← Назад
Решение #2895992 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| бандининг биринчи даъвогар ИПК | 157 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/9838-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 07 август
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг
раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар “ ududg zt `min t” давлат
муассасасининг жавобгар “ ududg zt `min t” ҳисобидан 13 601 676,74 сўм
асосий қарз ва1 398 506,10 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Суяров (01.03.2025
йилдаги 198/01-04-сон ишончнома асосида) ва жавобгар вакили
А.Абдуқодиров (05.08.2025 йилдаги 3-сон ишончнома асосида) иштирокида,
ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “ ududg zt `min t”(кейинги ўринларда – даъвогар ёки
ижарага
берувчи)
судга
мурожаат
қилиб,
жавобгар
“ ududg zt `min t”(кейинги ўринларда – жавобгар ёки ижарага олувчи)
ҳисобидан13 601 676,74 сўм асосий қарз ва1 398 506,10 сўм пеняни
ундиришни сўраган.
Даъвогар 2025 йил 07 август кунги суд мажлисида қўшимча даъво
аризаси тақдим этиб, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришни сўраган.
Даъвогар қўшимча даъво аризасида 2025 йил 21 июль ҳолатига жавобгарнинг
асосий қарздан 20 514 119,21 сўм қарзи ва унга 3 389 261,48 сўм пеня
ҳисобланганлигини баён этиб, ушбу асосий қарз ва пеняни жавобгар
ҳисобидан ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда – ИПК) 157-моддасининг биринчи қисмига биноан даъвогар ишни
биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни
бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг
асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини
кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги
“Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сон қарори
13-бандининг
биринчи
даъвогар
ИПК
157-моддасинингбиринчи
қисмиданазарда тутилган даъво асосини ёки предметини ўзгартириш, даъво
талаблари миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш ҳуқуқидан биринчи
инстанция судида ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар фойдаланиши
мумкин. Учинчи хатбошида даъво талаблари миқдорининг кўпайтирилиши
деганда, даъвогар томонидан даъво аризасида баён қилинган ўша талаб бўйича
даъво суммасининг кўпайтирилиши тушунилади деб тушунтириш берилган.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабларининг
миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, жавобгартомонидан ижара шартномасига асосан электрон савдолар
орқали харид қилинган Янгиер шаҳар Педагогика коллежи биносининг бир
қисми ижарага берилганлиги, жавобгар томонидан тўловлар амалга
оширилмаганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантириб беришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан
олиб, ўқув йили бошланмаганлиги сабабли тўловлар кечикканлигини
тушунтириб, пеняни камайтириб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим
этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва
учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда
– ФК) нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, электрон онлайн аукцион натижалари
юзасидан расмийлаштирилган баённомага асосан жавобгар аукцион ғолиби
деб топилиб, Янгиер шаҳар, Шодиёна МФЙ манзилида жойлашган Янгиер
шаҳар педагогика коллежи биносининг 311,59 кв.м ва 307,06 кв.м. қисмларини
вақтинча фойдаланиш учун 36 ой муддатга ижарага олган.
Электрон онлайн аукцион натижалари бўйича расмийлаштирилган
баённомага асосан тарафлар ўртасида 2024 йил 22 февралда давлат кўчмас
мулкини ижарага бериш тўғрисидаги 738029/123-24-сон шартнома ва 2024
йил 26 ноябрда 748099/123-24-сон шартнома (кейинги ўринларда шартномалар) тузилган.
Шунингдек, мазкур шартномаларга 2025 йил 05 февралда
241325198547-сон ва 2025 йил 30 январда 241325196267-сон келишув
битимлари тузилган.
Шартномаларнинг 1.1-бандига кўра, ижарага берувчи, ижарага олувчига
вақтинча фойдаланиши учун Янгиер шаҳар, Шодиёна МФЙ манзилида
жойлашган Янгиер шаҳар педагогика коллежи биносининг 311,59 кв.м ва
307,06 кв.м. қисмлари (объектлар) ни 36 ой муддатга ижарага беради.
Шартномаларнинг 1.2-бандига кўра, ижарага олувчи объектдан
фойдалангани учун ижарага берувчига шартномада келишилган ижара
тўловини белгиланган тартиб ва муддатларда амалга оширади.
Далолатномаларга асосан объектлар ижарага олувчига топширилган.
Бироқ, ижарага олувчи ижара тўловларини ўз вақтида амалга
оширмаганлиги учун 2025 йил 21 июль ҳолатига 20 514 119,21 сўм қарздорлик
вужудга келган.
Даъвогарнинг вужудга келган қарздорликни бартараф этиш тўғрисидаги
огоҳлантириш хатлари ва талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан шартнома бўйича
вужудга келган 20 514 119,21 сўм асосий қарз ундириш талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан ўз вақтида амалга
оширилмаган тўловлар учун 3 389 261,48 сўмпеня ундиришни сўраган.
ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Шартномаларнинг 9.2-бандида ижарага олувчи ижара тўловини муддати
ва белгиланган миқдорда тўламаганлиги учун, ижарага берувчига ҳар бир
кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида, лекин кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Даъвогар томонидан тўловлар кечиктирилган ойлар учун жами
3 389 261,48 сўм миқдорида пеня ҳисобланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан пеня
ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам шартномага мувофиқ асосли деб
ҳисоблайди.
Бироқ суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришни инобатга олиб,
ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, пеняни
889 261,48 сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг
учинчи қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган
давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса,
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилиши, ушбу модданинг
олтинчи қисмида эса, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд
харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юкланади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига
мувофиқ иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдори (БҲМ) нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилади.
Суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни,
жавобгар ҳисобидан республика бюджетига даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида (20 514 119,21+3 389 261,48 = 23 903 380,69 х 2%=) 478 067,61 сўм
давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топиб, ИПКнинг 118, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг
даъво
талабларининг
миқдорини
кўпайтириш
тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин.
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ ududg zt `min t”ҳисобидан даъвогар “ ududg zt `min t”
давлат муассасасифойдасига 20 514 119,21 сўмасосий қарз, 889 261,48 сўм
пеня ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ ududg zt `min t”ҳисобидан республика бюджетига
478 067,61 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов