Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/9802 Дата решения 12.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение US N V U KIR K Ответчик / Подсудимый K - K-S R
Source ID 9fe37cbe-93ab-4869-ae9c-0a3d1f0884fc Claim ID PDF Hash 5e5e010a4845dafc... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 157-моддаси ИПКнинг 157 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ФКнинг 635-моддаси ФКнинг 635 law
ФКнинг 337-моддаси ФКнинг 337 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ФКнинг 327-моддаси ФКнинг 327 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
исобидан ФК 327-моддаси исобидан ФК 327 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/9802-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 12 август Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлардан Кенгаш вакили Х.Каюмов, даъвогар вакили К.Усмонов (раҳбар) иштирокида, Ўзбекистон фермерлари Сирдарё вилояти Боёвут тумани кенгашининг даъвогар “US N V U KIR K” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “K - K-S R” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан шартномага асосан тўлаб берилган 125 000 000 сўм асосий қарз, 4 375 020 сўм зарар (суғурта товони), 154 004 597 сўм банк фоизи, 62 500 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон фермерлари Сирдарё вилояти Боёвут тумани кенгаши (Кенгаш) “US N V U KIR K” фермер хўжалиги (даъвогар/фермер/буюртмачи) манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “K - K-S R” масъулияти чекланган жамияти (жавобгар/пудратчи) ҳисобидан шартномага асосан тўлаб берилган 125 000 000 сўм асосий қарз, 4 375 020 сўм зарар (суғурта товони), 154 004 597 сўм банк фоизи, 62 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 4 июлдаги ажрими билан “Агробанк” АТБ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ва “Агробанк” АТБ суд мажлисида вакилининг иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар ва “Агробанк” АТБ иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, жавобгар билан тузилган пудрат шартномаси бўйича жавобгар томонидан умуман ишлар бажарилмаганлиги, фермер кредит шартномаси бўйича асосий қарз ва фоизларни тўлаб келаётганлиги, шу сабабли зарар кўраётганлигини ҳақида важлар келтириб, даъвонинг 125 000 000 сўм асосий қарз ва унга ҳисобланиб тўланган кредит фоизининг 37 399 469 сўм қисмини банк фоизи сифатида ундиришни сўраб, кенгаш даъвосининг қолган қисмидан воз кечишини маълум қилиб, бу ҳақида ариза тақдим қилди. Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили даъво талабларини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, жавобгар билан тузилган пудрат шартномаси бўйича жавобгар томонидан умуман ишлар бажарилмаганлиги, фермер кредит шартномаси бўйича асосий қарз ва фоизларни тўлаб келаётганлиги, шу сабабли зарар кўраётганлигини ҳақида важлар келтириб, даъвогарнинг 125 000 000 сўм асосий қарз ва унга ҳисобланиб тўланган банк кредит фоизининг 37 399 469 сўм қисмини банк фоизи сифатида ундириш ва кенгаш даъвосининг қолган қисмидан воз кечиш ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни сўради. Ўтган суд мажлисида иштирок этган “Агробанк” АТБ (банк) вакили маълумотнома тақдим этиб, жавобгар томонидан пудрат ишлари бажарилмаганлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришлари, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, даъвонинг бир қисмини кўрмасдан қолдиришни, суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади. Кенгаш даъво аризада даъвогар манфаатида жавобгар ҳисобидан шартномага асосан тўлаб берилган 125 000 000 сўм асосий қарз, 4 375 020 сўм зарар (суғурта товони), 154 004 597 сўм банк фоизи, 62 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кенгаш томонидан судга тақдим этилган даъвонинг 125 000 000 сўм асосий қарз ва унга ҳисобланиб тўланган банк кредит фоизини 37 399 469 сўм қисмини банк фоизи сифатида ундириб, кешгаш даъвосининг қолган қисмидан воз кечиши ҳақидаги аризани тақдим қилди. ИПКнинг 157-моддасига биноан даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. ИПКнинг 107-моддаси 8-бандига асосан даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сон қарорида тушунтириш берилган. Шу боис суд, даъвогарнинг унинг манфаатида киритилган даъводан воз кечиши қонун ҳужжатларига хилоф эмаслиги ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига таъсир қилмаслигидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъводан қисман воз кечишини қабул қилиб, кенгаш даъво аризасининг 4 375 020 сўм зарар (суғурта товони), 116 605 128 сўм (154 004 597-37 399 469=116 605 128) банк фоизи, 62 500 000 сўм пеня ундириш қисмини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Аниқланишича, даъвогар ва банк ўртасида 2023 йил 3 октябрда 10-сонли кредит шартномаси расмийлаштирилиб, унга кўра банк даъвогарга ёмғирлатиб суғариш ускуналарини ўрнатиш ва сотиб олиш учун 250 000 000 сўм миқдорда кредит маблағини ажратиш белгиланган. Мазкур кредит шартномасига асосан даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 10 июлда 10-сонли пудрат шартномаси (пудрат шартномаси) тузилган. Пудрат шартномасининг 2-бандига кўра, пудратчи буюртмачи томонидан электр токи билан таъминлангандан сўнг лойиҳада кўзда тутилган шартларда объектни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш, буюртмачи эса объектни фойдаланишга топшириш учун зарур шароитлар яратиш, монтаж ишлари учун ёрдамчи ишчи билан таъминлаш ҳамда бажарилган