Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/3987 Дата решения 13.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение ЩЕЛКОВО АГРОХИМ- ЎЗБЕКИСТОН Ответчик / Подсудимый GR K N SIY
Source ID 20ab714f-fbd9-4c29-89d6-4a5d63c7e64e Claim ID PDF Hash 3d03a612bbdb77a0... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 326-моддаси нинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3987-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 13 август Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусанов суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ЩЕЛКОВО АГРОХИМ- ЎЗБЕКИСТОН” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасининг жавобгар “ GR K N SIY ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 477.518.428 сўм миқдорида асосий қарз ва 238.759.214 сўм миқдорида пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили О.Сатторов (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили (раҳбар) Ш.Нажмединовлар иштирокида, Оқолтин туманлараро иқтисодий суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “ЩЕЛКОВО АГРОХИМ- ЎЗБЕКИСТОН” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси (кейинги ўринларда - даъвогар) судга мурожаат қилиб, жавобгар “ GR K N SIY ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - жавобгар) ҳисобидан 477.518.428 сўм миқдорида асосий қарз ва 238.759.214 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, даъво аризасида қайд этилган важларни такрорлаб, жавобгар томонидан шу кунга қадар қарздорлик қопланмаганлигини маълум қилиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга даъвогар томонидан даъво ариза киритилгандан сўнг жавобгар томонидан 30.000.000 сзм миқдоридаги қарздорлик бартараф этилганлигини, шунга асосан суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 20 февралда тузилган 30/6-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Шартномага кўра, даъвогар “сотувчи” жавобгар “сотиб олувчи”га ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситаларини етказиб бериш, жавобгар эса ушбу маҳсулотларни қабул қилиб олиш ва ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга шартномада назарда тутилган маҳсулотларни етказиб берган. Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини тўлиқ тўлаш чораларини кўрмаган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил етказиб берилган маҳсулотлар бўйича жами 477.518.428 сўм миқдоридаги қарздорлик юзага келган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 477.518.428 сўм миқдоридаги асосий қарз 238.759.214 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб аталади) 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Даъвогарнинг қарзни узиш тўғрисидаги 2025 йил 13 июндаги ёзма талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Аниқланишича, даъвогар томонидан судга давъо киритилгандан сўнг жавобгар томонидан қарздорликни бартараф этиш мақсадида тегишли тўлов топшириқномасига асосан 30.000.000 сўм миқдоридаги тўлов амалга оширилган. Ушбу ҳолатлар даъвогар вакилининг тушунтиришлари, тарафлар ўртасида тузилган шартнома, даъвогар томонидан жавобгарга жўнатилган қарздорликни бартараф этиш тўғрисидаги талабнома, солиштирма далолатнома, ҳисоб-фактуралар ва ишда мавжуд бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 477.518.428 сўм миқдоридаги асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини қисман асосли деб ҳисоблаб, уни қисман, яъни 447.518.428 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгар ҳисобидан 238.759.214 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда – ФК)нинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд, ФК 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларига таяниб, ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, 33.000.000 сўм миқдорида қаноатлантириб ундиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмида эса, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогар “ЩЕЛКОВО АГРОХИМ-ЎЗБЕКИСТОН” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ GR K N SIY ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “ЩЕЛКОВО АГРОХИМ-ЎЗБЕКИСТОН” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси фойдасига 447.518.428 сўм миқдорида асосий қарз, 33.000.000 сўм миқдорида пеня ҳамда олдиндан тўланган 37.500 сўм миқдорида почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ GR K N SIY ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 14.325.553 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья А.Я. Олламов