Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/3922 Дата решения 11.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Темурбек Шахризода хамкор
Source ID cac92e5f-afd3-422a-9a66-df9016f32d48 Claim ID PDF Hash a1a986bfa39e8b41... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 2 code_article
ини тугатиш ушбу Кодекснинг 24-моддаси ини тугатиш ушбу Кодекс 24 code_article
ЕКнинг 24-моддаси ЕКнинг 24 law
рисидаги кодексининг 65-моддаси рисидаги кодекси 65 code_article
аролик кодексининг 384-моддаси аролик кодекси 384 code_article
збекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 24 code_article
ФКнинг 384-моддаси ФКнинг 384 law
збекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/3924-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 11 август Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджонов котиблигида, Сайхунобод туман ҳокимлигининг жавобгар “Темурбек Шахризода хамкор” масъулияти чекланган жамияти билан тузилган 22.06.2020 йилдаги “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги 421-сонли шартномани ва унга ўзгартириш киритиш ҳақида келишувни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Н.Расулова (2025 йил 01 июлдаги 10-3167-сонли ишончнома асосида),Сайхунобод туман қишлоқ хўжалик бўлими вакили С.Санақулов (2025 йил 24 июлдаги 239-ишончнома асосида) Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили Р.Ўрозбоев (2025 йил 11 августдаги 5544-сонли ишончнома асосида), Сирдарё туман прокурори ёрдамчиси С.Парданов, жавобгар хўжалик раҳбари М.Маматқулова, ишчиси Т.Маматқулов, “Бахмалсой” МФЙ ёшлар етакчиси А.Усмонов, ёшлар Т.Тошпўлатов, С.Яхшибоев, Ф.Файзуллаевларнинг иштирокида Сайхунобод туман ҳокимлиги биносида ўтказилган очиқ сайёр суд мажлисида кўрибчиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Сайхунобод туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво киритиб, “Темурбек Шахризода хамкор” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) билан тузилган 22.06.2020 йилдаги “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги 421-сонли шартномани ва унга ўзгартириш киритиш ҳақида келишувни бекор қилишни сўраган. Суднинг 2025 йил 11 июлдаги ажрими билан ишга низони предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Сайхунобод туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Сайхунобод туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси, Сайхунобод туман солиқ инспекцияси жалб қилинган ва иш бўйича прокурор хабардор қилинган . Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Сайхунобод туман солиқ инспекцияси, Сайхунобод туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни Сайхунобод туман солиқ инспекцияси, Сайхунобод туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси иштирокисиз кўришни лозим топади. Судда иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилиб, даъво аризасида баён этилган важларни такрорлаб, ҳақиқатда 2022-2024 йиллар давомида жавобгар мунтазам пахта-ғалла ҳосилидан нормативдан паст даражада ҳосил олиб, шартномада белгиланган ҳосилдорликни топширмаганлигини, 2025 йил кузги буғдой экиш режаси бўйича жавобгар 35 гектар ерга пахта, 16.1 гектар ғалла, 10.2 гектар ерга сабзавот экиши кераклигини, ҳақиқатда сабзавот экилиши керак бўлган 5 гектар ерга шоли экини экани, аниқланган ҳолат юзасидан Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сайхунобод туман бўлимининг 20.05.2025 йилдаги қарорига асосан, жавобгар раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилганлиги, халқ депутатлари Сайхунобод туман кенгаши томонидан 2025 йил 29 майдаги 7-чақириқ 9-сессиясида қабул қилинган қарорга кўра, фермер хўжалиги билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича таклифга розилик берилганлигини, ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича жавобгарга таклиф хати юборилганлиги, таклиф хати жавобгар вакили яъни турмуш ўртоғи Ф.