Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/9840 Дата решения 07.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 94456c0a-4392-4d76-9d04-e55fb7491a60 Claim ID PDF Hash 760ba4e2b13671dd... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/9840-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 07 август Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабов, даъвогар rm ql riнинг жавобгар rm ql riҳисобидан 22 134 378,08 сўм миқдорида қайта ҳисобланган ижара тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили М.Суяров (01.03.2025 йилдаги 198/01-04-сон ишончнома асосида), жавобгар вакили rm ql ri (22.07.2025 йилги 40-42061-сон ишончнома асосида) ва Гулистон шаҳар прокурорининг ёрдамчиси Н.Отақулова иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар rm ql ri (даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар rm ql ri (жавобгар) ҳисобидан 22 134 378,08 сўм қайта ҳисобланган ижара тўловини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талабини тан олиб, идорага келадиган мехмонлар учун фуқаро rm ql riтаом пишириб туришини тушунтирди. Суд мажлисида иштирок этган фуқаро rm ql ri ҳақиқатдан ҳам вилоят солиқ бошқармаси ошхонасида меҳмонлар ва ходимлар учун таом пишириб сотиб келишини, ошхонадаги музлатгич, газ плиталар, иситгич, қаватли токча, қозонлар ва бошқа ошхона идишлари, асбоб анжомлари унга тегишли эканлигини билдириб тушунтириш берди. Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 8-моддасининг биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. Иш ҳолатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан 2025 йил 30 май куни давлат мулки объектларидан фойдаланиш ҳолати юзасидан мониторинг ўтказилиб, унга асосан жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низом (Низом) талабларига зид равишда давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан жавобгар балансидаги Гулистон шаҳар, Шодлик МФЙ, И.Каримов кўчаси 41-уйдаги бинонинг 99,30 кв.м қисмини умумий овқатланиш фаолияти учун фуқаро Шербоева Инобат Хакимовнага уч томонлама шартнома тузмасдан фойдаланишга берганлигини аниқланган. Низомнинг 58-бандига асосан давлат мулкини (унинг қисмини) белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан ёки ижара шартномасига киритмасдан ижарага бериш, шартномада ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сонини камайтириб кўрсатиш аниқланганда, ижарага берувчи қонун бузилиши ҳолати аниқланган санадан бошлаб, уч иш куни мобайнида белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловининг икки баравари миқдорида ҳисобланган суммани тўлаш талаби билан тасдиқловчи ҳужжатларни балансда сақловчига тақдим этади. Ҳисобланган сумманинг ўн иш куни ичида ихтиёрий тўланмаганлиги суд тартибида ундирилишига асос бўлади. Бунда давлат мулкидан фойдаланганлик даври қуйидагича белгиланади: давлат мулки белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан фойдаланишга берилганда, жорий йил 1 январь санасидан ҳолат аниқланган санага қадар; ижарага берувчи иштирокида аввал тузилган ижара шартномаси муддати тугаганидан сўнг давлат мулки белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан фойдаланишга берилганда, аввалги ижара шартномаси муддати тугаган санадан ҳолат аниқланган санага қадар; давлат мулки ижара шартномасига киритилмасдан ижарага берилганда, шунингдек, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони камайтириб кўрсатилганда, ижара шартномаси тузилган санадан ҳолат аниқланган санага қадар. Бунда ҳисобланган давр учун тўлов ўша йилга белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдорига мутаносиб ҳисобланади. Шунга асосан даъвогар томонидан 2025 йил 01 январидан 2025 йил 30 майга қадар бўлган давр учун ижара шартномаси тузмаган ҳолда фойдаланилганлиги учун Низомнинг 58-бандига асосан ижара ҳақи тўловлари икки баробарга кўпайтирилган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинган. Даъвогар 2025 йил 30 май куни қайта ҳисобланган 22 134 378,08 сўм миқдоридаги ижара тўловини 10 кун муддатда тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси, жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, даъвогар жавобгарга нисбатан 22 134 378,08 сўм миқдорида қайта ҳисобланган ижара тўловини ундиришни сўраб судга мурожаат қилган. Даъвогар олдидаги жавобгарнинг 22 134 378,08 сўм миқдорида қайта ҳисобланган ижара тўловидан қарздорлик ҳолати тарафларнинг ёзишмалари, даъвогарнинг берган тушунтиришлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Юқорида қайд этилганларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг жавобгардан 22 134 378,08 сўм миқдорида қайта ҳисобланган ижара тўловини ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 68-моддасининг биринчи ва учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Учинчи қисмига кўра даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб ҳисобланиб, қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига мувофиқ иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра, суд, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига даъво суммасининг 2 фоизи миқдорида (22 134 378,08 2%=) 442 687,56 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар rm ql ri фойдасига жавобгар rm ql ri ҳисобидан 22 134 378,08 сўм миқдорида қайта ҳисобланган ижара тўлови ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар rm ql ri ҳисобидан Республика бюджетига 442 687,56 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов