← Назад
Решение #2895930 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 27 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 477 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4282-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 12 август
Сирдарё тумани
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджоновнинг котиблигида, даъвогар Д
жавобгар “ GGLASS” масъулияти чекланган жамиятидан 20 744 880 сўм
асосий қарз, 5 030 973 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризани
тарафлардан даъвогар вакили П.Захидов (2025 йил 24 июлдаги GE-06/0745сонли ишончнома асосида)иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда,
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Д (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар “ GGLASS” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 20 744 880
сўм асосий қарз, 5 030 973 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан
ўрталарида электр таъминоти бўйича шартнома имзоланганлигини ва
шартномага мувофиқ электр энергияси етказиб берилганлигини, жавобгар
фойдаланилган электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўламасдан
келаётганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантириб беришни
сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ҳамда вакил(лар)и иштирокини
таъминланмади.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 128, 170-моддаларига асосан, низони жавобгар
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил
қилиб, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг кўрсатувларини тинглаб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси
биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд
томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома
асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга
келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил
05 февралдаги электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ
даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида
жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра EHNATга уланган ёки олдиндан
ҳақ тўлаш қурилмаси ва ҳисобга олиш приборига эга бўлган истеъмолчиларга
электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга
оширилиши белгиланган.
Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб
берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган
мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва
муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2025 йил 01 июль ҳолатига
20 744 880 сўм асосий қарз, 5 030 973 сўм пеняни пенядан қарздорлик пайдо
бўлган.
Жавобгарга қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги даъвогар
томонидан юборилган талабнома ижросиз қолдирилган.
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 27-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи фойдаланилган
электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган
муддатларда ўз вақтида тўлаши лозим.
Шартномада жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга
мажбурлиги белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун ҳужжатларида
ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли
жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган.
Даъвогарнинг 20 744 880 сўм асосий қарзни ундириш талаби
юқоридагиларга асосан асосли бўлганлиги учун, ушбу даъво талабини суд
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари даъвогар жавобгардан 5 030 973 сўм пеня ундиришни
сўраган.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги
белгиланган.
ФКнинг 477-моддасида энергия таъминоти шартномаси бўйича
мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда,
энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг,
абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шартлиги
белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан истеъмолчи етказиб
берилган энергия учун шартномада белгиланган муддатларда тўловни амалга
оширмаса, ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов суммасининг
0,1 фоизи миқдорида, бироқ жами қарздорликнинг 50 фоизидан кўп бўлмаган
миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган.
ФКнинг 326-моддасида эса, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши кераклиги кўрсатилган.
Мазкур ҳуқуқ нормаларидан ва суд мажлисида иштирок этган даъвогар
вакили кўрсатмасидан ҳамда жавобгар томонидан шартнома талабларини ўз
вақтида бажармаганлигини унинг иқтисодий аҳволи ёмонлашувидан келиб
чиққанлигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг 5 030 973 сўм пеня ундириш
талабини қисман 1 500 000 сўмгача камайтириб, пеня ундириш талабининг
қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
Мазкур ҳолатда, жавобгар 20 744 880 сўм асосий қарз тўловлар ўз
вақтида тўловни амалга оширмаганлиги учун ҳисобланган 1 500 000 сўм пеня
ундириш талабини қаноатлантирилиши лозим.
Суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, ИПКнинг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади. Шу сабабли даъво талабининг қаноатлантирилган
қисмига мутаносиб равишда 515 517,06 сўм давлат божи тўловини жавобгар
зиммасига юклаб, Республика бюджетига ундиришни, даъвогар томонидан
тўланган 37 500 сўм почта харажатини ҳам жавобгардан ундиришни лозим
топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси кодекси
8, 234, 236, 474, 468-моддаларини, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунини ва Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Д нинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ GGLASS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
Д фойдасига 20 744 880 сўм асосий қарз тўловлар ўз вақтида тўловни
амалга оширмаганлиги учун ҳисобланган 1 500 000 сўм пеня ҳамда 37 500 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Республика бюджетига 515 517,06 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойлик
муддат ичида Сирдарё вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик
муддатда кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов