← Назад
Решение #2895935 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 446 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/9806-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 12 август
Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиков раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар
вакили С.Бегалиев (2025 йил 21 июлдаги 889-сонли ишончнома асосида)
иштирокида даъвогар Сирдарё вилоят транспорт бошқармасининг жавобгар
“ USNIDDIN
‘G‘LI
DULL
R K SI” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан талаб даражасидаги сифатга эга бўлмаган пиксел
баландлиги 2 мм. ўрнига, талаб даражасидаги сифатга эга бўлмаган пиксел
баландилиги 4 мм. бўлган лед экран етказиб берганлиги, алмаштириб бериш
ҳақидаги талабни бажармаганлигини инобатга олган ҳолда товар ҳақи учун
тўланган 65 000 000 сўм пул маблағини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар Сирдарё вилояти транспорт бошқармаси (даъвогар) судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “ USNIDDIN ‘G‘LI
DULL
R K SI” МЧЖдан (жавобгар) талаб даражасидаги сифатга
эга бўлмаган пиксел баландлиги 2 мм. ўрнига, талаб даражасидаги сифатга эга
бўлмаган пиксел баландилиги 4 мм. бўлган лед экран етказиб берганлиги,
алмаштириб бериш ҳақидаги талабни бажармаганлигини инобатга олган ҳолда
товар ҳақи учун тўланган 65 000 000 сўм пул маблағини ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 4 июлдаги ажрими билан “ `zb kist n r s ublik si
t v r-x m sh birj si” акциядорлик жамияти (биржа) низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Суднинг 2025 йил 7 августдаги ажрими билан жавобгар “ USNIDDIN
‘G‘LI
DULL
R K SI” масъулияти чекланган жамияти унинг
ҳуқуқий вориси ҳисобланган “ IRJ
R I” масъулияти чекланган
жамияти (жавобгар) билан алмаштирилган.
Суд мажлисида биржа ва жавобгар ўз вакиллари иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни биржа
ва жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида этган даъвогар вакили даъво аризани қувватлаб, ундаги
важларни такрорлаб, маҳсулот даъвогар томонидан қабул қилиниб
олинганлиги, шу вақтда жавобгарга эътироз билдирилмаганлиги, даъвогарга
жавобгар томонидан етказилган маҳсулотнинг шартномада кўрсатилган
техник шартлари мос келмаслиги ҳолати кейин маълум бўлганлиги ҳақида
важлар келтириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини
қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини даъвогардан ундиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган
барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 236-моддасига
кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
22 февралда электрон дўкон орқали 2093663-сонли маҳсулот етказиб бериш
шартномаси (шартнома) тузилган (лот № 24111082422439).
Шартномага мувофиқ, жавобгар томонидан даъвогарга тарафлар
ўртасида тасдиқланган 2024 йил 26 мартдаги 95-сонли ҳисобварақ-фактурага
асосан 65 000 000 сўмлик L d (светодиодный) экран етказиб берилган.
Даъвогар даъво аризада даъвогар фаолияти ушбу даврда тўлиқ
шаклланмаганлиги, 2025 йилнинг 1 апрель кунидан бошлаб фаолияти тўлиқ
йўлга қўйилганлиги муносабати билан, фаолият учун зарур бўлган
маҳсулот ишлатиб кўрилганлиги, шартноманинг 1-бандида техник
параметрлари (Лед екран марка “Qi ngli Q2 r ”, янгиланиш тезлиги (частота
обновления): > 3840 Гц, Порт: U 75Е, модул тўпламидан (с партии модуля)
М23080504 (ички лед дисплей, внутренний светодиодний дисплей) Q2 r ,
янгиланиш тезлиги (частота обновления): >3840 Гц, порт: U 75Е, қисқача
тавсиф: асосий ҳусусиятлар пиксел баландлиги (краткое описание: Основние
характиристики Шаг пикселя): 2 мм, модул ҳажми (Размер модуля): 320*160
мм, рухсат (Разрешение): 160*80, нуқтали лед (точек Светодиод): S D1515,
ёрқинлик (Яркост): > 450, кечалар максимал оқим (ночей Максималний ток):
< 5А, пиксел зичлиги (Плотностпикселей): 250000 точек/м2, янгиланиш
тезлиги (Частота обновления): > 3840Гц, порт: U 75Е ўлчами 200 296 см,
видео процессор калитини ўрнатиш билан (с размером 200*296см с
видеопроцессором установка под ключ), пиксел баландлиги 2 мм.
кўрсатилганлиги, бироқ жавобгар томонидан пиксел баландлиги 2 мм. ўрнига,
пиксел баландлиги 4 мм. бўлган лед екран етказиб берилганлиги аниқланиб,
бу ҳақида тегишли тартибда далолатнома тузилганлиги, даъвогарнинг
маҳсулотни алмаштириб бериш ҳақидаги талабномаси оқибатсиз
қолдирилганлиги, жавобгар шартнома талаб даражасидаги сифатга эга
бўлмаган маҳсулот етказганлиги ҳақида важлар келтириб, маҳсулот ҳақи учун
тўланган 65 000 000 сўм маблағни ундиришни сўраган.
