Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/10944 Дата решения 11.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый N W IN V SI N R
Source ID 9cf11498-7c5f-4c1d-8b70-1756ca3f6778 Claim ID PDF Hash 38e81f547c0de552... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/10944-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 11 август Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида,даъвогар вакили Р.Урунов (2022 йил 15 сентябрдаги 273-сонли ишончнома асосида), даъвогар “ S ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “N W IN V SI N R ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 4 375 300,66 сўм қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризасибўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ S ” масъулияти чекланган жамияти (даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига жавобгар “N W IN V SI N R ” масъулияти чекланган жамиятига (жавобгар) нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар ҳисобидан 4 375 300,66 сўм қарз ундиришни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда —ИПК) 128-моддаси иккинчи қисми 4-хатбошисига биноан ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига мувофиқмажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 10 майда тузилган SYR163-202305-15252552-сонли уяли радиотелефон алоқа хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномадан (кейинги ўринларда — шартнома) келиб чиққан. Ўзбекистон Респбуликаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 7моддасига мувофиқ, тарафлар ўртасида тузилга хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандида даъвогар уяли радиотелефон алоқа хизматини кўрсатиши, жавобгар эса кўрстилган хғизматлар учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгарга шартномаларга мувофиқ жами 13 395 300,66 сўмлик хизматлар кўрсатилиб, бироқ жавобгар кўрсатилган хизматлар учун қисман 9 020 000 сўм тўлов амалга оширилган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 4 375 300,66 сўм қарздорлиги қолган. Шу боис, даъвогар томонидан жавобгарга 2024 йил 12 мартда қарзни сўндириш бўйича талабнома юборилган. Бироқ жавобгар даъвогар томонидан юборилган талабномалар натижасиз қолдириб, кўрсатилган хизматлар учун 4 375 300,66 сўм тўловни бугунги кунга қадар асоссиз равишда амалга оширмай келган. Жавобгарнинг шартнома бўйича жами 4 375 300,66 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги факти ишдаги мавжуд шартнома, солиштирма-далолатнома ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топиши сабабли инкор этиб бўлмайди. Шу сабабли, суд даъвогарнинг 4 375 300,66 сўм қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4 375 300,66сўм қарз ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПФ-108-сонли Фармони билан базавий ҳисоблаш миқдори —375 000 сўм этиб белгиланган. Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво миқдорининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан камлиги, даъво ариза 2025 йил 24 июлда кирим бўлганлиги,олдиндан давлат божи тўлаб чиқилганлигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 375 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 127,128, 170,176-180, 186моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар“N W IN V SI N R ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “ S ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 4 375 300,66 сўм қарз, олдиндан тўлаб чиқилган 375 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья М.А. Холиков