Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/9844 Дата решения 07.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 67072083-0f27-459a-9360-2b7bf0fc7900 Claim ID PDF Hash ddd69b688273bac5... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
ИПК 110-моддасининг 1-қисми ИПК 110 1 law
бандининг иккинчи хатбошига асосан ИПК 110-моддаси бандининг иккинчи хатбошига асосан ИПК 110 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/9844-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 7 август Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси З.Раджабов раислигида, судья ёрдамчиси Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакиллари юрисконсульт А.Маматкулов (01.08.2025 йилдаги 02-451-0101-сон ишончнома асосида), А.Хасанбоев (01.08.2025 йилдаги 02-450-0101-сон ишончнома асосида) ва жавобгар вакили - юрисконсульт Ж.Эргашев (03.01.2025 йилдаги К 01/04-3-сон ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар 306980240нинг жавобгар 306980240АЖга нисбатан туман тиббиёт бирлашмасига қарашли тиббий муассасаларга ноқонуний қўйилган 117 435 202 сўмни олиб ташлаш мажбуриятини ва 2025 йил 01 апрель ҳолатига солиштирма далолатномаларга асосан 33 217 417 сўм ҳақдорлигини инобатга олишни таъкидлаш ҳамда бирлашма тизимидаги тиббий муассасалар сув қувурларига ўрнатилган янги масофадан маълумот берувчи ҳисоблагичларга пломба қўйиб уларни электрон базасидан рўйхатга олиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар 306980240 (даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар 306980240 АЖ (жавобгар) га нисбатан туман тиббиёт бирлашмасига қарашли тиббий муассасаларга ноқонуний қўйилган 117 435 202 сўмни олиб ташлаш мажбуриятини ва 2025 йил 01 апрель ҳолатига солиштирма далолатномаларга асосан 33 217 417 сўм ҳақдорлигини инобатга олишни таъкидлаш ҳамда бирлашма тизимидаги тиббий муассасалар сув қувурларига ўрнатилган янги масофадан маълумот берувчи ҳисоблагичларга пломба қўйиб уларни электрон базасидан рўйхатга олишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабларини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, жавобгарга туман тиббиёт бирлашмасига қарашли тиббий муассасаларга ноқонуний қўйилган 117 435 202 сўмни олиб ташлаш мажбуриятини юклашни, барча даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага эътироз билдириб, даъво талабларини рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, айрим даъво талаблари бўйича иш юритишни тугатишни, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини даъвогардан ундиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи қисмига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмида ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сон қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” Қоидалари(қоидалар)га кўра, мазкур қоидалар ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш марказлаштирилган тизимларидан фойдаланиш соҳасида сув қувурлари — канализация хўжалиги ташкилотлари билан истеъмолчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни белгилайди. Яъни, истеъмолчиларга сув таъминоти билан боғлиқ хизмат кўрсатиш, ҳисоб-китобларни амалга ошириш, пломбаларини ўрнатиш ва бошқа хизматларни кўрсатиш мазкур қоидаларга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига асосан амалга оширилади. ИПК 110-моддасининг 1-қисмига кўра иш судга тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сон Қарори 22-бандининг иккинчи хатбошига асосан ИПК 110-моддасининг 1-бандига мувофиқ, агар иш иқтисодий судда кўриш учун тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади. Ишнинг иқтисодий судга тааллуқлилиги ИПК 25 ва 26-моддаларининг талабларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Шу боис суд даъво талабининг даъво талабларининг 2025 йил 01 апрель ҳолатига солиштирма далолатномаларга асосан 33 217 417 сўм ҳақдорлигини инобатга олишни таъкидлаш ҳамда бирлашма тизимидаги тиббий муассасалар сув қувурларига ўрнатилган янги масофадан маълумот берувчи ҳисоблагичларга пломба қўйиб уларни электрон базасидан рўйхатга олиш қисми бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Даъвогар даъво аризасида туман тиббиёт бирлашмасига қарашли тиббий муассасаларга ноқонуний қўйилган 117 435 202 сўмни олиб ташлаш мажбуриятини юклашни сўраган. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасида аниқланишича, Қоидаларининг ижроси юзасидан жавобгар ходимлари томонидан даъвогарга тегишли ҳудудда текшириш ўтказилганлиги, текширишда жавобгарнинг сув ўлчагич асбоби носоз ҳолатда эканлиги, ишламаслиги аниқланган ва ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, қайта ҳисоб-китоб қилиниб, 117 435 202 сўмлик тўлов ҳисобланган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим, бироқ даъвогар томонидан 117 435 202 сўмлик тўловларни ҳисобдан чиқариш учун даъво талабларининг асосларини тасдиқловчи далиллар тақдим қилинмади, талаблариқонунчиликка биноан асослаб берилмади. Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг сувдан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги учун ҳисобланган 117 435 202 сўм тўловлардаъвогар ҳисобидан ундирилмаганлиги ва бошқа ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармаганлиги боис, даъвогарнинг мазкур даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, шунингдек номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъвогарнинг даъво талаблари асоссиз деб топилганлиги, суд харажатлари даъвогар томонидан олдиндан тўланганлигини инобатга олиб, олдиндан тўланган 3 750 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талабининг 2025 йил 01 апрель ҳолатига солиштирма далолатномаларга асосан 33 217 417 сўм ҳақдорлигини инобатга олишни таъкидлашни ҳамда бирлашма тизимидаги тиббий муассасалар сув қувурларига ўрнатилган янги масофадан маълумот берувчи ҳисоблагичларга пломба қўйиб уларни электрон базасидан рўйхатга олиш қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъвонинг туман тиббиёт бирлашмасига қарашли тиббий муассасаларга ноқонуний қўйилган 117 435 202 сўмни олиб ташлаш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги талабини қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўлаб чиқилган 3 750 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатлари даъвогар 306980240 зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов