← Назад
Решение #2895926 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| йил | 2025 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 20 | — | law | |
| ИПКнинг | 215 | — | law | |
| ИПКнинг | 216 | — | law | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| онуни | 47 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онун | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/10677-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОНРЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
август
2025
йил
12
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг
раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили А.Исаков
(10.01.2025 йилдаги 01-04/60-сон ишончнома асосида) ва жавобгар вакили
–А.Исаков (06.08.2025 йилдаги 10-сон ишончнома асосида) иштирокида,
аризачи А.Исаковнинг жавобгар “А.Исаков” МЧЖ (СТИР А.Исаков)га
нисбатан реклама конструкциясини ўз ҳисобидан олиб ташлаш мажбуриятини
юклаш ва 18 750 000 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризачи А.Исаков (бундан буён матнда аризачи ёки даъвогар деб
юритилади) Гулистон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат
қилиб, аризасида жавобгар “А.Исаков” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади)га нисбатан реклама конструкциясини ўз ҳисобидан олиб
ташлаш мажбуриятини юклаш ва 18 750 000 сўм молиявий жарима қўллашни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабларини
қувватлаб, жавобгар томонидан ташқи реклама жойи учун реклама паспорти
олинганлиги, бироқ 18 750 000 сўм жарима тўлаб берилмаганлигини
билдириб, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ариза талабларига
эътироз билдириб, аризачи олдиндан огоҳлантирмасдан жарима қўллаганлиги,
ҳозирги кунда ташқи реклама жойи учун реклама паспорти олганлигини
билдириб, аризани рад этишни сўради.
Суд, аризачи ва жавобгарнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг аризасини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан
суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 20-моддасининг биринчи
ва тўртинчи қисмларига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат
бир-бирига нисбатан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқдир.
Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий
таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда
назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.
ИПКнинг 215-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат
этишга ҳақли.
ИПКнинг 216-моддасига мувофиқ, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, мазкур
бобда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилади.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, суд ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида:
ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир
этилганлиги фактини;
текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки
бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари
бор-йўқлигини;
мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонун ҳужжатларида
жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини
қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакилнинг 2025 йил 14 майдаги 066-730-418-сонли текшириш коди ва
даъвогарнинг 2025 йил 16 майдаги 97-S -сонли буйруқ асосида жавобгар
фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги
“Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги ва Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги “Ташқи
реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни
тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
428-сон қарори талабларига риоя этилиши устидан текширув ўтказилган.
2025 йил 26 май куни ўтказилган текширув натижасига кўра, жавобгар
томонидан Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Ўзбекистон шоҳ кўчаси 93-уй
манзилидаги нотурар бинонинг том қисмига ташқи реклама конструкцияси
ўрнатилиб, ўрнатилган ташқи реклама воситаларига белгиланган тартибда
реклама
жойининг
паспорти
расмийлаштирилмаганлиги,
ушбу
билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31
августдаги “Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги
муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 428-сон қарорининг 10-банди талаблари бузилганлиги
аниқланган ва далолатнома тузилиб, даъвогар вакиллари ва жавобгар вакили
томонидан имзоланган.
Даъвогар томонидан жавобгар иштирокида унга нисбатан қонун
ҳужжатлари бузилганлиги ҳолати юзасидан 2025 йил 28 май куни қонун
бузилиш ҳолатларини қонунга мувофиқлаштириш ёки бартараф этиш ва
18 750 000 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисида 2-12-2025/60-сонли қарор
қабул қилинган.
Кўрсатма талабларини бажариш учун бир ойлик муддат белгилаган ва
қарор ва кўрсатма жавобгарга юборилган.
Жавобгар томонидан қарор ва кўрсатма ижроси таъминланмаган.
Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни
47-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошига асосан реклама
тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун молиявий санкциялар пул
ундириш (жарималар) тарзида қўлланилади, ташқи реклама ва ахборотни
жойлаштириш тартибини бузганлик — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик
баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Юқоридагиларга асосан суд аризачининг жавобгарга нисбатан
18 750 000 сўм молиявий жарима қўллаш ҳақидаги талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Бундан ташқари, аризачи аризасида жавобгарга нисбатан реклама
конструкциясини ўз ҳисобидан олиб ташлаш мажбуриятини юклашни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
31 августдаги “Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги
муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 428-сон қарорининг 10-бандига кўра, ташқи реклама ва ахборот
объекти (конструкцияси) эгаларининг ахборот хавфсизлиги юзасидан
масъулиятини ошириш ва ташқи реклама соҳасини тартибга солиш мақсадида
қуйидагилар жорий этилган:
йўл қатнов қисмида жойлашган бино ва иншоотларнинг ташқи қисмида
ҳар қандай турдаги шахсий эълонларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди;
юридик ёки жисмоний шахс томонидан бошқа юридик ва жисмоний
шахслар ҳамда жамоатчилик эътиборини жалб қилиш мақсадида
жойлаштирилган, реклама тусига эга бўлмаган, умумий майдони бир квадрат
метрдан кўп бўлган эълонлар ташқи реклама ва ахборот объектлари
(конструкциялари) сифатида эътироф этилади ҳамда улар учун белгиланган
тартибда реклама жойининг паспорти расмийлаштирилади.
Қайд этилганларга асосан суд, аризачининг жавобгарга нисбатан
реклама конструкциясини ўз ҳисобидан олиб ташлаш мажбуриятини юклаш
тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, суд мажлисида аниқланишича, даъво аризаси судга кирим бўлган
2025 йил 07 июль санасига қадар жавобгар томонидан 2025 йил 25 июнь куни
ташқи реклама жойи учун
-20079-сон реклама жойи паспорти олинган.
Аризасининг аризасидаги реклама конструкциясини ўз ҳисобидан олиб
ташлаш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво талаби даъвогар судга
мурожаат қилгунга қадар бартараф этилган.
Шу сабабли суд, аризачининг жавобгарга нисбатан реклама
конструкциясини ўз ҳисобидан олиб ташлаш мажбуриятини юклаш
тўғрисидаги даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди ва қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни (бундан
буён матнда Қонун деб юритилади) га мувофиқ иқтисодий судга бериладиган
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда, номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг
10 баравари миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги
ПФ - 108-сонли Фармони билан БҲМ ойига 2024 йил 01 октябрдан
375 000 сўм этиб белгиланган.
Шу боис, суд, Қонун 9-моддасининг 19-бандига кўра, аризачи ва
жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича
давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, жавобгардан
молиявий жарима қўллаш ва асоси тўғрисидаги даъво талаби бўйича давлат
божи ундирмасликни, даъво талабининг қаноатлантириш рад этилган қисми
бўйича давлат божини даъвогар Қонунга асосан давлат божи тўлашдан озод
этилганлиги сабабли ундирувсиз қолдиришни ҳамда жавобгардан аризачи
фойдасига олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 118, 176-179, 217, 220-222-моддаларини
қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогар А.Исаковнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “А.Исаков” МЧЖга нисбатан 18 750 000 сўм молиявий
жарима қўлланилсин.
Қўлланилган 18 750 000 сўм молиявий жарима А.Исаков ҳисобига
ундирилсин.
Жавобгар “А.Исаков” МЧЖ ҳисобидан:
- даъвогар А.Исаков фойдасига 37 500 сўм почта харажати;
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов