← Назад
Решение #2895967 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/10199-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 11 август
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллоевнинг котиблигида, даъвогар вакили А.Эшонқулов (тугатиш (суд)
бошқарувчиси) иштирокида, даъвогар “Gulist n G` ll Kl st r” МЧЖ
(СТИР Gulist n G` ll Kl st r)нинг жавобгар “Gulist n G` ll Kl st r” фермер
хўжалиги (СТИР Gulist n G` ll Kl st r) ҳисобидан 14 512 688 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “Gulist n G` ll Kl st r” МЧЖ тугатиш (суд) бошқарувчиси
(даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан
мурожаат қилиб, унда “Gulist n G` ll Kl st r” фермер хўжалиги (жавобгар)
ҳисобидан 14 512 688сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
127,128,170-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки
ушбу Кодекс-да назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, тарафлар ўртасида 2021-2022-2023 йиллар давомида тузилган
фьючерс шартномаси бўйича жавобгарга буғдой етиштириш учун тарафлар
ўртасида тасдиқланган ҳисобварақ-фактурага асосан уруғлик буғдой, моддий
ресурслар ва агротехник тадбирларни ўтказиш учун 73 403 356 сўм ва
50 000 000 сўм кредит маблағлари берилган, жавобгар томонидан
108 809 668 сўмлик буғдой маҳсулотлари топширилганииги натижасида
жавобгарнинг даъвогар олдида жами 14 512 688 сўмлик қарздорлик вужудга
келганлиги, жавобгар томонидан ҳеч қандай маблағ даъвогар ҳисоб рақамига
қайтарилмаганлиги ёки буғдой маҳсулоти топширилганлигини тасдиқловчи
ҳужжатлар мавжуд эмаслигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни
сўради.
2025 йил 1 август куни суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари
Э.Душабаев даъво талабларига эътироз билдириб, қонуний қарор қабул
қилишни сўраган.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва
учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (ФК) 8 ва
234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур
ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан.
Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ишдаги
ҳужжатлардан
аниқланишича,
даъвогар
суднинг
4-1201-2403/2550-сонли иш юзасидан 2024 йил 7 октябрда қабул қилинган ҳал
қилув қарорига асосан банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш
бошланган ва тугатиш (суд) бошқарувчиси этиб А.Эшонқулов тайинланган.
Даъвогар тугатиш бошқарувчиси суднинг ҳал қилув қарори билан
юклатилган вазифа ва Қонун талабларига асосан даъвогарнинг молиявий
аҳволини таҳлил қилиб, даъвогар олдидаги қарзларни ундириш чораларини
кўришни бошлаган.
Тарафлар ўртасида 2021-2022-2023 йиллар давомида тузилган фьючерс
шартномалари бўйича жавобгар учун тарафлар ўртасида тасдиқланган
ҳисобварақ-фактурага асосан 73 403 356сўмлик буғдой уруғи, моддий
ресурслар берилганлиги ва агротехник тадбирларни амалга ошириш учун
50 000 000сўм кредит маблағи берилганлиги, бу тарафлар ўртасида электрон
равишда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура ва банк маълумотномаси
билан тасдиқланганлиги, жавобгар томонидан 108 809 668 сўмлик буғдой
маҳсулотлари топширилганииги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида
жами 14 512 688сўмлик қарздорлик вужудга келганлиги, жавобгар томонидан
маблағлар даъвогар ҳисоб рақамига қайтарилмаганлиги ёки буғдой маҳсулоти
топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланган.
Даъвогарнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларда
шартномалар, жавобгарга ўтказилган пул маблағлари ва берилган
маҳсулотлар бўйича ишлар бажарилганлигини асословчи ҳужжатлар
топилмаганлиги сабабли даъвогар тугатиш бошқарувчиси жавобгарга
талабнома юбориб, пул маблағларини қайтариш сўралган.
Талабномага жавобгар томонидан жавоб берилмаганлиги сабабли
даъвогар тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан жами 14 512 688сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Бироқ, суд муҳокамасида жавобгар ўзининг эътирозларини тасдиқловчи
ҳужжатларни тақдим этмади.
Жавобгарнинг даъвогар олдида жами 14 512 688 сўм қарздорлиги
ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд ҳисобварақ-фактуралар, банк
маълумотномаси ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топади.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгарнинг қарздорлиги ишда мавжуд
ҳисобварақ-фактуралар, банк маълумотномаси ва ишга алоқадор бошқа
ҳужжатлар билан ўз исботини топганлигини инобатга олиб, асосий қарз
ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 14 512 688 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади.
ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига
асосан иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдори(БҲМ)нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги
ПФ - 108-сонли Фармони билан 2024 йил 01 октябрдан БҲМ ойига
375 000 сўм этиб белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қаноатлантиришни, даъво
аризаси судга 2025 йил 08 июлда кирим бўлганлигини инобатга олиб,
жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 2025 йил 08 июль ҳолатига
БҲМининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда 375 000 сўм давлат божи ва
даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини
ундиришни лозим топиб, ИПКнинг 68, 118, 170, 176-180,186, 192моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Gulist n G` ll Kl st r” фермер хўжалиги ҳисобидан:
- даъвогар “Gulist n G` ll Kl st rМЧЖ фойдасига 14 512 688 сўм асосий
қарз ва 37 500 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов