Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/3970 Дата решения 06.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение C SC M Ответчик / Подсудимый BRIGHT P INT
Source ID 0ee9709f-0b68-4000-a8d0-5b2a7aa4d540 Claim ID PDF Hash 85c62053517c0eb9... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
ИПКнинг13-моддаси ИПКнинг 13 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 705-моддаси ФКнинг 705 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3970-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 06 август Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов, даъвогар «C SC M» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар « BRIGHT P INT» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 755.000 сўм миқдорида қўлланилган жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н ИҚ Л А Д И: Даъвогар «C SC M» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - даъвогар) судга мурожаат қилиб, жавобгар « BRIGHT P INT» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - жавобгар) ҳисобидан 755.000 сўм миқдорида қўлланилган жаримани ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддаси биринчи қисмига асосан агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу модданинг учинчи қисмига биноан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Бироқ, даъво аризаси даъвогар томонидан жавобгарга юборилган ҳамда суд томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган бўлсада, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрни тақдим этмади. ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади ва ушбу модданинг еттинчи қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд, юқоридаги қайд этилганлардан келиб чиқиб ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 16 июнда тузилган “Дилерлик хизматларини кўрсатиш тўғрисида”ги 16203432-сонли шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади)дан келиб чиққан. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-бандига кўра, жавобгар (дилер) олдиндан тўловни амалга оширгандан сўнг даъвогар компания уяли радиотелефон алоқа хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани мижоз/абонент билан расмийлаштириш учун уланиш тўпламларини жавобгар дилерга тақдим этиш, даъвогар компания ушбу шартнома шартлари асосида кўрсатилган хизматлар учун жавобгар дилерга пул мукофоти тўлаш мажбуриятини олган. Жавобгар томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.18иловасига асосан шартномада белгиланган мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаган. Натижада,2023 йил 16 июнда тузилган “Дилерлик хизматларини кўрсатиш тўғрисида”ги 16203432-сонли шартномаси талабига асосан 2025 йил 04 февраль куни жарима санкциясини қўллаш тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган. Ушбу далолатномада қўлланилган жарима суммасини 10 банк иш куни ичида тўлаши белгиланган. Шунингдек, даъвогар жавобгарга қўлланилган жарима суммасини тўлаш зарурлиги тўғрисида талабнома жўнатган. Бироқ, ушбу талабномани жавобгар оқибатсиз қолдирган. Шу сабабли даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 755.000 сўм миқдорида қўлланилган жарима суммасини ундиришни сўраган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 755.000 сўм миқдоридаги қарздорлик ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, далолатнома, ишончнома ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 705-моддаси биринчи қисмига биноан буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Юқорида баён этилганларга биноан суд, даъвогарнинг даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 755.000 сўм миқдоридаги жарима суммасини ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, унинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Палатанинг даъвогар манфаатида киритган даъво талаби асосли деб топилганлиги сабабли суд, суд харажатларини тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 74-75, 118, 176-180, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар «C SC M» акциядорлик жамиятининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар « BRIGHT P INT» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар «C SC M» акциядорлик жамияти фойдасига 755.000 сўм миқдорида қўлланилган жарима суммаси, олдиндан тўланган 375.000 сўм миқдоридаги давлат божи ва 37.500 сўм миқдоридаги почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилувқарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Я. Олламов