Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/9856 Дата решения 06.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение 306980240 Ответчик / Подсудимый 306980240
Source ID 653efbf8-1081-4ee3-82b9-78b3fc665831 Claim ID PDF Hash 6491dcf35d37fcab... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституция 130-моддаси Конституция 130 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/9856-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳар 2025 йил 06 август Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, Гулистон шаҳар прокурорининг ёрдамчиси Н.Отақулова, даъвогар вакили – юрисконсульт М.Холбўтаев (04.06.2025 йил G’ -06/0580-сон ишончнома асосида) ва жавобгар вакили – раҳбар С.Муносибов иштирокида, Гулистон шаҳар прокурорининг даъвогар “306980240” АЖ манфаатида жавобгар “306980240” МЧЖ ҳисобидан 12 222 237,40 сўм асосий қарз ва 2 270 352,70 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Гулистон шаҳар прокурори (кейинги ўринларда — прокурор) даъвогар “306980240” АЖ (кейинги ўринларда —даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “306980240” МЧЖ (кейинги ўринларда — жавобгар) ҳисобидан 12 222 237,40 сўм асосий қарз ва 2 270 352,70 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар томонидан асосий қарз қисман тўлаб берилганлигини инобатга олиб, даъво талабларини қолган қисмини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар томонидан асосий қарз қисман тўлаб берилганлигини маълум қилиб, даъво талабини қолган қисмини қаноатлантиришни сўради ва судга маълумотнома ва тўлов ҳужжатларини тақдим қилди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан олиб, асосий қарз қисман тўлаб берилганлигини, молиявий аҳволии оғирлигини инобатга олиб пеняни камайтириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогар манфаатида прокурор томонидан киритилган даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда - ИПК) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституция 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда —ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2023 йил 28 ноябрда тузилган 513708-сонли улгуржи истеъмолчилар учун электр энергияси етказиб бериш шартномаси (кейинги ўринларда — шартнома) дан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг I бўлимига асосан даъвогар электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган. Жавобгар шартнома шартлари бўйича истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Ишдаги ҳужжатларга кўра, жавобгарнинг даъвогар олдида истеъмол қилинган электр энергияси ҳақидан 2025 йил 01 июнь ҳолатига муддати ўтган 12 222 237,40 сўм асосий қарзи вужудга келган. Даъвогар томонидан шартнома бўйича юзага келган қарз суммасини тўлаш тўғрисидаги оғзаки ва ёзма талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, истеъмол қилинган энергия ҳақи учун тўловлар амалга оширилмаган. ИПК 68-моддасининг биринчи ва учинчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ, суд муҳокамасида аниқланишича, жавобгар асосий қарзнинг 1 319 000 сўм қисмини тўлаб берган. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган тўлов ҳужжатлари ва маълумотга кўра, жавобгар томонидан 2025 йилнинг 23 июнида 180 000 сўм, 26 июнида 235 000 сўм, 2 июлида 119 000 сўм, 09 июлида 90 000 сўм, 19 июлида 210 000 сўм, 21 июлида 240 000 сўм, 23 июлида 245 000 сўм сўм тўловлар тўланган, қолдиқ қарздорлик 10 903 237,40 сўмни ташкил этган. Жавобгар томонидан қопланган 1 319 000 сўм асосий қарзнинг 534 000 сўм қисми даъво аризаси судга кирим бўлгунга қадар, 785 000 сўм қисми эса даъво аризаси судга кирим бўлгандан сўнг қопланган. Мазкур ҳолатда, даъво талабининг судга кирим бўлгунга қадар тўланган 534 000 сўм қисми асоссиз, қолдиқ 11 688 237,40 сўм қисми асосли ҳисобланади. Суд, жавобгар томонидан асосий қарзнинг 1 319 000 сўм тўланганлигини инобатга олиб, асосий қарз ундириш талабини 10 903 237,40 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари прокурор, жавобгардан даъвогар фойдасига истеъмол қилинган ва ўз вақтида тўловлари амалга оширилмаган асосий қарз учун шартноманинг 3.12-бандига асосан 2 270 352,70 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қайд этилганларга асосан суд прокурорнинг жавобгар ҳисобидан 2 270 352,70 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини шартнома шартларига кўра асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, суд, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, жавобгарнинг тадбиркорлик субъекти эканлиги, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида берилган тушунтиришини, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, ундирилиши талаб этилаётган 2 270 352,70 сўм пеня суммасини камайтириб, пеняни 500 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига мувофиқ иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 02 июндаги ПФ-91-сонли Фармони билан БҲМ ойига 2025 йил 01 августдан 412 000 сўм этиб белгиланган. Шу боис суд, прокурорнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, БҲМнинг 1 бараварини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида тақсимлашни, даъво талабларининг жавобгардан ундириш асосли деб топилган асосий қарз ва пеня қисмибўйича 395 520 сўм давлат божини жавобгар ҳисобидан, даъвонинг жавобгардан ундириш асоссиз деб топилган 534 000 сўм ундириш қисми бўйича 16 480 сўм давлат божини даъвогар ҳисобидан давлат бюджетига ундиришни ва жавобгардан даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180,186, 192моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Гулистон шаҳар прокурорининг даъвогар “306980240” АЖ манфаатида киритган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “306980240” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “306980240” АЖ фойдасига 10 903 237,40 сўм асосий қарз, 500 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “306980240” МЧЖ ҳисобидан давлат бюджетига 395 520 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “306980240” АЖ ҳисобидан давлат бюджетига 16 480 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалар берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов