← Назад
Решение #2895919 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/10675-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳар
2025 йил 13 август
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллоев котиблигида, Гулистон шаҳар прокурорининг ёрдамчиси
Н.Отақулова,
даъвогар вакили
юрисконсульт
М.Холбўтаев
(04.06.2025 йилдаги G’ -06/0580-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар
вакили А.Исаков (10.07.2025 йилдаги К-01/04-245-сон ишончнома асосида)
иштирокида, Сирдарё туман прокурорининг “ ududg zt `min t”АЖ
манфаатида жавобгар “ ududg zt `min t” АЖ ҳисобидан 795 759 332 сўм
асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Сирдарё туман прокурори (прокурор) даъвогар “ ududg zt `min t” АЖ
(даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“ ududg zt `min t” АЖ (жавобгар) ҳисобидан 795 759 332 сўм асосий қарзни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили даъво талабларини
қувватлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, прокурорнинг даъво аризасини
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан
олиб, эътирози йўқлигини билдириб кўрсатув берди.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра прокурорнинг даъвогар
манфаатида киритган даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва
учинчи қисмига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституция 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон
Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон
Республикасининг
Фуқаролик
кодекси
(ФК)
234-моддасининг иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2025 йил
14 январдаги 0040034-сон улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб
бериш шартномаси (шартнома)дан келиб чиққан.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
Шартноманинг I бўлимига асосан даъвогар электр энергиясини уланган
тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун
ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган
тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган. Жавобгар истеъмол
қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Натижада
жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 01 июль ҳолатига истеъмол қилинган
энергия ҳақидан муддати ўтган 795 759 332 сўм қарзи вужудга келган.
Даъвогарнинг шартнома бўйича юзага келган қарзни тўлаш тўғрисидаги
талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдириб, истеъмол қилинган
энергия ҳақи учун тўловлар амалга оширилмаган.
Шу сабабли прокурор томонидан судга жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 795 759 332 сўм асосий қарз ундириш тўғрисида талаб
билдирилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Шу сабабли, суд прокурорнинг 795 759 332 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда қаноатлантиришни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Даъвогар
тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар
бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига
ундирилади.
Прокурорнинг даъво талаби асосли деб топилганлиги сабабли суд
харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юкланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига
асосан иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга
кўра,
суд
прокурорнинг
даъво
талабини
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига даъво
миқдорининг
2 фоизи
миқдорида,
яъни
(795 759 332 сўм х 2% =)
15 915 186,64 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган
37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180,186, 192моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Сирдарё туман прокурорининг даъвогар “ ududg zt `min t” АЖ
манфаатида киритган даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ ududg zt `min t”АЖ ҳисобидан даъвогар “ ududi l ktr
t rm ql ri” АЖ фойдасига 795 759 332сўм асосий қарз ва 37 500 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “ ududg zt `min t” АЖ ҳисобидан Республика бюджетига
15 915 186,64 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалар берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов