Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/3966 Дата решения 06.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение LE SING B NUS Ответчик / Подсудимый Q LTIN UNIVERS L STR Y
Source ID ad49dc46-79eb-4424-814a-5133934bdc95 Claim ID PDF Hash dbfc9fc34825fc85... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституциясининг 65-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 65 law
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3966-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 06 август Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов раислигида, Қ.Хусанов котиблигида, даъвогар «LE SING B NUS» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ Q LTIN UNIVERS L STR Y” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 72.000.000 сўм миқдорида асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили Я.Ғаффоров (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили Ф.Турдиев (ишончнома асосида)лар иштирокида, Оқолтин туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Даъвогар «LE SING B NUS» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ Q LTIN UNIVERS L STR Y” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 72.000.000 сўм миқдорида асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада сўралган талабларини қувватлаб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили суддан ишдаги мавжуд ҳужжатларга асосан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришлари тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб ва уларга қонуний баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамасидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 11 ноябр полизол маҳсулотини етказиб бериш шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра, “Маҳсулот етказиб берувчи” (даъвогар) полизол маҳсулотни етказиб беришни, “Сотиб олувчи” эса етказиб берилган маҳсулотини қабул қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан шартнома бўйича жами 72.000.000 сўмлик полизол маҳсулоти етказиб берилган. Жавобгар эса уларни эътирозсиз қабул қилиб олган. Маҳсулот етказилганлигини тасдиқловчи даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 72.000.000 сўмлик полизол ҳисоб-варақ фактура, ишончнома ва юк хатлари орқали жавобгар томонидан эътирозсиз қабул қилинган. Жавобгар қабул қилиб олинган полизол маҳсулотлари учун тарафлар ўртасида тузилган шартнома жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли даъвогарнинг ҳисоб рақамига етказиб берилган маҳсулот учун жами 72.000.000 сўм пул маблағлари бугунги кунга қадар келиб тушмаган. Натижада, даъвогар иқтисодий судига қарздорликни жавобгардан мажбурий тарзда ундириб олиш учун даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъвогар даъво талаби асосли чунки, шартнома асосида жавобгарга жами 72.000.000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги ишдаги мавжуд электрон ҳисобварақ-фактуралар ҳамда тараф кўрсатмалари бўйича ўз тасдиғини ва исботини топди. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 65-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шартшароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 357-моддасининг биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтдан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. ФК 437-моддасига маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 446-моддаси биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи (олувчи) шартномага мувофиқ етказиб берилган товарларнинг қабул қилинишини таъминлайдиган барча зарур ҳаракатларни амалга ошириши лозим. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарорини2-иловасида “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига кўра, ҳисобварақ-фактура — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Ушбу Низомнинг 62-бандига кўра, электрон ҳисобварақ-фактурага қўшимча ҳужжатларни илова қилиш мумкин. Электрон ҳисобварақфактуранинг электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши илова қилинган ҳужжатларнинг ҳам электрон рақамли имзо билан тасдиқланганлигини ифодалайди. Шу Низомнинг 62-бандига кўра, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади. Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди. ФК 449-моддаси биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Суд юқоридагиларга кўра даъвогарнинг 72.000.000 сўм асосий қарзни ундириш бўйича даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топади. Суд, мазкур ҳуқуқ нормаларига асосланиб, даъво талабини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 72.000.000 сўм асосий қарзни ундиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 116, 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОРҚИЛАДИ Даъвогар «LE SING B NUS» масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “ Q LTIN UNIVERS L STR Y” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар «LE SING B NUS» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 72.000.000 сўм асосий қарз, шунингдек олдиндан тўланган 1.440.000 сўм давлат божи ва 37.500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ Q LTIN UNIVERS L STR Y” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Ресупубликаси Олий судининг депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93.750 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига белгиланган муддатда апелляция ёки кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья А.Я. Олламов