← Назад
Решение #2895936 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 128 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/10861-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 12 август
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида,
тарафлардан даъвогар вакили М.Алимқулов (2025 йил 21 апрелдаги
4-16/2-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“Микрокредитбанк”
АТБ
манфаатида
жавобгар
“K L J GI IZ
S IRIN YL RI” нодавлат таълим муассасаси ҳисобидан 31 249 998 сўм
муддат ўтган асосий қарз, 43 939 262 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизи,
жами 75 189 260 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Микрокредитбанк”
АТБ
(даъвогар)
ва
“K L J GI IZ
S IRIN YL RI” нодавлат таълим муассасаси (қарздор) ўртасида 2023 йил
29 ноябрда 76-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1, 2.1, 2.2, 2,4, 2.7-бандларида банк қарз олувчига 84
ой муддатга, шундан 12 ой имтиёзли давр билан мактабгача таълим
муассасасини таъмирлаш ва ишга тушириш мақсадида қурилиш моллари ва
жиҳозлар сотиб олиш учун 1 503 785,2 000 сўм миқдорда кредит бериши, қарз
олувчи эса банкка олинган кредит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни
шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтариши, кредитдан
фойдаланганлик учун йиллик фоиз миқдори 14 фоизни ташкил этиши деб
белгиланган.
Жавобгар томонидан кредит фоизлари ўз вақтида тўланмаганлиги ҳамда
кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланилганлиги сабабли, тарафлар
ўртасида низо келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (Палата) даъвогар манфаатида Гулистон
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 31 249 998 сўм муддат ўтган асосий қарз, 43 939 262 сўм
муддати ўтган кредитнинг фоизи, жами 75 189 260 сўм ундириш сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
жавобгар томонидан кредит маблағи мақсадсиз фойдаланилганлиги, тўлов
амалга оширмаганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни
сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган Палата ва жавобгар ўз вакиллари иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 171-моддасининг олтинчи қисмига кўра, суд
мажлисига келган ишда иштирок этувчи шахслар иш материалларига қўшиб
қўйиладиган тилхат орқали хабардор қилинади.
ИПК 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса,
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
Палата ва жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра кредит қарздорлигини ундириш талабини қисман қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил
29 ноябрда 76-сонли кредит шартномасидан (кредит шартномаси) келиб
чиққан.
ФК 744-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича
бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган
қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда
қарз берувчига қайтариши шарт.
Шартноманинг 2.3 ва 2.6-бандига кўра жавобгар олинган кредитни
кредитни қайтариш жадвалига асосан ойнинг биринчи санасигача қайтариши
белгиланган.
Кредит шартномасига мувофиқ банк томонидан маблағ тўлиқ
ажратилган.
Бироқ, жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ
бажармаганлиги боис,2025 йил 20 июнь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар
олдидаги кредит қарздорлиги 31 249 998 сўм муддат ўтган асосий қарз,
43 939 262 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизи, жами 75 189 260 сўмни
ташкил этади.
Жавобгарнинг банк олдидаги кредит қарздорлиги 31 249 998 сўм муддат
ўтган асосий қарз, 43 939 262 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизи, жами
75 189 260 сўм қарздорлиги ҳолати фактлари иш ҳужжатларида мавжуд
шартнома, тўлов топшириқномалари, мемориал ордер, огоҳлантириш хати,
тўлов жадвали, маълумотнома, банк айланмаси, тарафлар вакилларининг
берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз
тасдиғини топиши муносабати билан инкор этиб бўлмайди.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар ўз зиммасидаги мажбуриятларни
бажармаганлигини инобатга олиб, даъво талабларини қаноатлантиришни,
қарздордан даъвогар фойдасига 31 249 998 сўм муддат ўтган асосий қарз,
43 939 262 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизи, жами 75 189 260 сўмни
ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдоридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги,
судга даъво аризаси киритилишида давлат божи тўламаганлигини инобатга
олиб, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ
жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
жами даъво баҳоси 75 189 260 сўмнинг 2 фоизи, яъни 1 503 785,2 сўм
миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатини
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Жавобгар “K L J GI IZ S IRIN
YL RI”
нодавлат
таълим
муассасаси ҳисобидан “Микрокредитбанк” АТБ фойдасига кредит бўйича
31 249 998 сўм муддат ўтган асосий қарз, 43 939 262 сўм муддати ўтган
кредитнинг фоизи, жами 75 189 260 сўм ва 37 500 сўм почта харажати
ундирилсин.
“K L J GI IZ S IRIN YL RI” нодавлат таълим муассасаси
ҳисобидан республика бюджети фойдасига 1 503 785,2 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья
М.А. Холиков