Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/3965 Дата решения 06.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Боёвут туман ҳокимлиги Ответчик / Подсудимый ҒАЛАБА НАМУНАСИ
Source ID f94a5034-af97-4ee4-b5c5-f562b1ee5a29 Claim ID PDF Hash f4b964e3f90a77fd... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Ер кодекси 36-моддаси збекистон Республикасининг Ер кодекси 36 code_article
аролик кодексининг 384-моддаси аролик кодекси 384 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3965-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 06 август Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили С.Алибеков (ишончнома асосида), ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Боёвут туман Қишлоқ хўжалиги бўлими вакили Х.Жонжигитов (ишончнома асосида), Давласт кадастрлар палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси вакили А.Эрманов (ишончнома асосида), шунингдек Оқолтин туман прокурори ёрдамчиси О.Қобиловлар иштирокида, даъвогар Боёвут туман ҳокимлигининг жавобгар «ҒАЛАБА НАМУНАСИ» фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 08 июнда тузилган 539-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Боёвут туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда - Даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар ва «ҒАЛАБА НАМУНАСИ» фермер хўжалиги (кейинги ўринларда - Жавобгар) ўртасида 2021 йил 08 июнда тузилган 539-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Суднинг ажримига асосан Боёвут туман Қишлоқ хўжалиги бўлими, Боёвут туман Солиқ инспекцияси, Боёвут туман деҳқон, фермер ва томорқа ер эгалари кенгашидан, Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида ишнинг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар, Боёвут туман деҳқон, фермер ва томорқа ер эгалари кенгаши ва Боёвут туман Солиқ инспекцияси вакиллари иштирок этмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни жавобгар, Боёвут туман деҳқон, фермер ва томорқа ер эгалари кенгаши ва Боёвут туман Солиқ инспекцияси вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз важларида жавобгар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан белгиланган мақсадларда фодаланилмаганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган Боёвут туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили даъвогар томонидан келтирилган важларни тасдиқлаб, жавобгар томонидан туман ҳокимининг ерларни жойлаштириш тўғрисидаги қарори талабларини бажармасдан келганлигини маълум қилиб, даъвогарнинг даъво талаби асосли эканлигини билдирди. Суд мажлисида иштирок этган Давлат кадастрлари палатаси вакили Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари суддан иш ҳолатларидан келиб чиқиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Оқолтин туман прокуратураси вакили ишдаги мавжуд ҳужжатларга асосан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларини тинглаб, шунингдек ишга жалб этилган мутахассисларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни, маълумотномаларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2021 йил 08 июнь куни 539сонли ижара шартномаси (кейинги ўринларда - Шартнома) тузилган ва кадастр агентлигидан рўйхатдан ўтказилган. Мазкур шартномага асосан жавобгарга 81.7 гектар ер майдони 48 йил муддатга ижарага берилган. Боёвут туман Қишлоқ хўжалик бўлими шўъба бошлиғи Х.Жонжигитов, Қишлоқ хўжалиги бўлимининг мутахассиси Р.Маматов, туман Фермерлар Кенгаши раиси Б.Холмухамедова, Кадастрлар палатаси бўлим бошлиғи С.Шербоевлар томонидан 2025 йилнинг 17 июнь куни Боёвут тумани Ғалаба СИУ ҳудудида фаолият олиб бораётган жавобгар «ҒАЛАБА НАМУНАСИ» фермер хўжалиги томонидан ажратилган ер участкасидан бошқа мақсадларда, яъни белгиланган ер майдонларига жавобгар томонидан 34.1 гектар ер майдонига пахта, 14.5 гектар ер майдонига ғалла, 17.5 гектар ер майдонига мойли экин экилиши лозим бўлсада, 12 гектар ер майдонига пахта, 14.5 ер майдонига ғалла экилганлиги, 22.1 гектар ер майдонига пахта экилмаганлиги аниқланиб, ер майдонини қаровсиз қолдирганлиги аниқланиб, бу ҳақда далолатнома (мониторинг маълумотнома) расмийлаштирилган. Мазкур далолатнома ва мониторинг маълумотномаларида даъвогарнинг 2025 йил 04 апрелдаги “Боёвут туманидаги мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари ва 2025-йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида”ги 95-9-123-Q/25сонли қарори талабларига зид равишда жавобгар томонидан 34.1 гектар ер майдонига пахта, 14.5 гектар ер майдонига ғалла, 17.5 гектар ер майдонига мойли экин экилиши лозим бўлсада, 12 гектар ер майдонига пахта, 14.5 ер майдонига ғалла экилганлиги, 22.1 гектар ер майдонига пахта экилмаганлиги аниқланиб, ер майдонини қаровсиз қолдирганлиги оқибатида жавобгар томонидан ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасидан самарали ва оқилона фойдаланмаганлик ва белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлик ҳолатлари аниқланганлиги белгиланган. Мазкур ҳолатлар ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришлари, ишда мавжуд ҳужжатлар ва ишга жалб этилган мутахассисларнинг фикрлари билан тасдиқланади. Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 30 июнь куни 2021 йил 08 июнда тузилган 539-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги ёзма равишдаги таклиф хати етказилиб, ер ижара шартномасини ихтиёрий равишда бекор қилиш сўралган. Бироқ, жавобгар ушбу таклиф хатининг бир нусхасини олиб, танишиб чиққан ҳолда ушбу таклифдан норозилигини ҳамда шартномани бекор қилиш тўғрисидаги ёзма таклифи рад этилишини билдириб, бу ҳақда ўз имзосини қўйган. Шу сабабли, даъвогар судга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2021 йил 08 июнда тузилган 539-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларниузоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Шартноманинг 15-бандига мувофиқ, ижарага олувчи яъни жавобгар давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот етиштирилишини ташкил этиш, ердан унинг белгиланган мақсадига мувофиқ оқилона фойдаланиш, ягона ер солиғини ўз вақтида тўлаш каби мажбуриятларга эга эканлиги, шунингдек, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбуриятларга эга эканлиги белгиланган. Шартноманинг 17-бандида ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда ҳамда ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда шартнома бекор бўлиши қайд этилган. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисми 6-кичик бандида ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида, 9-кичик бандида қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганида ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 21-банди иккинчи хатбошисига кўра, шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклиф фермер хўжалиги раҳбари томонидан рад этилганда ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасида белгиланган муддатда жавоб олинмаганда туман (шаҳар) ҳокими, қонунчиликда белгиланган тартибда, халқ депулатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг хулосасини, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасини, далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ва материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш юзасидан иқтисодий судга даъво аризасини юборади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштиришга қўйиладиган Талаблар”нинг 2-бандида ер участкасидан қонунчилик ҳужжатларида, ижарага олиш шартномасида кўрсатилган талаблар ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш шартлари бузилганда ҳамда мақсадли, самарали ва оқилона фойдаланилмаганда, қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлашда агротехника тадбирлари ўз вақтида амалга оширилмаганда ёки белгиланган талабларга риоя этилмаганда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тузилган узоқ муддатли ер ижара шартномаси бекор қилинади, деб кўрсатиб ўтилган. Қолаверса, жавобгар муттасил равишда ягона ер солиғини ўз вақтида тўламасдан келган, яъни жавобгар ер солиғидан 2022 йилда 8.390.054 сўм, 2023 йилда 13.135.553 сўм, 2024 йилда 23.881.352 сўм, 2025 йилда 27.570.617 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида “Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак” деб белгиланган. Фуқаролик кодексининг 384-моддаси иккинчи қисмида “Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин” деб қайд этилган. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг 2025 йил 17 июндаги қарорига асосан жавобгар томонидан ердан самарасиз фойдаланганлик ҳолатларига йўл қўйилганлиги ва жавобгар раҳбари бунинг оқибатида маъмурий жазога тортилган. ИПК 73-моддасининг биринчи қисмида ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмаслиги, тўрчинчи қисмида эса, жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийлиги белгиланган. Жавобгар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан белгиланган мақсадларда фойдаланилмасдан34.1 гектар ер майдонига пахта, 14.5 гектар ер майдонига ғалла, 17.5 гектар ер майдонига мойли экин экилиши лозим бўлсада, 12 гектар ер майдонига пахта, 14.5 ер майдонига ғалла экилганлиги, 22.1 гектар ер майдонига пахта экилмаганлиги аниқланиб, ер майдонини қаровсиз қолдирганлиги ҳолати юқорида қайд этилган далиллар билан тўлиқ ўз исботини топади. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг даъво талабларини ишга тақдим этилган далилларга кўра асосли деб топиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 08 июнда тузилган 539-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилишни лозим деб топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, олдиндан тўланган 3.750.000 сўм давлат божини ва 37.500 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 112, 113, 114, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар Боёвут туман ҳокимлигининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Боёвут туман ҳокимлиги ва жавобгар «ҒАЛАБА НАМУНАСИ» фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 08 июнда тузилган 539-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномаси муддатидан олдин бекор қилинсин. Жавобгар «ҒАЛАБА НАМУНАСИ» фермер хўжалигидан республика бюджетига 3.750.000 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар «ҒАЛАБА НАМУНАСИ» фермер хўжалигидан даъвогар Боёвут туман ҳокимлиги фойдасига 37.500 сўм миқдорида почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин Ҳал қилув қароридан норози қонунда белгиланган муддатларда шу суд орқали Сирдарё вилояти судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиши мумкин. Судья А.Я. Олламов