← Назад
Решение #2895998 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| онуни | 8 | — | law | |
| онуни | 22 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3832-иқтисодий иш
______________
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 06 август
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджонов суд мажлиси котиблигида,
даъвогар - “PESHQADA OQ YO’L” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар “FAYZ-2003 YIL” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси
Турсунов Абдунаби Ташпулатовични МЧЖнинг таъсисчилари сафидан
чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар раҳбари О.Мирзакулов, жавобгар А.Турсунов, жавобгар вакили
Э.Назаров (2025 йил 18 июлдаги 33-сонли адвокатлик ордери асосида),
“Микрокредитбанк” АТБ вакили Х.Ерназаров (2025 йил 10 январдаги 0104/14-сонли ишончнома асосида), “FAYZ-2003 YIL” масъулияти чекланган
жамияти собиқ раҳбари Р.Нуртоевлар иштирокида Сирдарё туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“PESHQADA OQ YO’L” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда даъвогар, аризачи деб юритилади) судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, “FAYZ-2003 YIL” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда “жамият” деб юритилди) таъсисчиси Турсунов Абдунаби
Ташпулатович (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади)ни “FAYZ2003 YIL” МЧЖнинг таъсисчилари сафидан чиқаришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 28 июлдаги ажрими билан ишга низони предметига
мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
“Микрокредитбанк” АТB ва даъвогар собиқ раҳбари Р.Нуртоевлар жалб
қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган “Микрокредитбанк ”жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек
вакил(лар)и иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда —ИПК) 128-моддасига биноан агар суд иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга
бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам
суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган
ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган
ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида қайд
этилган важларни такрорлаб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни
сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
—ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан аниқланиши-ча, “FAYZ-2003 YIL” МЧЖ Сирдарё
туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан
ўтказиш инспекциясидан 2013 йил 17 сентябрда 346-сонли билан давлат
рўйхатидан ўтказилиб, 100 фоиз улуш билан Турсунов Абдунаби
Ташпулатович таъсисчи бўлган.
Сирдарё тумани И.Каримов хўжалигини қайта ташкил қилиш
комиссиясининг 2 йиғилиш баённомаси билан шу ҳудуддаги чорвачилик
фермаси А.Турсуновга 15 331 727 сўмга сотилган ва 2007 йил 14 июлда
кўчамас мулк олди-сотди шартномаси қилинган. Ушбу кўчамас мулкни
А.Турсунов аризаси асосида 2012 йил 26 декабрдаги 2840-сонли Сирдарё
туман ҳокимининг қарори билан “FAYZ-2003 YIL” МЧЖга ўтказилган.
Жамиятнинг 2013 йил 17 сентябрда рўйхатдан ўтказилган Низомида таъсисчи
сифатида 100 фоиз улуш билан А.Турсунов кўрсатилган ва таъсис улуши
чорвачилик фермасини жамиятга бериш орқали шакллантирилган.
Даъвогарнинг дастлабки улуш сифатида жавобгарнинг жамиятга улуш
киритмаганлиги учун таъсисчилар сафидан чиқариш важи важи Сирдарё
тумани И.Каримов хўжалигини қайта ташкил қилиш комиссиясининг 2
йиғилиш баённомаси билан шу ҳудудидаги чорвачилик фермаси А.Турсуновга
15 331 727 сўмга сотилганлиги, 2007 йил 14 июлда кўчамас мулк олди-сотди
шартномаси қилинганлиги, ушбу кўчамас мулкни А.Турсунов аризаси асосида
2012 йил 26 декабрдаги 2840-сонли Сирдарё туман ҳокимининг қарори
билан “FAYZ-2003 YIL” МЧЖга ўтказилганлиги ва таъсис улуши чорвачилик
фермасини жамиятга бериш орқали шакллантирилганлиги билан ўз исботини
топмайди.
Мазкур чорва фермаси Сирдарё вилоят хўжалик судининг
07.11.2014 йилдаги 12-1404/10713-сонли ижро варақасига асосан “Асакабанк”
АТдан қарздорлиги учун ким ошди савдосига чиқарилган. Ким ошди
савдосида сотилмагандан сўнг, давлат ижрочисининг 2018 йил 12 сентябрдаги
қарори билан 225 000 000 сўмга “Асакабанк” АТ ҳисобига ўтказилган.
Шундан сўнг, чорва фермаси 2018 йил 14 декабрдаги кўчмас мулк
олди-сотди шартномаси билан “Асакабанк” АТдан “Қамбарой Хасан чорва”
фермер хўжалигига 236 000 000 сўмга сотилган. 2020 йил 17 сентябрдаги
кўчмас мулк олди сотди шартномаси асосида “Қамбарой Хасан чорва” фермер
хўжалигидан “Сирли савдо йўли” МЧЖга 200 000 000 сўмга сотилган.
“FAYZ-2003 YIL” МЧЖ низомига 2020 йил 24 сентябрда ўзгартириш
киритилиб, унда жамият устав фонди “Сирли савдо йўли” МЧЖ томонидан
чорва фермаси жамиятга берилиги оқибатида ўзгартирилиб, жамият устав
улуши 216 000 000 сўмга кўпайтирилган. Унда “Сирли савдо йўли” МЧЖ
улуши 92,59 фоизни, А.Турсунов улуши 16 000 000 сўмни ташкил этиши
кўрсатилган. Кейинчалик “Сирли савдо йўли” МЧЖ номи “Пешқадам оқ йўл”
МЧЖга ўзгартирилган.
“FAYZ-2003 YIL” МЧЖ низомига 2023 йил мартда яна ўзгартириш
киритилиб, жамият устав фондини 1,14 фоизини М.Хуррамова, 7.31 фоиз
улушини А.Турсунов, 91,50 фоизини “Пешқадам оқ йўл” МЧЖ, 0,05 фоизини
О.Мирзақулов ташкил этиши белгиланган.
