Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/9893 Дата решения 11.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f193aa08-8eb4-4f86-9e14-a3153f7fa814 Claim ID PDF Hash cae625059011758c... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 465-моддаси нинг 465 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/9893 - сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНРЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 11 август Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида, судья ёрдамчиси Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – раҳбар А.Ибодуллаев, ҳуқуқшунос - Ғ.Намуратов(ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ rm ql ri” МЧЖ (СТИР rm ql ri) манфаатида жавобгар “ rm ql ri” МЧЖ ( rm ql ri) ҳисобидан 2 599 000,32 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (палата) даъвогар “ rm ql ri” МЧЖ (даъвогар ёки тайёрловчи) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда “ rm ql ri” МЧЖ(жавобгар ёки хўжалик) ҳисобидан 2 599 000,32сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Палата ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)нинг 128-моддаси ва 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабини қувватлашиб, тарафлар ўртасида тузилган фьючерс шартномасига асосан 2024 йилда етиштириладиган бошоқли дон маҳсулоти учун даъвогар жавобгарга дизель ёқилғиси берганлиги, бироқ жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги, бошоқли дон етиштириш учун олинган дизель ёқилғиси ҳисобига даъвогардан қарздор бўлиб қолганлигини тушунтиришиб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўрашди. Суд, даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) нинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –– тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 20 ноябрда 368-сонли бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси (шартнома) тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, хўжалик 2024 йил ҳосилидан 28 гектар ер майдонидан давлат стандарти бўйича шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларида кўрсатилган маҳсулотни топшириш мажбуриятини, тайёрловчи эса хўжаликни ушбу шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.2-бандида хўжалик, тайёрловчига буғдой маҳсулотини етказиб бериши мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан жавобгарга 2024 йилда етиштириладиган буғдой учун 2 599 000,32 сўм дизель ёқилғиси берилган, қабул қилиб олинган дизель ёқилғиси ва тарафлар ўртасидаги электрон ҳисобварақ-фактура билан тасдиқланган. Шартноманинг 2.2-банди в-кичик бандига асосан хўжалик тайёрловчига 2024 йил 5 августдан кечиктирмай шартномада белгиланган миқдор ва ассортиментда тегишли сифатга эга бўлган маҳсулотни топшириш, ушбу банднинг д-кичик бандига асосан хўжалик тайёрловчидан олган уруғлик ҳақини мазкур шартномада белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятларини олган. Жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан даъвогарга буғдой маҳсулотлари етказиб бермаган. Натижада, жавобгарнинг унга етказилган 2 599 000,32 сўмлик дизель ёқилғисидан даъвогар олдида 2 599 000,32 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг қарздорликни қоплаш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Қайд этилганларга асосан суд, палатанинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2 599 000,32 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПФ-108-сон Фармонига асосан, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб БҲМ ойига — 375 000 сўм этиб белгиланган. Юқоридагиларга кўра суд, даъво талабларини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига БҲМнинг 1 баравари 375 000 сўм миқдоридадавлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180,186, 192моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “ rm ql ri” МЧЖ ҳисобидан: - даъвогар “ rm ql ri” МЧЖ фойдасига 2 599 000,32 сўм асосий қарз ҳамда 37 500 сўм почта харажатлари; - республика бюджетига 375 000сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов