← Назад
Решение #2895932 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 27 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4277-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 11 август
Сирдарё тумани
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджоновнинг котиблигида, даъвогар Д
жавобгар “Сирдарё йўллардан мунтазам фойдаланиш корхонаси” давлат
муассасаси ҳисобидан электр энергия тўловлари бўйича 30 757 030 сўм асосий
қарз, 2 435 981 сўм қўшимча ҳисобланган тўлов, ўз вақтида тўловни амалга
оширмаганлик натижасида 258 095 сўм пеняундириштўғрисидаги даъво
аризани тарафлардан, Сирдарё туман прокурори ёрдамчиси А.Джайнаров,
даъвогар ишончли вакили П.Заҳидов (2025 йил 03 январдаги №УВ-06/0001сонли ишончнома асосида), жавобгар жамият вакили Ш.Бурхонов (2025 йил
11 августдаги 20/86-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, иш
ҳужжатлари билан биргаликда, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Д (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб,жавобгар “Сирдарё йўллардан мунтазам фойдаланиш
корхонаси” давлат муассасаси (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан электр энергия тўловлар 30 757 030 сўм асосий қарз, 2 435 981 сўм
қўшимча ҳисобланган тўлов, ўз вақтида тўловни амалга оширмаганлик
натижасида 258 095 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган Сирдарё вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлисига
келмади ҳамда вакил(лар)и иштирокини таъминланмади. Бироқ, тарафлар
ўртасида тузилган шартнома ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан
ўтмаганлиги бўйича судга маълумотни тақдим этган.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 128, 170-моддаларига асосан, низони Сирдарё вилоят
Ғазначилик хизмати бошқармаси иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан
ўрталарида 2024 йил 03 январда электр таъминоти бўйича шартнома
имзоланганлигини ва шартномага мувофиқ электр энергияси етказиб
берилганлигини, жавобгар фойдаланилган электр энергияси ҳақини ўз вақтида
тўламасдан келаётганлигини билдириб, судга даъво аризаси киритилгандан
сўнг қарздорлик тўлиқ бартараф этилганлигини билдириб, қонуний қарор
қабул қилишни сўради.
Судда жавобгар вакили 05.08.2025 йил куни 3095-сонли тўлов
топшириқномаси билан 45 000 000 сўм тўлов амалга оширилганлигини, даъво
талабидаги қарздорлик тўлаб берилганлигини билдириб, даъвони
қаноатлантиришдан рад этишни сўради.
Судда прокурор даъво талаби бартараф этилганлиги учун даъво
талабини қаноатлантиришдан рад этишни сўради.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил
қилиб, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг кўрсатувларини тинглаб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим
деб топади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси
биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд
томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома
асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга
келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
03 январдаги электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ
даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида
жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра EHN Tга уланган ёки олдиндан
ҳақ тўлаш қурилмаси ва ҳисобга олиш приборига эга бўлган истеъмолчиларга
электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга
оширилиши белгиланган.
Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб
берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган
мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва
муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2025 йил 01 июль ҳолатига
30 757 030 сўм асосий қарз, 2 435 981 сўм қўшимча ҳисобланган тўлов, ўз
вақтида тўловни амалга оширмаганлик натижасида 258 095 сўм пеня
қарздорлик пайдо бўлган.
Жавобгарга қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги даъвогар
томонидан юборилган талабнома ижросиз қолдирилган.
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 27-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи фойдаланилган
электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган
муддатларда ўз вақтида тўлаши лозим.
Шартномада жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга
мажбурлиги белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун ҳужжатларида
ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли
жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган.
Бироқ, даъвогар судга даъво аризаси киритилганидан кейин
05.08.2025 йил куни 3095-сонли тўлов топшириқномаси билан 45 000 000 сўм
тўлов амалга оширилган ва даъвогарнинг даъво талаблари бўйича қарздорлик
бартараф этилган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар қарздорликни тўлаб берганлиги учун даъво
талабини қаноатлантиришдан рад этишиши лозим.
Суд даъво талабларини қаноатлантиришдан рад этиб, ИПКнинг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади. Шу сабабли даъво талаби судга даъво аризаси
киритилгандан кейин бартараф этилганлигини учун 669 022,12 сўм давлат
божи тўловини жавобгар зиммасига юклаб, Республика бюджетига
ундиришни, манфаати кўзланган шахс томонидан тўланган 37 500 сўм почта
харажатини ҳам жавобгардан ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси кодекси
8, 234, 236, 474, 468-моддаларини, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунини ва Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Д даъво талаби қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Сирдарё йўллардан мунтазам фойдаланиш корхонаси”
давлат муассасасиҳисобидан:
Д фойдасига 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Республика бюджетига 669 022,12 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойлик
муддат ичида Сирдарё вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик
муддатда кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов