Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/3986 Дата решения 13.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0ccfc879-f5ef-4c00-9c09-b19f7e876df7 Claim ID PDF Hash 7a5afa18c3420ba7... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3986-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 13 август Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусанов котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “V RQIN NURI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар «Боёвут туман йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат муассасасига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 15 та шартномалар ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаган ҳолда 699.469.943 сўм миқдоридаги пул маблағини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни даъвогар вакиллари Д.Равшанов (ишончнома асосида), Н.Умматов (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили Ў.Нурматов (ишончнома асосида)лар иштирокида, ўз биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “V RQIN NURI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга мурожаат қилиб, жавобгар “Боёвут туман йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 15 та шартномалар ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаган ҳолда 699.469.943 сўм миқдоридаги пул маблағини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабларини қувватлаб, даъво аризасида кўрсатиб ўтилган важларни такрорлаб, шунингдек жавобгар вакилининг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси асоссиз эканлигини, чунки тарафлар ўртасида 2024 йил 14 май куни медиатив келишув тузилиб, жавобгар даъво талабини тан олганлигини англатишини билдириб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талабларини рад этиб, ҳақиқатан ҳам тарафлар ўртасида техника хизматларини кўрсатиш ҳақидаги шартнома тузилганлигини, даъвогар томонидан даъво муддати ўтказиб юборилган ҳолда даъво тақдим этилганлигини маълум қилиб, даъво муддатини қўллашни ва шунга асосан даъво талабини рад этишни сўради. Ишнинг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган Оқолтин туман прокурори, шунингдек низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган Сирдарё вилояти Молия бошқармаси ва Сирдарё вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни Оқолтин туман прокурори, шунингдек Сирдарё вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Сирдарё вилоят Ғазначилик бошқармаси вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида техника хизматларини кўрсатиш тўғрисида 2019 йил 7-январда 1-сонли, 2020 йил 06 январда 1-сонли, 2019 йил 14 майда 3-сонли, 2019 йил 24 майда 11-сонли, 2019 йил 24 майда 13сонли, 2019 йил 02 июндаь 16-сонли, 2019 йил 20 июлда 29-сонли, 2019 йил 20 июлда 30-сонли, 2019 йил 10 июлда 31-сонли, 2019 йил 02 августда 37сонли,, 2019 йил 10 июлда 39-сонли, 2019 йил 29 октябрда 43-сонли, 2019 йил 29 октябрда 44-сонли, 2019 йил 29 октябрда 47-сонли, 2019 йил 29 октябрда 48-сонли шартномалар тузилган. Унга кўра, даъвогар (пудратчи) жавобгар (буюртмачи)нинг буюртмаси асосида лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилган пудрат ишларини бажариш, жавобгар (буюртмачи) эса, бажарилган пудрат ишларини қабул қилиб олиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Ушбу шартномаларнинг амал қилиш муддати 2019-2020-йиллар қилиб белгиланган. Тарафлар ўртасидаги шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарнинг буюртмасига асосан муайян пудрат ишлари бажарилган ҳамда жавобгар томонидан ушбу ишлар қабул қилиб олинган. Бироқ, бажарилган ушбу ишлар учун жавобгар томонидан тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, жавобгар вакилининг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини иш юритувига қабул қилишни, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини даъво муддатини қўллаган ҳолда қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Суд муҳокамаси жараёнида жавобгар вакили судга даъво муддатини қўллаш тўғрисида ариза тақдим этиб, аризада даъво аризасида кўрсатилган ҳолатлар бўйича даъво муддати ўтиб кетганлиги сабабли даъвони рад қилишни сўраган. ФК 150-моддасида умумий даъво муддатининг уч йил эканлиги назарда тутилган. ФК 153-моддасига мувофиқ, бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2015 йил 19 июндаги 282-сон қарорининг 8.1-бандида, даъво аризаси юзасидан берилган фикр-мулоҳазада билдирилган талаб бўйича даъво муддати ўтганлиги билан бир қаторда бошқа асослар ҳам кўрсатилиб, билдирилган талабни қаноатлантиришни рад этиш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ёки иш юритишни тугатиш масаласи қўйилган бўлса ҳам, уни даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза сифатида қабул қилиш лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. ФК 154-моддасида даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан, регресс мажбуриятлар бўйича даъво муддати асосий мажбурият бажарилган пайтдан ўта бошлаши назарда тутилган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг юқорида кўрсатиб ўтилган қарорининг 11-бандида ҳам тушунтириш берилган. Суд даъвогар вакилларининг тарафлар ўртасида 2024 йил 14 май куни медиатив келишув тузилганлиги, мазкур ҳолат жавобгар томонидан даъво талаби тан олинганлигини билдириши тўғрисидаги важлари билан келишмайди. Чунки, тарафлар ўртасида 2024 йил 14 май куни тузилган медиатив келишувдан айнан суд муҳокамасида кўриб чиқилаётган даъво талаби тўғрисида эканлиги англашилмайди. Шу сабабли суд, тарафлар ўртасида 2024 йил 14 май куни тузилган медиатив келишувни жавобгар томонидан қарз тан олинганлигини кўрсатувчи ҳаракат сифатида баҳоламайди, шу сабабли даъво муддати ўтишини узилмаган деб ҳисоблайди. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Бундай ҳолатда суд, қайд этиб ўтилган қонун талаблари ва Пленум қарорида назарда тутилган тушунтиришларга таяниб, жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини иш юритувга қабул қилишни, даъвогар томонидан даъво муддати узрсиз сабабларга кўра ўтказиб юборилган деб ҳисоблаб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажатларни муҳокама қилиб, Иқтисодий процессуал кодекси 116, 118-моддасига мувофиқ, давлат божи ва почта харажатини тўлиқ ҳажмда даъвогар зиммасига юклашни, бунда даъвогар томонидан давлат божи ва почта харажати олдиндан тўланганлигини инобатга олишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 112-114, 116, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Жавобгар «Боёвут туман йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат муассасаси вакилининг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги оғзаки аризаси иш юритувга қабул қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “V RQIN NURI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида киритган жавобгар “Боёвут туман йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат муассасаси ҳисобидан тарафлар ўртасида тузилган 15 та шартномалар ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаган ҳолда 699.469.943 сўм миқдоридаги пул маблағини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “V RQIN NURI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 13.989.400 сўм миқдоридаги давлат божи ундирилсин. Даъвогар “V RQIN NURI” масъулияти чекланган жамияти томонидан 37.500 сўм миқдоридаги почта харажати олдиндан тўланганлиги инобатга олинсин. Даъвогар «V RQIN NURI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Ресупубликаси Олий судининг депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93.750 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья А.Я. Олламов