← Назад
Решение #2895915 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| нинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| аноатлантиришни лозим топади ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/A3999-иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 14 август
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
А.Саматов (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “МИКРОКРЕДИТБАНК”
акциядорлик тижорат банки манфаатида, жавобгар “ ZIZB K F RINV S ”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 100.000.000 сўм миқдорида муддатли
асосий кредит қарзи ва 4.800.000 сўм миқдорида муддати ўтган қарзини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Сирдарё
вилоят
ҳудудий
бошқармаси
(бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар
“МИКРОКРЕДИТБАНК” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
даъво аризасида жавобгар “ ZIZB K F RINV S ” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 100.000.000 сўм
миқдорида муддатли асосий кредит қарзи ва 4.800.000 сўм миқдорида муддати ўтган
қарзини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Палата судга ёзма равишда мурожаат қилиб, унда ишни ўзининг иштирокисиз
кўриб чиқишни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади. Бу ҳолда
суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 127, 128, 170моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар вакил(лар)и
иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд
муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга
асосан палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик
шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик
қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда
бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 14
июнда тузилган 446-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, кредит
шартномасига
кўра,
даъвогар
жавобгарга
тадбиркорлик
фаолиятини
ривожлантириш мақсадида 84 (саксон тўрт) ой муддатга, йиллик 18 фоиз тўлаш
шарти билан 100.000.000 сўм миқдорида кредит маблағларини ажратган.
Бироқ, кредит шартномасининг 4.2.1 ва 4.2.3-бандларига кўра жавобгар
томонидан олинган кредит у томонидан шартномага илова тариқасида белгиланган
тўлов жадвалига мувофиқ қайтарилиши лозим бўлган.
Бироқ, жавобгар кредит шартномаси бўйича маблағларини қайтариш ҳамда
муддати ўтганларни тўлаш мажбуриятини лозим даражада бажармаган.
Шунингдек, кредит шартномасининг 7.1-бандида асосий қарзни қайтариш
муддати кечиктирилганда (муддати ўтган кредит), қарздор банкка асосий қарзининг
муддати ўтган қисмига бутун кечиктирилган давр учун шартномада белгиланган
фоиз ставканинг 1.5 баробари миқдорида юқори фоиз тўлаши белгиланган.
Даъвогар жавобгарга қарздорликларни қоплаш тўғрисида бир неча бор оғзаки
ва ёзма равишда огоҳлантирган бўлсада, лекин жавобгар томонидан даъвогарнинг
огоҳлантиришлари натижасиз қолдирилган.
Суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатлар ва даъвогар вакилининг
берган тушунтиришларга кўра, жавобгар тўлов жадвалига мувофиқ равишда кредит
ҳамда унга муддати ўтганлар бўйича тўловларни амалга оширишни
таъминламаганлиги сабабли 100.000.000 сўм миқдорида муддатли асосий кредит
қарзи ва 4.800.000 сўм миқдорида муддати ўтган қарзи ҳисобланганлиги аниқланди.
Ушбу фактлар иш ҳужжатларида мавжуд шартномалар, тўлов
топшириқномалари, талабнома, огоҳлантириш хати, суднинг ҳал қилув қарорлари,
маълумотномалар, даъвогар вакили берган тушунтиришлари ва бошқа ишга
алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмига асосан агар қонунда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик
шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда
ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор олинган қарз суммасини
қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
ФКнинг 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича
бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда
– ИПК)нинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок
этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб
бериши лозим.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор
мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни
кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади..
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва
холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил
ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг
йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш
натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан
олинади.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 100.000.000 сўм миқдорида
муддатли асосий кредит қарзи ва 4.800.000 сўм миқдорида муддати ўтган қарзини
ундириш тўғрисидаги талабини асослидеб топиб, даъвогарнинг ушбу талабини
қаноатлантиришни лозим топади
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида баён этилганларга биноан суд палатанинг даъво аризасини
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66,
68, 75, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ ZIZB K F RINV S ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- даъвогар “МИКРОКРЕДИТБАНК” акциядорлик тижорат банки фойдасига
100.000.000 сўм миқдорида муддатли асосий кредит қарзи, 4.800.000 сўм миқдорида
муддати ўтган қарзи ва олдиндан тўланган 37.500 сўм миқдорида почта
харажатлари;
- Республика бюджетига 2.096.000 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддат ичида шу суд орқали Сирдарё
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Я. Олламов