← Назад
Решение #2895923 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3997-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 13 август
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусанов суд мажлиси котиблигида,
“IND R M
GR ” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Тилявханов
(ишончнома асосида) ва жавобгар вакили (раҳбар) Н.Хайруллаевлар
иштирокида, даъвогар“IND R M
GR ” масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар “ Y-K M-IM -G LD” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан 62.893.275 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “IND R M
GR ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда - Даъвогар) судга мурожаат қилиб, жавобгар “ Y-K M-IM G LD” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - Даъвогар)
ҳисобидан 62.893.275 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада
билдирилган талабни қўллаб-қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво
талабини тан олиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар (буюртмачи) ва жавобгар (пудратчи)
ўртасида 2021 йил 30 декабрь куни 3/21-сонли пудрат шартномаси ва унга
2022 йил 1 апрель куни 1-сонли қўшимча келишув тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган мазкур шартномалар талабига асосан
пудратчи (даъвогар) буюртмачи (жавобгар)нинг буюртмасига кўра қишлоқ
хўжалиги ишлари, ирригация каналлари ва ариқларини тозалаш, суғориш
ишларини бажариш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.1-3.2-бандларига эса, пудратчи томонидан пудрат
ишлари белгиланган муддатларда бажарилиши кўзда тутилган.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 631-моддасининг биринчи қисмига кўра пудрат шартномаси
бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига
биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига
белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш
натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини
олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади.
Шартноманинг 4.1-банди талабига мувофиқ даъвогар (буюртмачи)
томонидан тегишли ҳисоб-фактураларга асосан дастлабки тўловлар амалга
ошириб келинган.
Бироқ, даъвогар томонидан тўловлар амалга оширилганлигига қарамай
жавобгар томонидан пудрат шартномасида назарда тутилган пудрат ишлари
тўлиқ бажарилмасдан қолган.
Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 310.882.088 сўм миқдоридаги
қарздорлиги юзага келган.
Ушбу ҳолатлар даъвогар вакилларининг тушунтиришлари, судгача
тартибда даъвогар томонидан жавобгарга юборилган ёзма талабномалар,
солиштирма далолатномалар, судга тақдим этилган ва ишда мавжуд
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган
ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги
маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади
ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак. Юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи
орган зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган
муддат доирасида очиб бериши лозим.
ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун
олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан
62.893.275 сўм миқдорида асосий қарзни ундириш талабини асосли деб
ҳисоблаб, ушбу даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекс 118моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Юқорида қайд этилганларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар “IND R M
GR ” масъулияти чекланган жамиятининг
даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ Y-K M-IM -G LD” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар “IND R M
GR ” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 62.893.275 сўм миқдоридаги асосий қарз, олдиндан тўланган
1.257.866 сўм миқдоридаги давлат божи ва 37.500 сўм миқдоридаги почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киггач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатларда шу суд орқали
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Я. Олламов