Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/3981 Дата решения 11.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение VIKT RIY RUSL N Ответчик / Подсудимый Z M N-TEKS CLUSTER
Source ID db3e8974-0dcd-4f0f-8908-1e5940587508 Claim ID PDF Hash 40e9024db9aef00a... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституциясининг 65-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 65 law
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3981-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 11 август Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов раислигида, Қ.Хусанов котиблигида, Ховос туман прокурорининг даъвогар “VIKT RIY RUSL N” фермер хўжалиги манфаатида киритган, жавобгар “Z M N-TEKS CLUSTER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 78.756.394 сўм миқдорида асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Оқолтин туман прокурори ёрдамчиси О.Қобилов иштирокида, Оқолтин туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Ховос туман прокурори даъвогар “VIKT RIY -RUSL N” фермер хўжалиги манфаатида судга мурожаат қилиб, жавобгар “Z M N-TEKS CLUSTER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 78.756.394 сўм миқдорида асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакили даъво аризада сўралган талабларини қувватлаб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд прокуратура вакилининг тушунтиришлари тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб ва уларга қонуний баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақда хабардор қилинган даъвогар ва жавобгар суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, ИПКнинг 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида даъвогар ва жавобгар вакил(лар)и иштирокисиз кўришни лозим топади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамасидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 03 ноябр пахта хом-ашёсини вақтинчалик сақлаш тўғрисида шартнома тузилган. Мазкур шартномага кўра, “Маҳсулот етказиб берувчи” (даъвогар) 20.380 кг пахта хом ашёси (1 сорт 2-класс) маҳсулотни етказиб берган, “Сотиб олувчи” эса етказиб берилган маҳсулотини қабул қилиб олган ва ҳақ тўлаш мажбуриятини лозим даражада бажармаган. Даъвогар томонидан шартнома бўйича жами 78.756.394 сўмлик пахта хом-ашёси маҳсулоти етказиб берилган. Жавобгар эса уларни эътирозсиз қабул қилиб олган. Маҳсулот етказилганлигини тасдиқловчи даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 78.756.394 сўмлик пахта хом-ашёси ҳисоб-варақ фактура, ишончнома ва юк хатлари орқали жавобгар томонидан эътирозсиз қабул қилинган. Жавобгар қабул қилиб олинган пахта хом-ашёси маҳсулотлари учун тарафлар ўртасида тузилган шартнома жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли даъвогарнинг ҳисоб рақамига етказиб берилган маҳсулот учун жами 78.756.394 сўм пул маблағлари бугунги кунга қадар келиб тушмаган. Натижада, даъвогар иқтисодий судига қарздорликни жавобгардан мажбурий тарзда ундириб олиш учун даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъвогар даъво талаби асосли чунки, шартнома асосида жавобгарга жами 78.756.394 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги ишдаги мавжуд электрон ҳисобварақ-фактуралар ҳамда тараф кўрсатмалари бўйича ўз тасдиғини ва исботини топди. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 65-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шартшароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 357-моддасининг биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтдан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. ФК 437-моддасига маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 446-моддаси биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи (олувчи) шартномага мувофиқ етказиб берилган товарларнинг қабул қилинишини таъминлайдиган барча зарур ҳаракатларни амалга ошириши лозим. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарорини2-иловасида “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига кўра, ҳисобварақ-фактура — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Ушбу Низомнинг 62-бандига кўра, электрон ҳисобварақ-фактурага қўшимча ҳужжатларни илова қилиш мумкин. Электрон ҳисобварақфактуранинг электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши илова қилинган ҳужжатларнинг ҳам электрон рақамли имзо билан тасдиқланганлигини ифодалайди. Шу Низомнинг 62-бандига кўра, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади. Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди. ФК 449-моддаси биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Суд юқоридагиларга кўра, Ховос туман прокурорининг даъвогар манффатида киритган жавобгар ҳисобидан 78.756.394 сўм асосий қарзни ундириш бўйича даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топади. Суд, мазкур ҳуқуқ нормаларига асосланиб, даъво талабини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 78.756.394 сўм асосий қарзни ундиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 116, 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОРҚИЛАДИ Ховос туман прокурорининг даъвогар “VIKT RIY -RUSL N” фермер хўжалиги манфаатида киритган даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “Z M N-TEKS CLUSTER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “VIKT RIY -RUSL N” фермер хўжалиги фойдасига 78.756.394 сўм асосий қарз ва 37.500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Z M N-TEKS CLUSTER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 1.575.127,88 сўм миқдоридаги давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига белгиланган муддатда апелляция ёки кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья А.Я. Олламов