← Назад
Решение #2895993 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 2 | — | code_article | |
| ини тугатиш ушбу Кодекс | 24 | — | code_article | |
| ЕКнинг | 24 | — | law | |
| рисидаги кодекси | 65 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 384 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 24 | — | code_article | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3924-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 07 август
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджонов котиблигида, Сайхунобод
туман ҳокимлигининг жавобгар “Ислом Фаровон савдо” масъулияти
чекланган жамияти билан тузилган 21.09.2020 йилдаги “Ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги 53-сонли шартномани бекор қилиш
ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили Н.Расулова (2025 йил 01 июлдаги 10-3167-сонли ишончнома
асосида),Сайхунобод туман қишлоқ хўжалик бўлими вакили Х.Қиличев
(2025 йил 06 августдаги 248- ишончнома асосида) Давлат кадастрлар палатаси
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили И.Мусурмонов (2025 йил 24
июндаги 5122-сонли ишончнома асосида), Сайхунобод туман фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши вакили Х.Қаюмов (2025 йил 06
январдаги 04-01-225-сонли ишончнома асосида), Агросаноат мажмуи устидан
назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси вакили С.Сариев
(2025 йил 14 июлдаги 7/6-542-1-сонли ишончнома асосида), Сирдарё туман
прокурори ёрдамчиси А.Джайнаровларнинг иштирокидаСирдарё туманлараро
иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Сайхунобод туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда даъвогар деб
юритилади) судга даъво киритиб, “Ислом Фаровон савдо” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) билан
тузилган 21.09.2020 йилдаги “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
тўғрисида”ги 53-сонли шартномасини бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 11 июлдаги ажрими билан ишга низони предметига
нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Сайхунобод туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Сайхунобод туман фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Давлат кадастрлар
палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, Агросаноат мажмуи устидан назорат
қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси, Сайхунобод туман солиқ
инспекцияси жалб қилинган ва иш бўйича прокурор хабардор қилинган .
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган Сайхунобод туман солиқ инспекцияси, жавобгар суд мажлисида
вакиллари иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал Кодекси (бундан кейинги матнларда
“ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни жавобгар ва
Сайхунобод туман солиқ инспекцияси иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд процессида қатнашган прокурор ўз фикрини билдириб, даъвони
қаноатлантирилишини сўради.
Судда иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб,
жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилиб, даъво аризасида баён
этилган важларни такрорлаб, ҳақиқатда 2025 йил кузги буғдой экиш режаси
бўйича жавобгар 21 гектар ғалла, 20.1 гектар ерга сабзавот экиши
кераклигини, ҳақиқатда 30.0 гектар ерга ғалла, 10,1 гектар ерга шоли экини
экани, аниқланган ҳолат юзасидан Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспекцияси Сайхунобод туман бўлимининг 27.05.2025 йилдаги қарорига
асосан, жавобгар раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилганлиги, халқ
депутатлари Сайхунобод туман кенгаши томонидан 2025 йил 29 майдаги
7-чақириқ 9-сессиясида қабул қилинган қарорга кўра, фермер хўжалиги билан
тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича таклифга розилик
берилганлигини, ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича жавобгарга
таклиф хати юборилганлиги, таклифга жавобгар ердан ихтиёрий воз
кечмаслиги ҳақида ёзиб берганлигини, ер солиғидан 1 359 048,74 сўм
қарздорлиги мавжудлигини баён қилиб, шундан кейин ер ижара
шартномасини бекор қилиш бўйича судга даъво ариза киритилганлигини
билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қишлоқ хўжалиги бўлими вакили
жавобгар 2025 йил сабзавот экини экиш режалаштирилган майдонга 10,1
гектар шоли экканлигини, бу ҳақда дастлаб ва судга даъво аризаси
киритилганидан кейин ҳам шоли майдони ўрганилгани, у ерда шоли ҳосили
мавжудлигини, жавобгар билан тузилган ер ижара шартномасида ер участкаси
фақат ғалла ва мева сабзавот экишга ихтисослашганини, ихтисосликка тўғри
келмайдиган шоли экини экканлиги билдирди.
Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси вакили судга
жавобгар экин майдонига ҳақиқатда 10,9 гектар майдонига шоли
экилганлигини буни тасдиқловчи фото суратлар борлигини билдириб, судга
ўз маълумотларини тақдим этди.
