Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/9877 Дата решения 11.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 64c18cb6-5c92-4fad-9d1e-5b12e104a488 Claim ID PDF Hash 4280625fa13c72c7... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 465-моддаси нинг 465 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/9877 - сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНРЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 11 август Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида, судья ёрдамчиси Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – раҳбар А.Ибодуллаев, ҳуқуқшунос - Ғ.Намуратов(ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ ududg zt `min t” МЧЖ (СТИР ududg zt `min t) манфаатида жавобгар “ ududg zt `min t” фермер хўжалиги (СТИР ududg zt `min t) ҳисобидан 1 624 375,20 сўм асосий қарз ва 19 498 125,60 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (палата) даъвогар “ ududg zt `min t” МЧЖ (даъвогар ёки тайёрловчи) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда “ ududg zt `min t” фермер хўжалиги (жавобгар ёки хўжалик) ҳисобидан 1 624 375,20 сўм асосий қарз ва 19 498 125,60 сўм жарима ундиришни сўраган. Палата ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)нинг 128-моддаси ва 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабини қувватлашиб, тарафлар ўртасида тузилган фьючерс шартномасига асосан 2024 йилда етиштириладиган бошоқли дон маҳсулоти учун жавобгарга дизель ёқилғиси берилганлиги, бироқ жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги, жавобгар бошоқли дон етиштириш учун олинган дизель ёқилғиси ҳисобига даъвогардан қарздор бўлиб қолганлигини тушунтиришиб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўрашди. Суд, даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) нинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –– тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 03 апрелда 24-39776/G-23816-24-сонли бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси (шартнома) тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, хўжалик 2024 йил ҳосилидан 14,09 гектар ер майдонидан давлат стандарти бўйича шартноманинг 1.2 ва 1.3бандларида кўрсатилган маҳсулотни топшириш мажбуриятини, тайёрловчи эса хўжаликни ушбу шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.2-бандида хўжалик, тайёрловчига 56,641 тонна буғдой маҳсулотини етказиб бериши мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан жавобгарга 2024 йилда етиштириладиган буғдой учун 1 624 375,20 сўм дизель ёқилғиси берилган, қабул қилиб олинган дизель ёқилғиси ва тарафлар ўртасидаги электрон ҳисобварақ-фактура билан тасдиқланган. Шартноманинг 2.2-банди в-кичик бандига асосан хўжалик тайёрловчига 2024 йил 10 августдан кечиктирмай шартномада белгиланган миқдор ва ассортиментда тегишли сифатга эга бўлган маҳсулотни топшириш, ушбу банднинг д-кичик бандига асосан хўжалик тайёрловчидан олган уруғлик ҳақини мазкур шартномада белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятларини олган. Жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан даъвогарга буғдой маҳсулотлари етказиб бермаган. Натижада, жавобгарнинг унга етказилган 1 624 375,20 сўмлик дизель ёқилғисидан даъвогар олдида 1 624 375,20 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг қарздорликни қоплаш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Қайд этилганларга асосан суд, палатанинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 624 375,20 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим топади. Даъво аризада жавобгар маҳсулотни топширишдан асоссиз бўйин товлаган тақдирда топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида 19 498 125,60 сўм жарима ундириш талаби ҳам мавжуд. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Даъвогар Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг 32-моддаси талаби асосида жарима ундиришни сўраган. Мазкур Қонуннинг 32-моддаси биринчи қисмига мувофиқ тўлов талабномаси акцептини асоссиз равишда бутунлай ёки қисман рад этганлик, шунингдек ҳисоб-китобнинг бошқа шаклларида товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлик (банк муассасасига тўлов топшириқномасини тақдим этмаганлик, чек бермаганлик, аккредитивни тақдим этмаганлик ва ҳоказо) учун сотиб олувчи (буюртмачи) маҳсулот етказиб берувчига ўзи тўлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда, жавобгарнинг маҳсулотни топширишдан асоссиз бўйин товлаган ҳолати низоли бўлиб, бироқ даъвогар томонидан жавобгарнинг маҳсулотни топширишдан бош тортганлигини исботловчи далиллар тақдим этилмади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвонинг жарима ундириш талаби низоли эканлиги, жавобгарнинг маҳсулотни топширишдан асоссиз бўйин товлаган ҳолати исботланмаганлиги сабабли даъвогарнинг жавобгардан топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида 19 498 125,60 сўм жарима ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунигаасосан иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаблари қисман асосли деб топилганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни, даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига рад этилган даъво баҳоси 19 498 125,60 сўмнинг 2 фоизи, яъни 389 962,51 сўм миқдорида давлат божи, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига асосли деб ҳисобланган даъво баҳоси 1 624 375,20 сўмнинг 2 фоизи, яъни 32 487,50 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатни ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ ududg zt `min t” фермер хўжалиги ҳисобидан: - даъвогар “ ududg zt `min t” МЧЖ фойдасига 1 624 375,20 сўм асосий қарз ҳамда 37 500 сўм почта харажатлари; - республика бюджетига 32 487,50сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “Gulist n lust r” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 389 962,51 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов