қарздор - “BLESSED
PERFE T TRADE” масъулияти чекланган жамиятини (соддалаштирилган
таомилга кўра) тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини
аризачи вакили А.Эшбоев (2025 йил 6 август 35-45799-сонли ишончнома
асосида) иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий судибиносида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси (бундан буён матнда “аризачи” деб
юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, аризасида Сирдарё туманида
фаолият юритган “BLESSED PERFE T TRADE” масъулияти чекланган
жамиятини (бундан буён матнда “қарздор” деб юритилади) кредиторлик
қарзини қарздорлик пайдо бўлгандан бошлаб уч ойдан ортиқ вақт давомида
бажармасдан келаётганлиги, ҳозирги кунда қарздор фаолият юритмаётганлиги
ва тўлов қобилиятини йўқотганлигини баён қилиб, қарздорни
(соддалаштирилган таомилга кўра) тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган қарздор, Мажбурий ижро бюроси Сирдарё туман бўлими суд
мажлисига келмади ва вакил(лар)и иштирокини таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар
асосида қарздор, Мажбурий ижро бюроси Сирдарё туман бўлими вакил(лар)и
иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи аризачининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга асосан
аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, қарздор 2020 йил 12 майда Сирдарё
туманида давлат рўйхатидан ўтказилган.
Солиқ органи томонидан “солиқ тўловчининг индентификация рақами”
СТИР 311 302 203-рақам берилган. Қарздор раҳбари сифатида Ёқубов Рустам
Ниғматилла ўғли ишлаб келган.
Қарздорнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ қарзи
ундируви масъулияти чекланган жамияти нинг мол-мулкига қаратиш
юзасидан бир нечта Сирдарё вилоят солиқ бошқармасининг қарорлари мавжуд
бўлиб, ушбу қарорларнинг ижроси юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари
самарасиз якунланганлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси Сирдарё туман
бўлими томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро
этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 40-моддаси
3-бандига асосан ижро ҳужжат(лар)ини ундирувчига қайтариш ва ижро иши
юритишни тамомлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Аризачи томонидан тақдим этилган қарздорнинг охирги баланс
ҳисоботи, солиштирма далолатнома ва бошқа ҳужжатлардан кўринишича,
қарздорнинг 2025 йил 3 июль куни ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари
жамғармалар олдида 7 984 864 145,10 сўм қарздорликлари мавжуд.
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 апрелдаги № 763сонли “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги № 763-сонли Қонунининг 5моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган
санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини
бажаришга
қодир
эмаслиги;
доимий
тўловга
қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида
берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, тўловга
қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилади.
Суд, қарздор фаолият юритмаётганлиги, кредиторлик қарзлари юзага
келган кундан бошлаб уч ойдан ортиқ вақт ўтган бўлишига қарамасдан
бажарилмаётганлиги, тўлов қобилиятини йўқотганлигини инобатга олиб,
қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг 2025 йил 4 августдаги № 08-26/1850-сонли хатга кўра тавсия
этилган тугатиш бошқарувчиси этиб Ахмедова Дилором Саттаровнанинг
номзодини тасдиқлашни лозим деб топади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси
118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи
тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат
божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, 1 125 000 сўм
давлат божини қарздор зиммасига юклашни ва 37 500 сўм почта харажатини
қарздордан аризачи фойдасига ундиришни лозим топади.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонуни 5, 6, 51, 52, 53, 140-142, 241, 242-моддалари ва Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 36, 112, 113, 114, 118, 170,
176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Сирдарё вилоят солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин.
“BLESSED
PERFE T
TRADE”
масъулияти
чекланган
жамияти (соддалаштирилган таомилга кўра) тўловга қобилиятсиз деб
топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
“BLESSED PERFE T TRADE” масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бўлган мол-мулки ҳисобидан қарздорни тугатиш бошқарувчиси
орқали Республика бюджетига 1 125 000 сўм давлат божи ва Сирдарё вилоят
солиқ бошқармасига 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
“BLESSED PERFE T TRADE” масъулияти чекланган жамиятини
тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинган пайтдан бошлаб қарздорнинг ўз молмулкини тасарруфдан чиқариши, ўзга шахсга бериши ва пул
мажбуриятларини тўлаши тақиқлансин, банкдаги ҳисобварағи бўйича
операциялар, дивидендлар ва мажбурий тўловларни тўлаш тўхтатиб қўйилсин.
Қарздорнинг барча қарз мажбуриятларининг муддати ўтиб кетган деб
ҳисоблансин, унга янги талабларни тақдим этишга йўл қўйилмасин.
“BLESSED PERFE T TRADE” масъулияти чекланган жамиятини
тугатиш бошқарувчиси этиб Ахмедова Дилором Саттаровнанинг номзоди
тасдиқлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- қарздор “BLESSED PERFE T TRADE” масъулияти чекланган
жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонуни 53, 54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидага
риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш;
- тугатишга доир иш юритишни қонунда белгиланган тартибда олиб
бориш ва 2025 йил 14 сентябрга қадар судга унинг натижалари ҳақида оралиқ
ҳисобот, 2025 йил 14 октябрга қадар якуний ҳисобот тақдим қилиш;
- қарздорнинг бюджет олдидаги қарздорликларини субсидиар тарзда
қарздор раҳбаридан ундириш учун фуқаролик судига даъво ариза киритиш
чоралари кўриш;
- шунингдек қарздорнинг 2 йиллик молиявий фаолиятини текшириб
кўриб, сохта банкротлик аломатлари юзасидан хулосани 2025 йил
14 сентябрга қадар тақдим этиш мажбурияти юклатилсин.
Мажбурий ижро бюроси Сирдарё туман бўлими зиммасига “BLESSED
PERFE T TRADE” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан чиқарилган
барча суд ҳужжатларини тугатиш бошқарувчисига топшириш мажбурияти
юклатилсин.
Суднинг қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳамда тугатишга
доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги ҳал қилув қарори дарҳол ижро
этилиши лозим.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё
вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов