← Назад
Решение #2895969 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/10941-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 11 август
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида,
тарафлардан Гулистон шаҳар прокурори ёрдамчиси Н.Отакулова, даъвогар
вакили Ш.Бобобеков (2025 йил 3 февралдаги 36-01-14/505-сонли ишончнома
асосида), жавобгар вакили Д.Чўтанов (ишончнома асосида), Сирдарё вилояти
Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси А.Головина (ишончнома асосида)
иштирокида,Мирзаобод туман прокурорининг даъвогар “ ududg zt ’min t”
акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар Сирдарё вилояти инфекция
шифохонаси ҳисобидан 924 408 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ ududg zt ’min t” акциядорлик жамияти (даъвогар) ва Сирдарё
вилояти инфекция шифохонаси (жавобгар) ўртасида 2025 йил 24 январда
1231220024-сонли табиий газ улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва
қабул қилиш шартномаси тузилган.
Даъвогар 2025 йил биринчи ярмида етказилган табиий газ учун жавобгар
томонидан 924 408 сўмлик газ ҳақи бўйича тўловлар амалга оширилмаган.
Жавобгар томонидан мавжуд қарздорликни қопланмаганлиги сабабли
низо юзага келиб, Мирзаобод туман прокурори (Прокурор) даъвогар
манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилган ҳамда
жавобгардан 924 408 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 25 июлдаги ажрими билан Сирдарё вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси суд
мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда — ИПК) 170-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларга суд
даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча
далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга
тўсқинлик қилмайди. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг
ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо
унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси иштирокисиз ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили даъво аризани
қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, жавобгарнинг қарздорлиги мавжудлиги, даъво ариза судга тақдим
қилингандан сўнг тўлов бўлмаганлигини билдириб, даъво аризасини
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан
олиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили даъво ариза бўйича
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 8 ва
234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида, зарар етказиш ва
қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса қарздор
айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
ФК 478-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қонунчиликда,
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият
моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть
маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига
нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади.
ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор
ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади деб белгиланган.
Аниқланишича, даъвогар 2025 йил биринчи ярмида етказилган табиий
газ учун жавобгар томонидан 924 408 сўмлик газ ҳақи бўйича тўловлар амалга
оширилмаган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан асосий қарз ундириш
тўғрисидаги талаби асосли тақдим этилганлиги, жавобгар етказиб берилган
табиий газ учун қарздорликни қопламаганлигини инобатга олиб, даъво
талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 924 408 сўм
асосий қарз ундиришин лозим топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдоридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд Прокурорнинг даъво талаблари асосли
киритилганлиги, даъвогар судга даъво аризаси киритилишида давлат божи
тўламаганлиги, жами даъво баҳосининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан
камлигини инобатга олиб, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд
харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан
республика бюджетига 375 000 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар
фойдасига 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъвогар Мирзаобод туман прокурорининг даъво аризаси
қаноатлантирилсин.
Жавобгар Сирдарё вилояти инфекция шифохонаси ҳисобидан
“ ududg zt ’min t” акциядорлик жамияти фойдасига 924 408 сўм асосий қарз
ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар Сирдарё вилояти инфекция шифохонаси ҳисобидан
республика бюжетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
М.А. Холиков