“Пешқадам оқ йўл” МЧЖга тегишли, устав фондини шакллантириш
учун жамиятга киритилган чорва фермаси биноси “Микрокредитбанк” АТБ
томонидан 2025 йил 28 март куни кредит қарзи эвазига олинган ва “Пешқадам
оқ йўл” МЧЖнинг жамиятдаги улуши қолмаган. Чорвачилик биноси
“Микрокредитбанк” АТБ томонидан 2025 йил 02 июль куни олди-сотди
шартномаси орқали 1 578 213 000 сўмга А.Турсуновга сотилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
20 июлдаги 262-сонли “Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни
ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 262-сонли Қарорининг 19бандида «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 8-моддасининг иккинчи
қисмига мувофиқ иштирокчини жамиятдан чиқариш талаби билан судга фақат
жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг камида ўн фоизини
ташкил этадиган жамият иштирокчилари мурожаат қилишлари мумкинлиги,
бунда судлар эътиборга олишлари лозимки, жами улушлари жамият устав
фонди (устав капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил этадиган битта
иштирокчи ҳам, жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг
камида ўн фоизини ташкил этадиган бир нечта иштирокчи ҳам бундай талаб
билан судга мурожаат қилиши мумкинлиги, бир нечта иштирокчи судга
мурожаат қилганда даъво аризаси ушбу иштирокчиларнинг барчаси ёки
уларнинг вакили (вакиллари) томонидан имзоланган бўлиши кераклиги, бунда
даъвогар (даъвогарлар) улушининг миқдори белгиланган тартибда
тасдиқланган таъсис ҳужжатлари асосида аниқланиши ҳақида тушунтириш
берилган.
Ушбу бандда Агар даъвогар иштирокчининг улуши ёки бир нечта
иштирокчиларнинг жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг
ўн фоизидан кам бўлса ёхуд даъво аризаси жамиятнинг ўзи томонидан
берилган бўлса, даъво аризасини қаноатлантириш рад этилиши лозимлиги
кўрсатиб ўтилган.
Мазкур Пленум Қарорининг 22.2-бандида агар жамият уставида
улушнинг ҳақиқий қийматини тўлаш ёки худди шундай қийматдаги молмулкни асли ҳолида бериш учун бир йилдан камроқ муддат белгиланган бўлса,
бу ҳолда уставда кўрсатилган муддат қўлланилиши, агар жамият уставида бир
йилдан кўпроқ муддат кўрсатилган бўлса, бу ҳолда «Масъулияти чекланган
ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни 22-моддасининг тўққизинчи қисмида белгиланган
муддат қўлланилиши ҳақида тушунтирилган.
Ҳолбуки, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли
жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 22-моддаси
тўққизинчи банди улуш (улушнинг бир қисми) жамиятга ўтган пайтдан
эътиборан бир йил ичида, агар жамиятнинг уставида камроқ муддат назарда
тутилган бўлмаса, жамият улушнинг (улуш бир қисмининг) ҳақиқий
қийматини тўлаши ёки худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида
бериши шарт.
Улушнинг (улуш бир қисмининг) ҳақиқий қиймати жамият соф
активларининг қиймати билан унинг устав фонди (устав капитали) миқдори
ўртасидаги фарқ ҳисобидан тўланади. Агар бундай фарқ етарли бўлмаса,
жамият ўзининг устав фондини (устав капиталини) етишмаётган суммага
камайтириши шарт.
Жамият уставида улушнинг ҳақиқий қийматини тўлаш ёки худди
шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида бериш учун бир йилдан камроқ
муддат белгиланган бўлса-да, жамиятдаги улуши мол-мулк сифатида
киритилиб, сотилиб кетган мулк қийматида пул маблағи ёки мол-мулк
даъвогар ва жавобгар томонидан жамиятга улуш сифатида қайта
киритилмаган.
Даъвогар ва жавобгарнинг жамиятга улуш сифатида киритган чорва
фермаси кредит қарздорликлари эвазига сотилиб кетган ва улар қайта
жамиятда улушларини шакллантирмаган. Даъвогар томонидан жамиятда ўз
улушини қайта шакллантирганлиги ва жамият устав фонида ўн фоиздан ортиқ
улуши бўлиб, даъво аризаси киритишга асоси мавжудлигини
тасдиқловчи далиллар асосида даъво талабини судда исботлаб бера олмади.
Қайд этилганларга асосан, суд “PESHQADA OQ YO’L” масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар “FAYZ-2003 YIL” масъулияти чекланган
жамияти таъсисчиси Турсунов Абдунаби Ташпулатовични МЧЖнинг
таъсисчилари
сафидан
чиқариш
тўғрисидаги
даъво
аризасини
қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатишини инобатга олиб, даъвогардан 3 750 000 сўм давлат
божи, 37 500 сўм почта харажатини ундириш лозим бўлса-да, олдиндан давлат
божи ва почта харажати тўловлари тўланганлиги инобатга олишнилозим деб
топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-129, 170, 176, 179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
“PESHQADA OQ YO’L” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
“FAYZ-2003 YIL” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Турсунов
Абдунаби Ташпулатовични “FAYZ-2003 YIL” МЧЖнинг таъсисчилари
сафидан чиқариш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантиришдан рад
этилсин.
“PESHQADA OQ YO’L” масъулияти чекланган жамияти томонидан
давлат божи ва почта харажатлари олдиндан тўланганлигини инобатга
олинсин ва ундирувсиз қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач бир ой муддатда апелляция, олти ой муддатда кассация тартибида
шикоят беришга ҳақли.
Судья
У.Р. Курбанов