Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/11138 Дата решения 11.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый F RUZ
Source ID 25eeda03-24b6-4634-8ffe-e5c3d5196fdb Claim ID PDF Hash f65f16f32d8c41d5... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 215-моддаси ИПКнинг 215 law
збекистон Республикаси МЖтКнинг 164-моддаси збекистон Республикаси МЖтК 164 law
исми ва 1651-моддаси исми ва 1651 law
лиги сабабли МЖтКнинг 271-моддаси лиги сабабли МЖтК 271 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/11138-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 11 август Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиковнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили – Т.Казаков (2024 йил 26 декабрдаги 41/01-17092-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – Ш.Рахматов (раҳбар) иштирокида, аризачи“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасининг жавобгар “F RUZ ” масъулияти чекланган жамиятига тегишли дорихонаси, дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2025 йил 5 мартдаги 649669-сонли лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси (аризачи) судга ариза билан мурожаат қилиб, аризасида “F RUZ ” масъулияти чекланган жамиятига (жавобгар) тегишли дорихонаси, дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2025 йил 5 мартдаги 649669-сонли лицензияни бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, маълумотномада кўрсатилган 1 турдаги дори воситасига нисбатан мувофиқлик сертификати мавжудлиги аниқланганлиги ҳақида важлар келтириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили аризага эътироз билдириб, қўшимча ҳужжатлар тақдим этиб, маълумотномада кўрсатилган 1 турдаги дори воситасига нисбатан мувофиқлик сертификати мавжуд бўлганлиги, маълумотномада хато кўрсатилганлиги, унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш ҳуқуқбузарлик ҳодисаси ёки аломатлари йўқлиги сабабли тугатилганлиги ҳақида важлар келтириб, аризани рад қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. ИПКнинг 215-моддасига биноан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-197-сонли қарори билан тасдиқланган “Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасаларни қайта ташкил қилиш дастури”нинг 1-банди “а” кичик бандига асосан “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, шунингдек, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш йўли билан давлат томонидан бошқаришни, постмаркетинг назоратини амалга оширишни таъминлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Сирдарё вилояти бошқармасининг 2025 йил 19 майдаги 14/815/25-сонли тақдимномаси аризачига келиб тушган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган “Махсус електрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низом”нинг (Низом) 29-иловаси ҳисобланган “Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш паспорти”га мувофиқ лицензия талаблари ва шартлари 9-бандига “б” кичик бандига кўра, дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг фармацевтик маълумотга эга бўлмаган шахс томонидан реализация қилинишига, фаолиятни лицензияда кўрсатилмаган манзилда амалга оширилишига йўл қўймаслик* ҳисобланади (*Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.) Шу асосга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш ҳолати бўйича дорихонада текширув ўтказилган. Текширувни амалга ошириш жараёнида дорихонадан жами 21 турдаги сифати кафолатланганлигига шубҳа уйғотган дори воситалари танлаб олинган. Аризачининг 2025 йил 10 апрелдаги 41/18-6041-сонли хатига асосан 1 турдаги дори воситасига нисбатан (Бондижигар сироп 90 мл, серия рақами 1524011, яроқлилик муддати 2027 йил 1 августга қадар бўлган, Покистон) тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш органи томонидан алоҳида ушбу серияга мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаганлиги маълум қилинган. Низомнинг 51-бандига мувофиқ лицензияловчи орган қуйидаги ҳолларда лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилади: лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни лицензияловчи орган ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда; лицензияловчи органнинг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга хилофлиги аниқланганда; лицензиат лицензия талаблари ва шартларини бир йил давомида мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса. Лицензиянинг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликлар Паспортларда назарда тутилади; лицензия қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда. Бироқ, суд муҳокамасида жавобгар томонидан тақдим этилган ҳужжатлардан кўринишича, тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш органи томонидан серия рақами 1524011, яроқлилик муддати 2027 йил 1 августга қадар бўлган “Бондижигар сироп 90 мл” дори воситасига 2024 йил 23 сентябрда UZ.S .01.0063/117817564-сонли мувофиқлик сертификати берилганлиги аниқланди. Бундан ташқари, жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судининг 2025 йил 11 июндаги қарори билан жавобгар раҳбари Ш.Рахматовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 164-моддаси 1-қисми ва 1651-моддаси 1-қисми билан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисаси ёки аломатлари йўқлиги сабабли МЖтКнинг 271-моддаси 1-бандига асосан тугатилган. ИПКнинг 73-моддаси биринчи қисмига кўра, ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Мазкур ҳолатда серия рақами 1524011, яроқлилик муддати 2027 йил 1 августга қадар бўлган “Бондижигар сироп 90 мл” дори воситасигамувофиқлик сертификати берилганлиги боис, аризачининг талабини асосли деб ҳисоблаб бўлмайди. ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризада келтирилган талаблар иш ҳужжатлари ва ишда иштирок этувчи аризачи вакилининг тушунтиришлари каби далиллар билан ўз исботини топмаганлиги, инкор этиб бўлмаслиги сабабли, суд аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Суд, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси биринчи қисми 19-бандига биноан аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божини ундирувсиз қолдириб, ариза талаби рад этилганлиги боис, аризачи томонидан олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини аризачи зиммасида қолдиришни, шунингдек аризачи ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм харажатни ундиришни лозим топади. лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 73, 74, 118, 176-179, 220-222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Аризачи “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасинингаризасини қаноатлантириш рад этилсин. “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 500 сўм харажат ундирилсин. Олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати аризачи “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья М.А. Холиков