Маматқулов томонидан қабул қилиб олинганлигини, таклифда ердан ихтиёрий воз кечмаслиги ҳақида ёзиб берганлигини, ер ижара шартномаси, қўшимча келишув, фермер хўжалиги томонидан туман ҳокимиятига юбориладиган ва олинадиган ҳужжатларга Ф.Маматқулов томонидан фермер хўжалиги вакили сифатида имзо қўйишлиги, таклифдан жавобгар раҳбари хабардор бўлганлигини, ер солиғидан 6 512 660 сўм қарздорлиги мавжудлигини баён қилиб, шундан кейин ер ижара шартномасини ва қўшимча келишувни бекор қилиш бўйича судга даъво ариза киритилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қишлоқ хўжалиги бўлими вакили жавобгар 2025 йил сабзавот экини экиш режалаштирилган майдонга 5,0 гектар шоли экканлигини, бу ҳақда дастлаб ва судга даъво аризаси киритилганидан кейин ҳам шоли майдони ўрганилгани, у ерда шоли ҳосили мавжудлигини, ихтисосликка тўғри келмайдиган шоли экини экканлиги билдирди. Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси вакили судга жавобгар экин майдонига ҳақиқатда 5,0 гектар майдонига шоли экилганлигини буни тасдиқловчи фото суратлар борлигини, шоли экини жавобгарга тегишли ерга экилганлигини, шоли экини экиш жавобгарнинг ихтисослигидан ташқарига чиқишини билдириб, судга ўз маълумотларини тақдим этди. Аввалги суд мажлисида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси вакили жавобгар раҳбари Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сайхунобод туман бўлимининг 20.05.2025 йилдаги қарорига асосан ноқонуний шоли экканлиги бўйича маъмурий жавобгарликка тортилганлиги, маъмурий қарор устидан шикоят қилинмаганлиги, қарор ўз кучида эканлигини, мазкур қарор ва тўпланган ҳужжатлар билан жавобгар ноқонуний экин экканлиги ўз исботини топганлигини маълум қилган. Дастлабки судда Сайхунобод туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши вакили жавобгар кенгашга аъзо эмаслигини, ноқонуний экин экиш ва уни бартараф этиш бўйича хулоса берилганлигини билдирган. Судда жавобгар раҳбари ерни ижарага олиш шартномасини бекор қилишдан норози эканлигини, таклиф у томонидан олинмаганлигини, ер ижара шартномасини бекор қилишга 2025 йил май ойидан унга маълум бўлгандан бери қарши эканлигини, чунки ёшлар учун берилган 5,2 гектар майдонга ўзи томонидан буғдой экилганлигини, буғдой ҳосили олингандан кейин мош экилганлигини, ёшларга берилган майдонга буғдой экин экканлиги учун шоли экилган майдон ёшларга берилганлигини, шоли экини ёшлар томонидан экилганлигини, шоли майдони фермер хўжалигига тегишли эканлигини, ёшлар билан ер алмашишга келишганлиги учун улар томонидан шоли экилганлигини, ўзи томонидан ноқонуний экин экилмаганлигини, 20222024 йилларда пахта ва ғалла режасини бажара олмаслиги унга боғлиқ ҳолатда бўлмаганлигини, бир йили сув танқис бўлса, пахта майдони кўсак қурти босиши ва ғалла майдонида бегона ўтлар кўпайиши натижасида белгиланган ҳосилни ололмаганлигини, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда режани бажармаганлиги учун ер ижара шартномасини бекор қилинишига рози эмаслигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришдан рад этишни сўради. Судда “Бахмалсой” МФЙ ёшлар етакчиси А.Усмонов ўз кўрсатмаларини бериб, жавобгарга тегишли 26 контурдаги 5 гектар ер майдони ёшларга ажратилганлигини, ёшлар томонидан бу ерда тўлиқ деҳқон хўжалиги сифатида фаолиятини бошламаганлигини, жавобгарга тегишли ерларга ёшлар томонидан шоли экилмаганлигини, ёшларга ажратилган 5.2 гектар майдон ёшларга ажратилса ҳам фермер хўжалиги томонидан фойдаланиб келинаётганини, иш билан таъминланиб, жавобгарга тегишли бўлган ердан ер берилган ёшлар ҳозирда айримлари қаерда эканлигини билмаслигини билдирди. Судда гувоҳ сифатида қатнашган Т.Тошпўлатов ўзига 26 контурдан 0,60 га ер ажратилганлигини, бу ерга фермер хўжалиги томонидан буғдой экилганлиги учун ердан фойдалана олмаганлигини, фермер хўжалиги раҳбари томонидан уларга бошқа майдондан ер ажратишини айтганини, шоли экини шахсан у томонидан экилмаганлигини, шоли “Колья” исмли шахс томонидан экилганлигини билишини, у билан оғзаки ва ёзма шартнома қилмаганлигини, ер фермер хўжалигига тегишлилигини, неча гектарга, қанча уруғ ҳамда минерал ўғит сарфланганини билмаслигини, улар билан бирга ер берилган қолган ишсиз ёшлар ердан фойдалана олмаганидан кейин бошқа жойларга айримлари қўшни давлатларга ёлланма ишчи бўлиб ишлаш учун кетганлиги баён этди. Судда ишсиз ёш сифатида эътироф этилиб, муқаддам жавобгарга тегишли ердан 0,60 гадан ер олган С.Яхшибоев, Ф.Файзуллаевлар ҳам шоли майдонини “Колья” исмли шахсга берганлигини, шоли экилган майдон фермер хўжалигига тегишлилигини билдириб, Т.Тошпўратов кўрсатмаларини такрорлашди. Суд процессларида қатнашган прокурор ўз фикрини билдириб, жавобгар томонидан унга бириктирилган ерга ёшлар томонидан шоли экилганлик ҳолати тасдиқланмаганлигини, жавобгар ер ижара шартномаси ихтиёрий бекор қилишга қарши эканлигини, кетма-кет уч йил давомида режага нисбатан паст ҳосил олиб шартнома шартларини бажармасдан, ноқонуний шоли экини экканлиги учун даъво талабини қувватлаб, тўлиқ қаноатлантирилишини сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг, гувоҳлар ва мутахассислар тушунтиришларини, прокурор фикрини ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддасида ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилишини ҳамда улардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш ер тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий принципларидан ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (бундан кейинги матнларда “ЕК” деб юритилади) 36-моддасининг олтинчи қисмида ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши, ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6 - 10, 12, 13-бандларида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ер участкасининг ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши белгиланган. ЕКнинг 24-моддасининг йигирма биринчи қисмида, ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2022 йилдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишларини амалга ошириш, ерларни муҳофаза қилиш ва ер тузиш фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” қарорининг 1-банди “б” кичик бандида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати республиканинг бутун ҳудудида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ушбу қарор билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-бобида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати амалга оширувчи давлат органларининг вазифалари қайд қилинган бўлиб, мазкур бобнинг 12-банди ўнинчи хатбошида ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини тўлиқ ёки қисман олиб қўйиш тўғрисида тақдимномалар ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни унумдорлигининг пасайиш ҳолатлари ҳақида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига маълумотлар киритиш ҳуқуқи белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, 2021 йил 10 мартда Сайхунобод туман ҳокимининг 251-сонли қарори билан жавобгарга 49 йил муддатга пахтачиликғаллачилик йўналишида ердан фойдаланиш учун Ўзбекистон ҳудудидаги №353,416,422,351-контурдаги жами 121,8 гектар, Пахтакор ҳудудидаги №15,136,21а, 26,23-контурдаги жами 108,2 гектар жами 230 гектар ерлар ажратилган. Ушбу қарор асосида тарафлар ўртасида 2021 йил 22 июнда 421-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-бандига кўра, ижарага берувчи-даъвогар 230 гектар ер участкасини 49 йил муддатга ижарага топширишни, ижарага олувчи эса, ерни қабул қилиб олиши белгиланган. Шартноманинг 2-бандида ер участкаси пахтачилик ва ғаллачилик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш учун берилган. Шартноманинг 3-бандида суғориладиган ҳайдалма ерлар 223.5 гектарни ташкил қилиши қайд қилинган. Кейинчалик, жавобгарга тегишли Пахтакор СИУ ҳудудидаги 15-контурдаги 38,9 гектар ер “Зафар мақсад сари” фермер хўжалиги ҳуқуқи тикланганлиги учун қайтарилган. Сирдарё вилоят ҳокимининг 2022 йил 14 ноябрдаги 407-9-0-Q/22-сонли қарори билан 116,3 гектар ер майдони туман захирасига қайтарилган. Сирдарё вилоят ҳокимининг 2024 йил 16 апрелдаги 119-9-0-Q/24-сонли қарори билан жавобгарга тегишли 26 контурдаги 5.2 гектар ер майдони туман захирасига қайтарилган ва ишсиз ёшларга берилган. Натижада, жавобгар тегишли экин майдони 67.8 гектарни ташкил этган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2020 йил 24 августдаги 505-сонли Қарори талаблари асосида жавобгарнинг таклифи олинган ҳолда унинг экин ерларига экинларни жойлаштириш масаласини ўрганиб, Сайхунобод туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш режаси асосида жавобгар ер майдонига 2025 йил ҳосили 21 гектар майдонга ғалла, 20,1 гектарга сабзавот экиш режалаштирилган. Бироқ, жавобгар томонидан 2025 йил ҳосили учун экилиши лозим бўлган сабзавот экини ўрнига 10,1 гектарга шоли экини эккан. Бундан ташқари, даъвогар судга даъво аризаси киритилганидан кейин Сайхунобод тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ва мутахассислар иштирокида далолатномада 2025 йил ҳосили учун ихтисослигида белгиланмаган 5,0 гектар шоли экини экилганлиги қайд этилган. Мазкур ҳолатда пахтачилик-ғаллачилик йўналишида фаолият олиб бориб, ўз ихтисослиги бўйича экин экиш мажбурияти бўлган ҳолда жавобгар томонидан 2025 йилда ихтисослигига зид равишда шоли экини экканлик ҳолати ўз исботини топади. Ҳолбуки, тарафлар ўртасида тузилган ер ижара шартномасининг 17-бандида ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, шу жумладан давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалиги экинларини экканда, шартнома бекор қилиниши белгиланган. Жавобгарга қарашли ер майдонида ўтказилган мониторингда жавобгар томонидан ер ижара шартномасининг ихтисослиги бузилиб, ер майдонининг 5,0 гектарга шоли экишга тайёрланганлиги аниқланган. Бу ҳақда шоли экишни тўхтатиш, аксинча ер ижара шартномаси бекор қилиниши юзасидан жавобгарга огоҳлантиришлар берилган. Огоҳлантиришлар натижа бермай, жавобгар томонидан шоли экиш режасидан қайтмай, шоли экини эккандан кейин, даъвогар 2025 йил 30 майда таклиф хати билан жавобгарга мурожаат қилиб, ер ижара шартномасини бекор қилишни (огоҳлантириш хатларида берилса-да) қайта таклиф этган. Ушбу таклиф хатига жавобан жавобгар вакили фермер хўжалиги номидан (фермер хўжалиги раҳбари турмуш ўртоғи Ф.Маматқулов) ердан ихтиёрий воз кечмаслигини билдирган. Дастлабки суд мажлисларида жавобгар раҳбари ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича берилган таклифдан хабардор бўлганлигини ва ерни ихтиёрий топширишга қарши бўлганлигини билдирган. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сайхунобод туман бўлими томонидан фермер хўжалиги раҳбари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 65-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилган ва маъмурий жарима жазоси тайинланган. Даъвогар томонидан судга даъво тақдим қилишда Фуқаролик кодексининг 384-моддаси ҳамда Низом талабларига риоя қилинган. Ушбу ҳолат иш ҳужжатларида мавжуд туман қишлоқ хўжалиги бўлими тақдимномаси, агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сайхунобод туман бўлимининг тақдимномаси, халқ депутатлари Сайхунобод туман Кенгашининг қарори, далолатнома, туман ҳокимининг ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тўғрисида фермер хўжалиги раҳбарига таклифи билан тасдиғини топди. Ҳолбуки, таклиф фермер хўжалиги вакили томонидан қабул қилинган ва ердан ихтиёрий воз кечмаслик бўйича эътироз билдирилган. Башарти, фермер хўжалиги томонидан имзоланган ҳужжатлар ўрганилганда тарафлар ўртасидаги ер ижара шартномаси, шартномалар ҳам фермер хўжалиги вакили Ф.Маматқулов томонидан имзоланган. Бундан кўринадики, жавобгар раҳбарининг турмуш ўртоғи Ф.