← Назад
Решение #2896007 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 149 | — | law | |
| ФКнинг | 150 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/10741-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 5 август
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиков раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, тарафлардан жавобгар
вакили Ж.Исламов (раҳбар) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “QUV
RQ Y R U
S K L RINI RIV JL N IRIS IL IYLIY
RK ZI
RQ
IZ
I” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар “S
RQUL
URRUV I” ишлаб чиқариш
кооперативи ҳисобидан 8 700 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар
“QUV
RQ
Y R
U
S K L RINI
RIV JL N IRIS
IL IYLIY
RK ZI
RQ
IZ
I”
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда —даъвогар ва(ёки)
корхона) Гулистон туманлараро иқтисодий судига жавобгар “S
RQUL
URRUV I” ишлаб чиқариш кооперативи (кейинги ўринларда —
жавобгар)га нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, даъво аризада
жавобгар ҳисобидан 8 700 000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Палата ва даъвогар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд
мажлисига келмади
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Шу боис суд, ИПК 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
Палата ва даъвогар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага эътироз
билдириб, ариза тақдим этиб, даъвогар томонидан сифатсиз маҳсулот
етказилганлиги, анор кўчатлари қуриб қолганлиги, бу ҳақида даъвогарга бир
неча бор мурожаат қилганлиги, даъвогар қуриб қолган анор кўчатлари ўрнига
янги кўчатларни етказиб беришга ваъда берганлиги, бироқ уларни етказиб
бермаганлиги, анор кўчатлари қуриб қолганлиги ҳақида далолатнома
расмийлаштирилганлигини баён қилиб, даъво муддати ўтганлиги сабабали,
даъвони рад қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахснинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра асосларга кўра жавобгарнинг даъво
муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни, даъвогарнинг
даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
— ФК) 8-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил
27 март куни 87-сонли ҳар хил мевали кўчатларни етказиб бериш шартномаси
тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга 30 000 000 сўмлик кўчатларни
етказиб бериш, жавобгар етказиб берилган маҳсулотлар нархини тўлаш
мажбуриятини олган.
Мазкур шартномага мувофиқ, даъвогар жавобгарга 2021 йил 30 мартда
68-сонли 20 200 228,40 сўмлик ҳисобварақ-фактура электрон тартибда
юборган бўлиб, ушбу ҳисобварақ-фактура жавобгар томонидан
тасдиқланмаган ёки рад этилмаган.
Даъвогар даъво аризада 20 200 228,40 сўмлик маҳсулот берилганлиги,
жавобгар томонидан қисман тўлов амалга оширилганлиги, натижада 8 700 000
сўмлик қарздорлик қолганлиги ҳақидаги важлар асосида, 8 700 000 сўм асосий
қарзни ундиришни сўраган.
Бироқ,
даъвогар
томонидан
жавобгарнинг
8 700 000
сўм
қарздорлигини, ушбу қарздорлик жавобгар томонидан тан олинганлигини
тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаган.
Суд муҳокамаси давомида даъвогар ариза тақдим этиб, даъво муддати
ўтиб кетганлиги боис, даъво муддатини қўллаб, даъво аризани рад этишни
сўради.
ФКнинг 149-моддасига кўра, даъво муддати — шахс ўзининг бузилган
ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган
муддатдир.
ФКнинг 150-моддасига асосан, умумий даъво муддати — уч йил.
ФК 153-моддасининг иккинчи-учинчи қисмларига мувофиқ, даъво
муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича
берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф
баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида
қарор чиқариши учун асос бўлади.
ФК 154-моддасининг биринчи қисмига кўра, даъво муддати шахс
ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта
бошлайди. Бу қоидадан истиснолар ушбу Кодекс ва бошқа қонунлар билан
белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво
муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”
2015 йил 19 июндаги 282-сонли қарори 8-бандининг иккинчи хатбошисида
қонунда даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза қандай шаклда берилиши
кўрсатилмаганлиги сабабли, бундай ариза ҳам оғзаки билдирилиши, ҳам ёзма
шаклда берилиши мумкинлигини инобатга олиш лозим. Аризанинг оғзаки
билдирилганлиги, албатта, муҳокама қилиниши ва бу ҳақида суд мажлиси
баённомасида
кўрсатилиши
кераклиги,
8.1-бандида
судларга
тушунтирилсинки, даъво аризаси юзасидан берилган фикр-мулоҳазада
билдирилган талаб бўйича даъво муддати ўтганлиги билан бир қаторда бошқа
асослар ҳам кўрсатилиб, билдирилган талабни қаноатлантиришни рад этиш,
даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ёки иш юритишни тугатиш масаласи
қўйилган бўлса ҳам, уни даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза сифатида
қабул қилиш лозимлиги, 10-бандининг иккинчи хатбошисида даъво муддати
ўтганлиги сабабли даъво рад қилинган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг
асослантирувчи қисмида низодаги тараф даъво муддатини қўллаш ҳақида
ариза берганлигини баён қилиши ва ушбу муддат ўтганлигини асослаши
кераклиги, 11-бандининг иккинчи хатбошисида билдирилган талаб бўйича
даъво муддатини ҳисоблашда шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини қачон
билган ёки билиши лозим бўлган кунни аниқлаш муҳим аҳамиятга эгалиги
кўрсатилган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгарнинг даъво талабига нисбатан
даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризани муҳокама қилиб, даъво аризада
маҳсулотлар 2021 йил 30 мартда 68-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 2021
йил 30 мартда етказиб берилганлиги, судга даъво аризаси тақдим этилгунга,
яъни 2025 йил 15 июлга қадар ушбу маблағларни қайтариш чораларини
кўрилмаганлиги, даъвогар ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганлигини
билганлиги ёки билиши лозим бўлганлиги, қонунчиликда белгиланган уч
йиллик даъво муддати ўтганлиги, мазкур талаб даъво муддати жорий
қилинмайдиган талаблар доирасига кирмаслигини инобатга олиб,
жавобгарнинг даъво талабига нисбатан даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги
аризасини қаноатлантириб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари рад этилганлиги, даъвогар
судга даъво аризаси киритилишида давлат божи тўламаганлиги, жами даъво
баҳосининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан камлигини инобатга олиб, суд
иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини даъвогар зиммасига
юклашни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 375 000 сўм миқдорида
давлат божи ундиришни ва олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта
харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 66, 68, 118, 127-128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Жавобгар “S
RQUL
URRUV I” ишлаб чиқариш
кооперативининг
даъво
муддатини
қўллаш
ҳақидаги
аризаси
қаноатлантирилсин.
Даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар
“QUV
RQ
Y R
U
S K L RINI
RIV JL N IRIS
IL IYLIY
RK ZI
RQ
IZ
I”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан давлат бюджетига 375 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатлари даъвогар
“QUV
RQ Y R U
S K L RINI RIV JL N IRIS IL IYLIY
RK ZI
RQ
IZ
I” масъулияти чекланган жамияти
зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
М.А. Холиков