Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/9801 Дата решения 07.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ca574415-3b60-42a3-b970-37e3c31baab4 Claim ID PDF Hash b01016b0b0fe598b... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПК 184-моддаси ИПК 184 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/9801-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 07 август Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида, судья ёрдамчиси Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар “ ududg zt `min t” АТИБнинг жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ ҳисобидан 32 888 888,88 сўм муддати ўтган асосий қарзи, 20 104 391,41 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 3 622 283,03 сўм жорий фоиз қарзи ва 1 925 879,97 сўм пеня ундириш ҳамда жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ зиммасига кредит ҳисобига сотиб олинган Сирдарё вилояти, Дўстлик МФЙ, Туркистон кўчаси 11-уйда жойлашган кўчмас мулкни нотариал тартибда банкка кредит таъминоти сифатида гаров шартномаси тузишга мажбурлаш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили – А.Хайруллаев (01.08.2025 йилдаги 67.3.1/266-сон ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “ ududg zt `min t” АТИБ (даъвогар ва/ёки банк) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ (жавобгар ва/ёки қарз олувчи) ҳисобидан 32 888 888,88 сўм муддати ўтган асосий қарзи, 20 104 391,41 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 3 622 283,03 сўм жорий фоиз қарзи ва 1 925 879,97 сўм пеня ундириш, жавобгар зиммасига кредит ҳисобига сотиб олинган Сирдарё вилояти, Дўстлик МФЙ, Туркистон кўчаси 11-уйда жойлашган кўчмас мулкни нотариал тартибда банкка кредит таъминоти сифатида гаров шартномаси тузишга мажбурлашни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар бугунги суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Суд жавобгарнинг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, 2025 йил 04 август ҳолатига жавобгар томонидан қарздорлик қисман қопланганлиги сабабли даъво талабларини қисман қаноатлантиришни сўради. Олдинги суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили – раҳбар К.Мамашукуров даъво талабларини тан олган, қарздорлик сўндирилишини билдирган. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг мулкий даъво талабини қисман, номулкий даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар банк ва қарз олувчи ўртасида 2024 йил 10 январда тузилган 4028/19/2024-сонли кредит шартномаси (кредит шартномаси) дан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, кредит шартнома шартларига асосан банк қарз олувчига Сирдарё вилояти, Дўстлик МФЙ, Туркистон кўчаси 11-уйда жойлашган кўчмас мулк (бино-иншоат) сотиб олиш учун йиллик 15 фоиз устама тўлаш шарти билан 60 ой муддатга, 6 ой имтиёзли давр билан 444 000 000 сўм миқдорда ва шартлар асосида кредит ажратиш, қарз олувчи эса олинган кредит маблағларини ушбу шартномада белгиланган муддатлар ва шартлар асосида фоизлари ва бошқа тўловлар билан бирга тўлаш мажбуриятини олган. Банк кредит шартномасига асосан кредит маблағларини ажратган. Бироқ, жавобгар кредит шартномасида кўрсатиб ўтилган мажбуриятларини бажармасдан, кредит ва у бўйича ҳисобланган фоизларини шартномада белгиланган муддат ва миқдорда тўламаган. Кредит шартномасининг 3.2-бандига асосан қарз олувчи ушбу шартнома бўйича кредитни ажралмас қисми бўлган кредит тўловлари кредит қайтариш жадвалига мувофиқ босқичма-босқич ўз санаси ва суммаси доирасида амалга ошириш йўли билан тўлаб бориш, кредитни тўлаш усули дифференциал ёки аннуитет тўловлар тартиби тагига чизилиши белгиланган. Натижада 2025 йил 01 июль ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 32 888 888,88 сўм муддати ўтган асосий қарзи, 20 104 391,41 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 3 622 283,03 сўм жорий фоиз қарзи юзага келган. Даъвогарнинг кредит қарздорлигини сўндириш ҳақидаги огоҳлантириш хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Жавобгар даъвогарга кредит қарздорликларини тўлаб бермаган. Шундан сўнг, даъвогар жавобгардан кредит қарздорлигини ундириш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига биноан кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Юқорида қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабларини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, банкнинг судга тақдим этган 2025 йил 04 августдаги 08-11/2499-сон маълумотномасига кўра, жавобгар томонидан кредит қарздорликлари қисман сўндирилган. Хусусан, 2025 йил 04 август ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдидаги муддати ўтган асосий қарзи 16 444 444,44 сўм, муддати ўтган фоиз қарзи 10 032 913,21 сўмни ташкил этган. Шу боис суд, даъвогарнинг муддати ўтган асосий қарз ва муддати ўтган фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво талабларини у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қисман