Маматқулов томонидан расмий ҳужжатлар имзоланган ва иш у томонидан юритилган. Бу ҳақда даъвогар томонидан судга маълумотнома тақдим этилган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддасида ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилиши белгиланган, худди шундай қоида шартноманинг 16-бандида ҳам назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 382-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса ҳамда ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкинлиги, ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланиши белгиланган. ФКнинг 384-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Иш ҳужжатларида, 13.05.2025 йилда 01/01-189/30-сонли огоҳлантириш хатлари даъвогар томонидан жавобгар юборилиб, 5 гектар ерга шоли экишга тайёрлангани, у билан шоли экини экилса, ер ижара шартномасини бекор қилишга асос бўлиши ҳақида огоҳлантириш хатлари берилган ва почта орқали юборилган бўлишига қарамай, ноқонуний равишда шоли экини эккан. Бундан ташқари Сирдарё вилоят ҳокимининг 2024 йил 16 апрелдаги 119-9-0-Q/24сонли қарори билан ишсиз ёшлар учун берилган 26-контурдаги 5.2 гектар ердан ёшларга бермасдан ноқонуний фойдаланиб келган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланилганида, 7-бандида ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгиланган. Жавобгар томонидан ихтисослигига мўлжалланган ерларга бошқа экинлар экиш ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш ер ижараси шартномасини қўпол равишда бузиш деб баҳоланади ва ер ижараси шартномасини бекор қилиш учун асос бўлади. Жавобгар 2022 йил ҳосили учун жами 67,8 гектар ер майдони мавжуд бўлиб, 2022 йил ҳосили учун 31,1 гектар майдонга пахта, 26,7 гектарга ғалла, 10 гектарга майдонга сабзавот экини экилиши режалаштирилган. Амалда 34,9 гектар майдонга пахта экиб, 124,6 тонна пахта ўрнига 43,2 тонна пахта топширган, 20.9 гектарга ғалла экиб 49.8 тонна ўрнига 29,7 тонна ғалла топширган. Шунингдек 2023 йил ҳосили учун 35,2 гектар майдонга пахта, 22,6 гектарга ғалла, 10 гектарга майдонга сабзавот экини экилиши режалаштирилган. Амалда 61 гектар майдонга пахта экиб, 198,1 тонна пахта ўрнига 73 тонна пахта топширган. Шу каби, 22024 йил ҳосили учун 30,0 гектар майдонга пахта, 21,1 гектарга ғалла, экини экилиши режалаштирилган. Амалда 30,4 гектар майдонга пахта экиб, 74,0 тонна пахта ўрнига 26,0 тонна пахта топширган, 21.0 гектарга ғалла экиб 58.0 тонна ўрнига 29,8 тонна ғалла топширган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисми ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгиланган. Даъво талабидаги 3 йил давомида ер солиғи кечиктирилганлиги ва тўланмай келинганлиги важлари ўз исботини топмади. Солиқ инспекцияси маълумотида ижтимоий солиқ ва даромад солиғидан ташқари бошқа солиқ турларидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги қайд этилган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан жавобгар ер майдонидан белгилангандан бошқа мақсадларда (рухсат этилган фойдаланишнинг турига номувофиқ фойдаланилганлиги) фойдаланганлиги, ердан оқилона фойдаланмаганлигини исботини топганлиги боис суд даъво талабини қаноатлантириб, ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси ва қўшимча келишувни бекор қилишни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра номулкий тусдаги даъволар юзасидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилиши лозим. Суд даъво талаби асосли бўлганлиги боис суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига 3 750 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига 37 500 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Сайхунобод туман ҳокимлигининг жавобгар “Темурбек Шахризода хамкор” масъулияти чекланган жамияти билан тузилган 22.06.2020 йилдаги “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги 421-сонли шартномани ва унга ўзгартириш киритиш ҳақида келишувни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Сайхунобод туман ҳокимлиги ва “Темурбек Шахризода хамкор” масъулияти чекланган жамияти билан тузилган 22.06.2020 йилдаги “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги 421-сонли шартномани ва унга ўзгартириш киритиш ҳақида келишувни бекор қилинсин. “Темурбек Шахризода хамкор” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 3 750 000 сўм давлат божи, Сайхунобод туман ҳокимлиги фойдасига 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья У.Р. Курбанов