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё
вилоят бошқармаси вакили жавобгар раҳбари Агросаноат мажмуи устидан
назорат қилиш инспекцияси Сайхунобод туман бўлимининг 27.05.2025
йилдаги қарорига асосан ноқонуний шоли экканлиги бўйича маъмурий
жавобгарликка тортилганлиги маълум қилди.
Сайхунобод туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгаши вакили Кенгаш вакиллари томонидан жавобгар экин майдони ишчи
гуруҳ аъзолари билан ўрганилганлигини, шоли экканлик ҳолати
аниқланганлигини билдирди.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг
биринчи қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот
дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан
оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддасида ерлардан
оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш,
қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган
ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилишини ҳамда
улардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш ер
тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий принципларидан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг (кейинги
ўринларда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд
ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролик
ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек
фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган
бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва
мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган
ҳаракатларидан вужудга келади.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (бундан кейинги матнларда
“ЕК” деб юритилади) 36-моддасининг олтинчи қисмида ушбу модда биринчи
қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара
ҳуқуқини тугатиш ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга
оширилиши, ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6 - 10, 12, 13-бандларида
назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш
ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ер участкасининг
ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши
белгиланган. ЕКнинг 24-моддасининг йигирма биринчи қисмида, ер
участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш
тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса,
суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади, деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2022 йилдаги
“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишларини амалга
ошириш, ерларни муҳофаза қилиш ва ер тузиш фаолиятини тартибга солувчи
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” қарорининг 1-банди
“б” кичик бандида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза
қилиш бўйича давлат назорати республиканинг бутун ҳудудида Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилиши
белгиланган.
Ушбу қарор билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби
тўғрисидаги Низомнинг 3-бобида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни
муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати амалга оширувчи давлат
органларининг вазифалари қайд қилинган бўлиб, мазкур бобнинг 12-банди
ўнинчи хатбошида ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда
тутилган ҳолларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини тўлиқ
ёки қисман олиб қўйиш тўғрисида тақдимномалар ҳамда қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ерларни унумдорлигининг пасайиш ҳолатлари ҳақида
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига маълумотлар киритиш ҳуқуқи
белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра, 2020 йил 20 апрелда Сайхунобод туман
ҳокимининг 815-сонли қарори билан жавобгарга 49 йил муддатга ғаллачилик
ва мева-сабзавотчилик йўналишида ердан фойдаланиш учун Робот СИУ
ҳудудидаги 256-контурдаги жами 41,7 гектар, шундан 41,1 гектар экин
майдони, 0,3 гектар йўл ва йўлаклар, 0,3 гектар қурилиш ости ерлар, билан
банд бўлган ерлар ажратилган.
Ушбу қарор асосида тарафлар ўртасида 2020 йил 20 августда 53-сонли
ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра, ижарага берувчи-даъвогар Пахтакор
массивида жойлашган 41,1 гектар ер участкасини 49 йил муддатга ижарага
топширишни, ижарага олувчи эса, ерни қабул қилиб олиши белгиланган.
Шартноманинг 2-бандида ер участкаси ғаллачилик ва мевасабзавотчилик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш учун берилган.
Шартноманинг 3-бандида суғориладиган ҳайдалма ерлар 41,1 гектарни
ташкил қилиши қайд қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги
экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
ҳақида”ги 2020 йил 24 августдаги 505-сонли Қарори талаблари асосида
жавобгарнинг таклифи олинган ҳолда унинг экин ерларига экинларни
жойлаштириш масаласини ўрганиб, Сайхунобод туман ҳокимининг қишлоқ
хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш режаси асосида жавобгар ер
майдонига 2025 йил ҳосили 21 гектар майдонга ғалла, 20,1 гектарга сабзавот
экиш режалаштирилган. Бироқ, жавобгар томонидан 2025 йил ҳосили учун
экилиши лозим бўлган сабзавот экини ўрнига 10,1 гектарга шоли экини эккан.
Бундан ташқари, даъвогар судга даъво аризаси киритилганидан кейин
Сайхунобод тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ва мутахассислар иштирокида
2025 йил 28 июлда тузилган далолатномада 2025 йил сабзавот экиш
режалаштирилган майдонга 10,9 гектар шоли экилмаганлиги қайд этилган.
