← Назад
Решение #2895985 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/9852-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳар
2025 йил 08 август
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллоев котиблигида, Гулистон шаҳар прокурорининг ёрдамчиси
Н.Отақулова
ва
даъвогар
вакили – юрисконсульт
М.Холбўтаев
(04.06.2025 йил G’ -06/0580-сон ишончнома асосида) иштирокида, Гулистон
шаҳар прокурорининг даъвогар “306980240” АЖ манфаатида жавобгар
“306980240” МЧЖ (СТИР _________) ҳисобидан 22 043 550 сўм асосий қарз ва
656 130,51 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Гулистон шаҳар прокурори (кейинги ўринларда — прокурор) даъвогар
“306980240” АЖ (кейинги ўринларда —даъвогар) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “306980240” МЧЖ (кейинги
ўринларда — жавобгар) ҳисобидан 22 043 550 сўм асосий қарз ва 656 130,51
сўм пеня ундиришни сўраган.
Прокурор 2025 йил 08 август кунги суд мажлисида қўшимча даъво
аризаси тақдим этиб, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришни сўраган.
Прокурор қўшимча даъво аризасида 2025 йил 01 август ҳолатига
жавобгарнинг асосий қарзи 30 686 946,40 сўмни ташкил этганлигини баён
этиб, ушбу асосий қарз ва пеняни жавобгар ҳисобидан ундиришни сўраган.
Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда - ИПК) 128 ва 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили даъво талабларини
қувватлаб, жавобгар томонидан асосий қарз қисман тўлаб берилганлигини
инобатга олиб, даъво талабларини қолган қисмини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, жавобгар томонидан асосий қарз қисман тўлаб берилганлигини
маълум қилиб, даъво талабини қолган қисмини қаноатлантиришни сўради ва
судга маълумотнома ва тўлов ҳужжатларини тақдим қилди.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогар манфаатида
прокурор томонидан киритилган даъво аризани қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасининг биринчи
ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституция 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон
Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
—ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2025 йил 03 январда
тузилган 01551-сонли улгуржи истеъмолчилар учун электр энергияси етказиб
бериш шартномаси (кейинги ўринларда — шартнома) дан келиб чиққан.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
Шартноманинг I бўлимига асосан даъвогар электр энергиясини уланган
тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун
ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган
тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган. Жавобгар шартнома
шартлари бўйича истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш
чораларини кўрмаган.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, жавобгарнинг даъвогар олдида истеъмол
қилинган электр энергияси ҳақидан 2025 йил 01 август ҳолатига жами
30 686 946,40 сўм асосий қарзи вужудга келган.
Даъвогар томонидан шартнома бўйича юзага келган қарз суммасини
тўлаш тўғрисидаги оғзаки ва ёзма талабномалар жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилиб, истеъмол қилинган энергия ҳақи учун тўловлар амалга
оширилмаган.
ИПК 68-моддасининг биринчи ва учинчи қисмига асосан ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Бироқ, суд муҳокамасида аниқланишича, жавобгар асосий қарзнинг
22 043 550 сўм қисмини тўлаб берган. Даъвогар томонидан судга тақдим
этилган тўлов ҳужжатлари ва маълумотга кўра, жавоб томонидан 2025 йил
30 июнь ҳолатига бўлган 22 043 550 сўм қарздорлик тўлаб берилган. Бироқ,
2025 йил 01 август ҳолатига юзага келган, 2025 йилнинг июнь ва июль
ойларида истеъмол қилинган электр энергиясидан юзага келган
7 987 265,89 сўмқарздорлик тўлаб берилмаган.
Жавобгар томонидан қопланган 22 043 550 сўм асосий қарз даъво
аризаси судга кирим бўлгунга қадар қопланган.
Мазкур ҳолатда, даъво талабининг судга кирим бўлгунга қадар тўланган
22 043 550 сўм қисми ва унга ҳисобланган 656 130,51 сўм пеня ҳамда ортиқча
ҳисобланган 656 130,51 сўм, жами 23 355 811,02 сўм қисмини асоссиз, қолдиқ
7 987 265,89 сўм қисми асосли ҳисобланади.
Суд, жавобгар томонидан асосий қарзнинг 22 043 550 сўм
тўланганлигини инобатга олиб, асосий қарз ундириш талабини
7 987 265,89 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига
мувофиқ иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдори (БҲМ) нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилади.
Юқоридагиларга кўра, суд прокурорнинг даъво талаблари қисман
асосли деб топилганлиги сабабли, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд
харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни, даъвогар ҳисобидан
республика
бюджетига
рад
этилган
даъво
баҳоси
жами
23 355 811,02 сўмнинг2 фоизи, яъни 467 116,22 сўм миқдорида давлат божи,
жавобгар ҳисобидан республика бюджетига асосли деб ҳисобланган даъво
баҳоси 7 987 265,89 сўмнинг 2 фоизи, яъни 159 745,32 сўм миқдорида давлат
божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатни ундиришни лозим
топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118,
176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Гулистон
шаҳар
ҚИЛДИ:
прокурорининг
даъво
талаблари
миқдорини
кўпайтириш тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин.
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “306980240” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “306980240” АЖ
фойдасига 7 987 265,89 сўм асосий қарзва 37 500 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “306980240” МЧЖ ҳисобидан давлат бюджетига
159 745,32 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “306980240” АЖ ҳисобидан давлат бюджетига 467 116,22 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалар берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов