Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/9883 Дата решения 11.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e2e87b4c-95ec-4a6d-887c-6f140f3b4433 Claim ID PDF Hash f03203922cff53e3... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
нинг 465-моддаси нинг 465 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/9883-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ _______________ 2025 й л 11 август Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакиллари А.Ибодуллаев (раҳбар), Ғ.Намуратов (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ ududg zt `min t” МЧЖ (СТИР ududg zt `min t)нинг манфаатида жавобгар “ ududg zt `min t” фермер хўжалиги (СТИР ududg zt `min t) ҳисобидан 5 422 583,43 сўм асосий қарз, 2 711 291,71 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар “ ududg zt `min t” МЧЖ (даъвогар/тайёрловчи) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “ ududg zt `min t” фермер хўжалиги (жавобгар/хўжалик) ҳисобидан 5 422 583,43 сўм асосий қарз ва 2 711 291,71 сўм пеня ундиришни сўраган. Палата ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади ҳамда даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128 ва 170-моддаларига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабини қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган фьючерс шартномасига асосан 2024 йилда етиштириладиган бошоқли дон учун даъвогар жавобгарга зарур маҳсулотлар ажратганлиги, хизматлар кўрсатганлиги, бироқ жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги, бошоқли дон етиштириш учун олинган моддий ресурслар ҳисобига даъвогардан қарздор бўлиб қолганлиги, бугунги кунга қадар буғдой маҳсулотлари топширмаганлиги, жавобгар билан ўзаро ҳисоб-китоб натижасида қарздорлик суммаси камайганлиги, асосий қарз 3 825 299,91 сўмни ташкил этишини тушунтиришиб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўради. Суд, даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи қисмига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмида ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) нинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –– тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 03 январда тузилган 24-39776/G-142-25-сонлибошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси (шартнома) тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, хўжалик 2024 йил ҳосилидан 4,88 тоннабошоқли донни даъвогарга етказиб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан жавобгарга 2024 йилда етиштириладиган бошоқли дон учун жами 11 115 290,59 сўм миқдорида уруғлик буғдой, ёқилғи мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, дизель ёқилғиси ва бошқа зарур маҳсулотлар ажратган, хизматлар кўрсатилган. Ушбу моддий ресурслар ва хизматлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинган ва тарафлар ўртасидаги ҳисоб-фактуралар билан тасдиқланган. Шартноманинг 2.2-банди “в” кичик бандига асосан хўжалик тайёрловчига 2024 йил 10 августдан кечиктирмай шартномада белгиланган миқдор ва ассортиментда тегишли сифатга эга бўлган маҳсулотни топшириш мажбуриятини олган. Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмасдан даъвогарга 5 692 707,16 сўмлик буғдой етказиб берилган бўлиб, даъвогар томонидан тузилган бир томонлама солиштирмадалолатномага кўра, жавобгарга етказилган моддий ресурслар ҳақи жавобгар ҳисобидан чегириб ташланганда, жавобгарнинг даъвогар олдида 5 422 583,43 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Жавобгар даъвогар томонидан бажарилган иш(хизмат)ларни эътирозларсиз қабул қилиб олган ва электрон ҳисобварақ-фактуралар билан тасдиқлаган. Бироқ, суд муҳокамаси давомида тарафлар ўртасида тузилган солиштирма-далолатномага кўра, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 3 825 299,91 сўмни ташкил қилиши аниқланди. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 3 825 299,91 сўм қарздорлик ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисоб-фактуралар, солиштирма далолатнома, даъвогар вакилининг берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топиши муносабати билан инкор этиб бўлмайди. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Қайд этилганларга асосан суд, палатанинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 3 825 299,91 сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни, қолган 1 597 283,52 сўм қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бундан ташқари, даъво аризада жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2 711 291,71 сўм пеня ундиришни сўралган. ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Шартноманинг 4.2-бандининг иккинчи қисмига кўра ҳисоб-китоб ойининг кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юбрилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ҳисоблаб ёзилади. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Бироқ, асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабининг 3 825 299,91 сўм қисми асосли деб топилганлиги, мазкур ҳолатда ушбу сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ҳисоблаб бўлмаслигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини 1 912 649,96 сўм қисмини асосли деб ҳисоблаб, қолган 798 641,75 сўм қисмини шартнома шартларига кўра асоссиз бўлганлиги боис, қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Суд тарафларнинг мулкий аҳволини, жавобгарнинг тадбиркорлик субъекти эканлигини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, ФК 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4бандидаги тушунтиришларига таяниб, асосли деб ҳисобланган 1 912 649,96 сўм пеня суммасини камайтириб, 500 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПФ-108-сон Фармонига асосан, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб БҲМ ойига — 375 000 сўм этиб белгиланди. Юқоридагиларга кўра, суд суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантирилганлиги, даъвогар судга даъво аризаси киритилишида давлат божи тўламаганлиги, даъво баҳоси БҲМнинг 1 бараваридан камлигини сабабли 375 000 сўм давлат божи ундиришни, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан (5 737 949,87 сўм) республика бюджетига 264 539,49 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қаноатлантириш рад этилган (2 395 925,28 сўм) қисми бўйича 110 460,51 сўм давлат божини даъвогар ҳисобидан республика бюджетига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ ududg zt `min t” фермер хўжалиги ҳисобидан: - даъвогар “ ududg zt `min t” МЧЖ фойдасига 3 825 299,91 сўм асосий қарз, 500 000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатлари; - республика бюджетига 264 539,49 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “ ududg zt `min t” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 110 460,51 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Т. Раджабов