Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/9867 Дата решения 11.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение 306980240 Ответчик / Подсудимый
Source ID 30192ad6-3754-47c7-8720-67fa91806898 Claim ID PDF Hash ad27657c3f7b004f... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
нинг 465-моддаси нинг 465 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/9867-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳар 2025 йил 11 август Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили Ғ.Намуратов (25.02.2025 йилдаги 16-сон ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар 306980240нинг 306980240 ҳисобидан 27 622 145,30 сўмасосий қарз, 13 811 072,65 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар “306980240” МЧЖ (даъвогар/тайёрловчи) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда “306980240” фермер хўжалиги (жавобгар/хўжалик) ҳисобидан 27 622 145,30 сўм асосий қарз ва 13 811 072,65 сўм пеня ундиришни сўраган. Палата ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади ҳамда даъво юзасидан ўз муносабатини билдирмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) нинг 128, 170-моддаларига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабини қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган фьючерс шартномасига асосан 2024 йилда етиштириладиган бошоқли дон учун даъвогар жавобгарга зарур маҳсулотлар ажратганлиги, хизматлар кўрсатганлиги, бироқ жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги, бошоқли дон етиштириш учун олинган моддий ресурслар ҳисобига даъвогардан қарздор бўлиб қолганлиги, жавобгар билан ўзаро ҳисоб-китоб натижасида қарздорлик суммаси камайганлиги, асосий қарз 13 126 700,98 сўмни ташкил этишини тушунтиришиб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) нинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –– тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 05 январда тузилган 24-39776/G-1093-25-сонлибошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси (шартнома) тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, хўжалик 2024 йил ҳосилидан 107,17 тоннабошоқли донни даъвогарга етказиб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан жавобгарга 2024 йилда етиштириладиган бошоқли дон учун жами 163 729 385,30 сўм миқдорида уруғлик буғдой, ёқилғи мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, дизель ёқилғиси ва бошқа зарур маҳсулотлар ажратган, хизматлар кўрсатилган. Ушбу моддий ресурслар ва хизматлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинган ва тарафлар ўртасидаги ҳисоб-фактуралар билан тасдиқланган. Шартноманинг 2.2-банди “в” кичик бандига асосан хўжалик тайёрловчига 2024 йил 10 августдан кечиктирмай шартномада белгиланган миқдор ва ассортиментда тегишли сифатга эга бўлган маҳсулотни топшириш мажбуриятини олган. Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмасдан даъвогарга 136 107 240 сўмлик буғдой етказиб берилган бўлиб, даъвогар томонидан тузилган бир томонлама солиштирмадалолатномага кўра, жавобгарга етказилган моддий ресурслар ҳақи жавобгар ҳисобидан чегириб ташланганда, жавобгарнинг даъвогар олдида 27 622 145,30 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Жавобгар даъвогар томонидан бажарилган иш(хизмат)ларни эътирозларсиз қабул қилиб олган ва электрон ҳисобварақ-фактуралар билан тасдиқлаган. Бироқ, суд муҳокамаси давомида тарафлар ўртасида тузилган солиштирма-далолатномага кўра, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 13 126 700,98 сўмни ташкил қилиши аниқланди. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 13 126 700,98 сўм қарздорлик ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисоб-фактуралар, солиштирма далолатнома, даъвогар вакилининг берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топиши муносабати билан инкор этиб бўлмайди. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Қайд этилганларга асосан суд, палатанинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 13 126 700,98 сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни, қолган 14 495 444,32 сўм қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бундан ташқари, палатанинг даъво аризада жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 13 811 072,65 сўм пеня ундиришни сўралган. ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Шартноманинг 4.2-бандининг иккинчи қисмига кўра ҳисоб-китоб ойининг кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ҳисоблаб ёзилади. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Бироқ, асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабининг 13 126 700,98 сўм қисми асосли деб топилганлиги, мазкур ҳолатда ушбу сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ҳисоблаб бўлмаслигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини 6 563 350,49 сўм қисмини асосли деб ҳисоблаб, қолган 7 247 722,16 сўм қисмини шартнома шартларига кўра асоссиз бўлганлиги боис, қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Суд тарафларнинг мулкий аҳволини, жавобгарнинг тадбиркорлик субъекти эканлигини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, ФК 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларига таяниб, асосли деб ҳисобланган 6 563 350,49 сўм пеня суммасини камайтириб, 1 500 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмига биноан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра, суд палатанинг даъво талаблари қисман асосли деб топилганлиги сабабли иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига рад этилган жами даъво баҳоси (14 495 444,32 + 7 247 722,16 =) 21 743 166,48 сўмнинг 2 фоизи, яъни 434 863,33 сўм миқдорида давлат божи, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига асосли деб ҳисобланган даъво баҳоси (13 126 700,98 + 6 563 350,49 =) 19 690 051,47 сўмнинг 2 фоизи, яъни 393 801,03 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатни ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “306980240” фермер хўжалиги ҳисобидан: - даъвогар “306980240” МЧЖ фойдасига 13 126 700,98 сўм асосий қарз, 1 500 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажатлари; - республика бюджетига 393 801,03 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “306980240” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 434 863,33 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Т. Раджабов