қаноатлантирилганлиги сабабли ушбу даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар шартномага асосан жавобгардан даъвогар фойдасига 1 925 879,97 сўм пеня ундиришнисўраган. Кредит шартномасининг 9.3-бандига кўра, фоизлар белгиланган муддатда тўланмаганлиги ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга келгани учун қарздор банкка кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 15 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлайди. Банк томонидан жавобгарга фоизлар белгиланган муддатларда тўланмаганлиги учун 1 925 879,97 сўм пеня ҳисобланган. Бироқ, банкнинг судга тақдим этган 2025 йил 04 августдаги 08-11/2499-сон маълумотномасига кўра, 2025 йил 04 август ҳолатига жавобгарнинг даъвогардан пенядан қарзи 1 216 670,73 сўмни ташкил этган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам кредит шартномасига кўра асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида келтирилган тушунтиришлар ҳамда ФКнинг 326моддасига мувофиқ суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши, пеня ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига салбий таъсир қилиш даражасини, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, талаб қилинган пеняни 400 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар зиммасига кредит ҳисобига сотиб олинган Сирдарё вилояти, Дўстлик МФЙ, Туркистон кўчаси 11-уйда жойлашган кўчмас мулкни нотариал тартибда банкка кредит таъминоти сифатида гаров шартномаси тузишга мажбурлашни сўраган. Кредит шартномасининг 2.10-бандига кўра, кредит ҳисобига сотиб олинаётган Сирдарё вилояти, Дўстлик МФЙ, Туркистон кўчаси 11-уйда жойлашган кўчмас мулк сотиб олингандан сўнг белгиланган тартибда гаровга қўйилиши белгиланган. Бироқ, кредит шартномасига мувофиқ қарз олувчи кредитнинг қайтарилишини таъминлаш мақсадида тегишли тарзда расмийлаштирилган ушбу кредит шартномада келишилган таъминотни тақдим этиш мажбуриятини олган бўлишига қарамасдан, Сирдарё вилояти, Дўстлик МФЙ, Туркистон кўчаси 11-уйда жойлашган кўчмас мулкни гаровга тақдим этмаган. Шу боис, даъвогар кўчмас мулкларни гаровга тақдим этиш тўғрисида жавобгарга бир неча маротаба огоҳлантириш ва талабнома хатлари юборган. Мазкур огоҳлантириш хатлари ва талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли, даъвогар жавобгарга шартномага тузишни мажбурлаш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФК 377-моддасининг олтинчи қисмида агар ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлигини инобатга олиб, суд тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси бўйича мажбуриятни бажариш юзасидан кредит таъминотига нотариал тартибда гаровга мулки (кўчмас мулк) қўйишга жавобгарни мажбурлаш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. ИПК 184-моддасига асосан пул маблағларини ундириш ёки мол-мулкни топшириш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганда суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида амалга оширилиши керак бўлган ҳаракатларни, шу ҳаракатларни амалга ошириши шарт бўлган шахсни, шунингдек уларнинг амалга оширилиш жойи ва муддатини кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига мувофиқ иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида,бироқ базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий хусусиятга эга даъво аризалардан БҲМнинг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 02 июндаги ПФ-91-сонли Фармони билан БҲМ ойига 2025 йил 01 августдан 412 000 сўм этиб белгиланган. Қайд этилганларга кўра, суд, даъвогарнинг мулкий даъво талабларини қисман, номулкий даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан давлат бюджетига мулкий даъво талаби бўйича даъво суммасининг 2 фоизи (32 888 888,88 + 20 104 391,41 + 3 622 283,03 + 1 925 879,97 = 58 541 443,29 х 2%=) 1 170 828,87 сўм, номулкий даъво талаб бўйича БҲМнинг 10 баравари (412 000 х 10=) 4 120 000 сўм, жами 5 290 828,87 сўм давлат божи ҳамда даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 118, 176-180, 186, 192- моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И ЛД И : Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “ ududg zt `min t” АТИБ фойдасига 16 444 444,44 сўм муддати ўтган асосий қарзи, 10 032 913,21 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 3 622 283,03 сўм жорий фоиз қарзи, 400 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ зиммасига мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг 15 кунлик муддат ичида “ ududg zt `min t” АТИБ ва “ ududg zt `min t” МЧЖ ўртасида 2024 йил 10 январда тузилган 4028/19/2024-сонли кредит шартномаси бўйича мажбуриятни бажариш юзасидан кредит таъминотига Сирдарё вилояти, Дўстлик МФЙ, Туркистон кўчаси 11-уйда жойлашган кўчмас мулкни нотариал тартибда гаровга қўйиш мажбурияти юклатилсин. Жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 5 290 828,87 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов