← Назад
Решение #2895955 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| онуни | 34 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/10859-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 11 август
Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиков раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, тарафлардан Гулистон
шаҳар прокурори ёрдамчиси Н.Отакулова, палата вакили М.Шерназаров
(ишончнома асосида), даъвогар вакили Ж.Кодиров (раҳбар), жавобгар вакили
С.Норбоев (ишончнома асосида), Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош
бошқармаси вакили А.Головина (ишончнома асосида) иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят бошқармасининг даъвогар
“ Y
LUS
D” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
Мирзаобод туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан 508 876 856 сўм етказилган
зарар ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган
иқтисодий
ишни,
суднинг
маъмурий
биносида,
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ Y
LUS
D” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда “даъвогар/пудратчи” деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси (кейинги ўринларда
“адлия бошқармаси” деб юритилади) судга Мирзаобод туман тиббиёт
бирлашмасига (кейинги ўринларда “жавобгар/буюртмачи” деб юритилади)
нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар ҳисобидан
508 876 856 сўм етказилган зарарни ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 25 июлдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси
Давлат тиббий суғурта жамғармаси, Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош
бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси (учинчи
шахслар) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган Ўзбекистон Республикаси Давлат тиббий суғурта
жамғармаси, Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси суд
мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК)
128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки
ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса,
иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган
кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни адлия
бошқармаси ва Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган палата ва даъвогар вакили даъво аризани
қувватлаб, даъвони аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвони тан олиб,
ишлар бажарилганлиги, бироқ шартномаларда белгиланган қийматдан кўпроқ
ишлар бажарилганлиги, шу сабабли қарздорлик вужудга келганлиги, даъвогар
билан ўзаро ҳисоб-китоб якунига етмаганлигини маълум қилиб, қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси вакили қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни, суд
харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) ФК
234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Даъво ариза ва Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасининг
2025 йил 11 августдаги 02/12-24-сонли маълумотига кўра, даъвогар ва
жавобгар ўртасида 2023 йилда 3 та 84 927 900 сўмлик, 2024 йилда 115 та
2 492 357 944 сўмлик, 2025 йилда 15 та 881 063 344 сўмлик, жами
3 458 349 188 сўмлик аутсорсинг шартлари асосида хизматлар кўрсатиш
шартномалари тузилган ва ғазначилик рўйхатидан ўтказилган.
Шартномалар шартларига кўра, даъвогар лаборатория хизматларини
кўрсатиши, жавобгар эса хизматлар учун пул тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, даъво аризада даъвогар жавобгарга:
- 2023 йилда 3 та шартнома бўйича жами 199 672 700 сўмлик ишлар
бажарилганлиги, жавобгар бажарилган ишлар учун 84 927 900 сўм тўлов
қилганлиги, натижада 114 744 800 сўм;
- 2024 йилда 115 та шартнома бўйича жами 2 792 290 000 сўмлик ишлар
бажарилганлиги, жавобгар бажарилган ишлар учун 2 492 357 944 сўм тўлов
қилганлиги, натижада 299 932 056 сўм;
- 2025 йилда 15 та шартнома бўйича жами 975 263 344 сўмлик ишлар
бажарилганлиги, жавобгар бажарилган ишлар учун 881 063 344 сўм тўлов
қилганлиги, натижада 94 200 000 сўм, жами 508 876 856 сўм қарздорлик юзага
келганлиги, жавобгар томонидан ушбу маблағлар тўланмаганлиги ва
508 876 856 сўм миқдорда зарар кўрганлиги ҳақида важлар келтириб,
жавобгар ҳисобидан 508 876 856 сўм зарар ундиришни сўраган.
Бундан
кўринадики,
даъвогар
жавобгарга
шартномаларда
белгиланган қийматдан ортиқча ишларни бажарган.
Гарчи, даъвогар 508 876 856 сўм зарар кўрганлиги ҳақида важ келтирган
бўлса-да, бироқ мазкур ҳолатда 508 876 856 сўм маблағни жавобгар
томонидан даъвогарга нисбатан етказилган зарар деб баҳолаб бўлмайди.
Чунки, ФК 14-моддасининг иккинчи қисмига кўра, зарар деганда,
ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки
қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки
шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари
бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин
бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Шунингдек,
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 34-моддаси иккинчи қисмида ҳам зарар тушунчаси кўрсатилган
бўлиб, унга кўра етказилган зарарларга шартнома мажбуриятлари
бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, мол-мулк
йўқолиши ёки шикастланиши муносабати билан тараф қилган ёки қилиши
лозим бўлган харажатлар, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома
мажбуриятларини бажарганида тараф олиши мумкин бўлган, лекин ололмай
қолган даромадлар киради.
Мазкур ҳолатда, 508 876 856 сўм маблағни даъвогарнинг ҳуқуқини
тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажати ёинки жавобгар
мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ёхуд
мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши муносабати билан даъвогар қилган
ёки қилиши лозим бўлган харажатлар натижасида вужудга келган деб,
шунингдек даъвогар ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги олиши мумкин
бўлган, лекин ололмай қолган даромади (бой берилган фойда) деб ҳисоблаб
бўлмайди.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки
суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун
олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
Юқоридагиларга кўра, суд 508 876 856 сўм маблағни жавобгар
томонидан даъвогарга нисбатан етказилган зарар деб ҳисоблаб бўлмаслиги
боис, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишнилозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб,
даъвогарнинг даъво талаблари асоссиз деб топилганлиги, суд харажатлари
олдиндан тўланмаганлигиниинобатга олиб, суд харажатларини даъвогар
зиммасига юклашни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига
10 177 537,12 сўм давлат божини ундиришни, олдиндан тўланган 37 500 сўм
почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
қ а р о р қ и л ад и:
Даъво аризасиниқаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “ Y
LUS
D” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан республика бюджетига 10 177 537,12 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатлари даъвогар
“ Y
LUS
D” масъулияти чекланган жамияти зиммасида
қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
М.А. Холиков