ишни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олиши блгиланган. Пудрат шартномасининг 3.1-бандига кўра, буюртмачи камида 15 га ер майдонини суғоришга мўлжалланган маҳсулотга буюртма бериши, 3.2-бандига кўра, 1 га нархи 25 000 000 сўмни ташкил этиши кўрсатилган. Даъвогарнинг 2023 йил 15 ноябрдаги 1-сонли тўлов топшириқномасига асосан жавобгарнинг ҳисобига 125 000 000 сўм маблағ бўнак тўлови сифатида ўтказиб берилган. ФК 631-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, Пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. Бироқ, жавобгар томонидан пудрат ишлари пудрат шартномасининг 6-боби ва 7-бобида кўрсатилган шартлар ва муддатларда бажарилмаган, ишга туширилмаган ҳамда фойдаланиш учун топширилмаган. Бу ҳақида 2025 йил 7 август куни Боёвут тумани қишлоқ хўжалиги бўлими, “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ, Боёвут тумани фермерлар кенгаши, банк мутахассислари иштирокида далолатнома расмийлаштирилиб, унга кўра даъвогар хўжалигининг дала майдонида жавобгар томонидан ёмғирлатиб суғориш технологиясини ўрнатиш ишлари бошланмасдан қолганлиги аниқланди. ФКнинг 635-моддасига кўра, пудрат шартномасида ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги муддатлари кўрсатилади. Тарафлар ўртасидаги келишувга мувофиқ, шартномада ишнинг айрим босқичларини тугаллаш муддатлари (оралиқ муддатлар) ҳам назарда тутилиши мумкин. Пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, пудратчи ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги, шунингдек оралиқ муддатларини бузганлик учун жавобгар бўлади. ФКнинг 337-моддасига кўра, ижрони кечиктириб юборган қарздор кечиктириб юбориш туфайли етказилган зарар учун ва кечиктириб юбориш даврида тасодифан ижрони бажариш мумкин бўлмаслиги вужудга келганлиги учун кредитор олдида жавоб беради.Агар қарздор ижрони кечиктириб юборганлиги туфайли кредитор учун унинг аҳамияти қолмаган бўлса, у ижрони қабул қилишдан бош тортиши ва зарарни тўлашни талаб қилиши мумкин. Агар кредитор қарздор томонидан таклиф қилинган лозим даражадаги ижрони қабул қилишдан бош тортган бўлса ёки ўзи амалга ошириши керак бўлган ва амалга оширилгунича қарздор ўз мажбуриятини бажара олмаган ҳаракатларни қилган бўлмаса, кредитор муддатни кечиктириб юборган ҳисобланади. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан ишларни бажариш бошланмаганлиги, ишга туширилмаганлиги ҳамда фойдаланиш учун топширилмаганлиги учун пудрат шартномаси доирасида тўлаб берилган 125 000 000 сўм маблағни қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юқоридагиларга кўра, суд кенгашнинг даъвогар манфаатида жавобгар ҳисобидан 125 000 000 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 125 000 000 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвода 37 399 469 сўм банк фоизини ундириш сўралган. Банкнинг 2025 йил 5 июндаги 04/121-сонли маълумотномасига кўра, даъвогар 10-сонли кредит шартномаси бўйича банк ҳисобига жами 37 399 469 сўм фоиз тўлаганлиги қайд этилган. ФКнинг 327-моддасига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса қўлланилади. Бунда, 37 399 469 сўм банк фоизи даъвогарнинг 125 000 000 сўм маблағини жавобгар томонидан ғайриқонуний ушлаб қолиши натижасида ҳисобланган маблағ эмас, балки банк ва даъвогар ўртасида тузилган 10-сонли кредит шартномаси бўйича ажратилган кредит маблағига нисбатан вужудга келган. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Шу сабабли, суд кенгашнинг жавобгар ҳисобидан ФК 327-моддасига асосан 37 399 469 сўм банк фоизи ундириш ҳақидаги даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” 36-сон қарори 17-банди тўртинчи хатбошисида давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатида киритган даъво аризалари (аризалар) кўрмасдан қолдирилганда ёки иш юритиш тугатилганда давлат божи манфаати кўзланиб даъво киритилган даъвогарлардан ундирилиши, бунда “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасига кўра, даъво кўрмасдан қолдирилган ёки иш юритиш тугатилган ҳоллар мустаснолиги ҳақида тушунтириш берилган. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сон Қарори 3-бандида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти- ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш, бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари қисман асосли эканлиги, давлат божи олдиндан тўланмаганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига асосли деб ҳисобланган даъво баҳоси 125 000 000 сўм сўмнинг 2 фоизи, яъни 2 500 000 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг асоссиз деб ҳисобланган 37 399 469 сўм қисми ва кўрмасдан қолдирилган 4 375 020 сўм зарар (суғурта товони), 116 605 128 сўм (154 004 597-37 399 469=116 605 128) банк фоизи, 62 500 000 сўм пеня ундириш қисми бўйича давлат божини ундирувсиз қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 127-128, 157, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Даъвонинг жавобгар “K - K-S R” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “US N V U KIR K” фермер хўжалиги фойдасига 4 375 020 сўм зарар (суғурта товони), 116 605 128 сўм банк фоизи, 62 500 000 сўм пеня ундириш ҳақидаги талаби кўрмасдан қолдирилсин. “K - K-S R” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “US N V U KIR K” фермер хўжалиги фойдасига 125 000 000 сўм асосий қарз ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “K - K-S R” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 2 500 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.А. Холиков