Аниқланишича, даъвогар томонидан 2025 йил 3 апрель куни шартнома
талаби даражасидаги сифатга эга бўлмаган маҳсулот етказилганлиги ҳақида
далолатнома расмийлаштирилган.
Бироқ, даъвогарнинг ушбу важлари даъвони қаноатлантириш учун асос
бўлмайди.
Чунки, шартноманинг 3.1-бандига кўра, буюртмачи ижрочидан мазкур
шартноманинг 1-бандига мувофиқ бўлган миқдордаги ва сифатдаги товарни
етказиб беришни талаб қилиш, ижрочи талаб даражасидаги сифатга эга
бўлмаган товар етказиб берганда ижрочидан талаб даражасидаги сифатли
товарга алиштириб беришни, етказиб берилган товардаги камчиликларни
ижрочи ҳисобидан бартараф этилишини, мазкур шартнома шартларини
бажармаганлик ёки белгиланган даражада бажармаганлик натижасида
етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги кўрсатилган.
Шунингдек, шартноманинг 3.2-бандидага кўра, буюртмачи битим
суммасининг 100 фоиз миқдоридаги тўловни мазкур шартномада кўрсатилган
муддатда операторнинг Молия вазирлиги Ғазначилигидаги махсус
ҳисобрақамига ўтказиши лозимлиги, товарни етказиш ва қабул қилиб олиш
саналарини имрочи билан шахсий кабинет орқали хабарлашиб келишиб
олиши, махсус порталда жойлаштирган эълони (талаби) бўйича етказиб
берилган товарни мазкур шартномада кўрсатилган муддатларда қабул қилиб
олиш, товар қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги хабарни белгиланган
муддатда УзАСБО орқали ДМБАТга юбориши белгиланган.
“ `zb kist n r s ublik si t v r-x m sh birj si” акциядорлик жамияти
томонидан шартнмоа бўйича тақдим этилган маълумотга кўра, битим шарти
2024 йил 27 мартда соат 09:28 да бажарилганлиги қайд этилган.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан маҳсулот қабул қилинганлиги
ҳақидаги ҳисобварақ-фактура 2024 йил 13 августда тасдиқланган бўлиб, шу
вақтда маҳсулот сифатига даъвогар томонидан эътироз билдирилмаган
(ҳисобварақ-фактура жавобгар томонидан 2024 йил 26 мартда юборилган,
даъвогар томонидан 2024 йил 13 августда қабул қилинган).
ФКнинг 446-моддасига кўра, сотиб олувчи (олувчи) шартномага
мувофиқ етказиб берилган товарларнинг қабул қилинишини таъминлайдиган
барча зарур ҳаракатларни амалга ошириши лозим.
Сотиб олувчи (олувчи) ўзи қабул қилган товарни қонунчиликда,
маҳсулот етказиб бериш шартномасида ёки иш муомаласи одатларида
белгиланган муддатда кўздан кечириши лозим.
Сотиб олувчи (олувчи) худди шу муддатда қабул қилинган товарларнинг
миқдори ва сифатини қонунчиликда, маҳсулот етказиб бериш шартномасида
ёки иш муомаласи одатларида белгиланган тартибда текшириши ва товарнинг
аниқланган номувофиқликлари ва камчиликлари тўғрисида товар етказиб
берувчини дарҳол ёзма равишда хабардор қилиши лозим.
Етказиб берилган товарлар транспорт ташкилотидан олинган тақдирда
сотиб олувчи (олувчи) товарларнинг транспорт ва юк ҳужжатларида
кўрсатилган маълумотларга мувофиқлигини текшириши, шунингдек бу
товарларни транспорт ташкилотидан белгиланган қоидаларга риоя этган ҳолда
қабул қилиши лозим.
Бундан кўринадики, даъвогар томонидан 2024 йил 27 март кунидан
2025 йил 3 апрель кунига қадар, яъни бир йилдан ортиқ давр мобайнида
маҳсулот сифатига эътироз билдирилмаган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан маҳсулот қабул қилиниб
олинганлиги, қабул қилган товарни қонунчиликда ва шартномада белгиланган
муддатда кўздан кечириши, текшириши лозимлиги, маҳсулотнинг аниқланган
номувофиқликлари ва камчиликлари тўғрисида жавобгарни дарҳол ёзма
равишда хабардор қилмаганлиги ҳолатларини инобатга олиб, даъво аризани
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаблари рад
этилганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд
харажатларини даъвогар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган
1 300 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатни даъвогар зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 127, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
Олдиндан тўланган 1 300 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта
харажати Сирдарё вилоят транспорт бошқармаси зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
М.А. Холиков