Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/3982 Дата решения 11.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый АГРО БОЁВУТ ТОМЧИ
Source ID f5001aa5-e8e3-48c0-b0f2-4dabc32b19ac Claim ID PDF Hash 7f23d5a73fc0e5a7... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3982-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 11 август Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов, Сирдарё туман прокурорининг “Hududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти манфаатида манфаатида киритган, жавобгар «АГРО БОЁВУТ ТОМЧИ» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2.555.066 сўм миқдоридаги асосий қарздорлик ва 293.119 сўм миқдоридаги пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Сирдарё туман прокурори (кейинги ўринларда – прокурор ёки прокуратура) “Hududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - даъвогар) манфаатида судга мурожаат қилиб, жавобгар «АГРО БОЁВУТ ТОМЧИ» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар) ҳисобидан 2.555.066 сўм миқдорида асосий қарздорлик ва 293.119 сўм миқдорида пеняни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддаси биринчи қисмига асосан агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу модданинг учинчи қисмига биноан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Бироқ, даъво аризаси даъвогар томонидан жавобгарга юборилган ҳамда суд томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган бўлсада, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрни тақдим этмади. ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади ва ушбу модданинг еттинчи қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сон қарорининг 43-банди 10, 11 хатбошига кўра, Судларга тушунтирилсинки, соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарорини тузишда ИПКнинг 21-бобида назарда тутилган суд мажлиси билан боғлиқ умумий қоидалар қўлланилмайди. Бундай хал қилув қарорининг баён қисмида жавобгарнинг даъво аризаси юзасидан ёзма фикри мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги, агар мавжуд бўлса, унинг мазмуни кўрсатилиши шарт.ИПК 2035-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича қайси ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро этилмаган бўлса, ўша ҳал қилув қарори тарафларнинг илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ушбу Кодекс V бўлимининг қоидаларига асосан, суд харажатларини ундиришга тааллуқли қисми эса суднинг ташаббуси билан мажбурий ижро этилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд, юқоридаги қайд этилганлардан келиб чиқиб ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга асосан прокурорнинг даъвогар манфаатида киритган даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига биноан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2024 йил 13 майда тузилган 440603-сонли улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади)дан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, шартнома шартларига мувофиқ даъвогар жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқлари орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган. Ушбу ҳолатларни ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланиши сабабли инкор этиб бўлмайди. Жавобгар эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 01 июнь ҳолатига муддати ўтган 2.555.066 сўм миқдоридаги қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома бўйича юзага келган қарз суммасини тўлаш тўғрисида бир неча бор оғзаки равишда огоҳлантирилган ва ёзма равишда талабнома юборилган. Бироқ жавобгар даъвогар томонидан юборилган талабномани ижросини натижасиз қолдириб, истеъмол қилинган энергия ҳақи учун қолдиқ 2.555.066 сўм миқдорида муддати ўтган қарз учун тўловларни бугунги кунга қадар асоссиз равишда амалга оширмай келган. Шу сабабли, прокурор даъвогар манффатида жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2.555.066 сўм миқдоридаги асосий қарздорлик ва 293.119 сўм миқдоридаги пеняни ундириш тўғрисида судга даъво аризасини тақдим қилган. Жавобгарнинг шартнома бўйича жами 2.555.066 сўм миқдоридаги қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома, ҳисобварақфактуралар, солиштирма далолатнома, талабнома ҳамда ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топиши муносабати билан инкор этиб бўлмайди. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шу сабабли суд, прокурорнинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2.555.066 сўм миқдоридаги асосий қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда даъво аризасининг ушбу талабини қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъво аризада даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 293.119 сўм миқдорида пеня ундириш сўралган. Тарафлар ўртасидаги шартномаларнинг 3.12-бандида,тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0.1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибида етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0.2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади.Бунда пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини шартномалар шартлари ва қонун талабига кўра асосли деб ҳисоблайди. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 293.119 сўм миқдорида пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юкланади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 176-180, 186, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Сирдарё туман прокурорининг “Hududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти манфаатида киритган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «АГРО БОЁВУТ ТОМЧИ» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “Hududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти фойдасига 2.555.066 сўм миқдоридаги асосий қарз, 293.119 сўм миқдоридаги пеня ва олдиндан тўланган 37.500 сўм миқдоридаги почта харажати ундирилсин. Жавобгар «АГРО БОЁВУТ ТОМЧИ» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 375.000 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Я. Олламов