Мазкур ҳолатда ғаллачилик, мева-сабзавотчилик йўналишида фаолият
олиб бориб, ўз ихтисослиги бўйича мева-сабзавот ва ғалла экини экиш
мажбурияти бўлган ҳолда жавобгар томонидан 2025 йилда ихтисослигига зид
равишда шоли экини экканлик ҳолати ўз исботини топади.
Ҳолбуки, тарафлар ўртасида тузилган ер ижара шартномасининг
17-бандида ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, шу жумладан
давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасида назарда тутилмаган
қишлоқ хўжалиги экинларини экканда, шартнома бекор қилиниши
белгиланган.
Жавобгарга қарашли ер майдонида ўтказилган мониторингда жавобгар
томонидан ер ижара шартномасининг ихтисослиги бузилиб, ер
майдонининг 10,9 гектарга шоли экишга тайёрланганлиги аниқланган.
Даъвогар 2025 йил 30 майда таклиф хати билан жавобгарга мурожаат
қилиб, ер ижара шартномасини бекор қилишни таклиф этган. Ушбу таклиф
хатига жавобан жавобгар раҳбари ердан ихтиёрий воз кечмаслигини
билдирган.
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сайхунобод
туман бўлими томонидан фермер хўжалиги раҳбари Ўзбекистон
Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг
65-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган
деб топилган ва маъмурий жарима жазоси тайинланган.
Даъвогар томонидан судга даъво тақдим қилишда Фуқаролик
кодексининг 384-моддаси ҳамда Низом талабларига риоя қилинган. Ушбу
ҳолат иш ҳужжатларида мавжуд туман қишлоқ хўжалиги бўлими
тақдимномаси, агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
Сайхунобод туман бўлимининг тақдимномаси, халқ депутатлари Сайхунобод
туман Кенгашининг қарори, далолатнома, туман ҳокимининг ер участкасини
ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тўғрисида фермер хўжалиги
раҳбарига таклифи билан тасдиғини топди.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддасида ер
участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш
тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса,
суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилиши белгиланган, худди
шундай қоида шартноманинг 16-бандида ҳам назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 382-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ тарафлардан
бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат иккинчи тараф
шартномани жиддий равишда бузса ҳамда ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва
шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор
қилиниши мумкинлиги, ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ
тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома
тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум
бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланиши
белгиланган.
ФКнинг 384-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби
олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки
шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз
кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки
бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг
6-бандида ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига
номувофиқ фойдаланилганида, 7-бандида ер участкасидан оқилона
фойдаланилмаганда бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш
ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер
участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгиланган.
Жавобгар томонидан ихтисослигига мўлжалланган ерларга бошқа
экинлар экиш ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган экин майдонларидан
бошқа мақсадларда фойдаланиш ер ижараси шартномасини қўпол равишда
бузиш деб баҳолади ва ер ижараси шартномасини бекор қилиш учун асос
бўлади.
Даъво талабидаги 3 йил давомида ер солиғи кечиктирилганлиги ва
тўланмай келинганлиги важлари ўз исботини топмади. Солиқ инспекцияси
маълумотида ижтимоий солиқ ва даромад солиғидан ташқари бошқа солиқ
турларидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги қайд этилган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг
суд мажлисида берган тушунтиришлари билан жавобгар ер майдонидан
белгилангандан бошқа мақсадларда (рухсат этилган фойдаланишнинг турига
номувофиқ фойдаланилганлиги) фойдаланганлиги исботини топганлиги боис
суд даъво талабини қаноатлантириб, ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш шартномасини бекор қилишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган давлат божи
ставкаларига кўра номулкий тусдаги даъволар юзасидан базавий ҳисоблаш
миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилиши лозим.
Суд даъво талаби асосли бўлганлиги боис суд харажатларини
жавобгарнинг зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига
3 750 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига 37 500 сўм почта харажати
ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Сайхунобод туман ҳокимлигининг жавобгар “Ислом Фаровон савдо”
масъулияти чекланган жамияти билан тузилган 21.09.2020 йилдаги “Ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги 53-сонли шартномани
бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Сайхунобод туман ҳокимлиги ва “Ислом Фаровон савдо” масъулияти
чекланган жамияти билан тузилган 21.09.2020 йилдаги “Ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги 53-сонли шартномаси бекор қилинсин.
“Ислом Фаровон савдо” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 3 750 000 сўм давлат божи, Сайхунобод туман
ҳокимлиги фойдасига 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов