← Назад
Решение #2896010 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| Кодекси | 257 | — | code_article | |
| йича мажбурият ушбу Кодекс | 313 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ФКнинг | 1023 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 1030 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/10190-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 5 август
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида,
тарафлардан даъвогар вакили А.Эшонқулов (тугатиш (суд) бошқарувчиси),
жавобгар вакили К.Кабулов (раҳбар) иштирокида, даъвогар “GULIS N
G` LL
KL S R” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
“Q ILZ D K
IL JI” фермер хўжалиги ҳисобидан 6 456 172 сўм
асосий қарз ва олдиндан тўлаб чиқилган суд харажатларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг
маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“GULIS N G` LL KL S R” масъулияти чекланган жамияти
тугатиш (суд) бошқарувчиси (даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий
судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда “Q ILZ D K
IL JI”
фермер хўжалиги (жавобгар) ҳисобидан 6 456 172 сўм асосий қарз ундиришни
сўраган.
Суднинг 2025 йил 11 июлдаги ажрими билан Гулистон тумани фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Кенгаш) низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган кенгаш суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам
суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган
ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган
ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
Шу боис суд, ИПК 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
кенгаш вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
тарафлар ўртасида 2021-2022 йиллар давомида тузилган фьючерс
шартномалари бўйича жавобгарга буғдой етиштириш учун тарафлар ўртасида
тасдиқланган ҳисобварақ-фактураларга асосан жами 39 594 172 сўмлик
маҳсулотлар берилганлиги, хизматлар кўрсатилганлиги, жавобгар томонидан
даъвогарга
2022
йилда
33 138 000 сўмлик
буғдой
етказиб
берилганлиги натижада 6 456 172 сўмлик қарздорлик вужудга келганлиги,
жавобгар томонидан ҳеч қандай маблағ даъвогар ҳисоб рақамига
қайтарилмаганлиги, етказиб берилган маҳсулотлар қийматига мутаносиб
ишлар бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслигини
билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага эътироз
билдириб, ҳисобварақ-фактура тасдиқланган бўлса-да, бироқ маҳулотни
олмаганлиги, ҳисобварақ-фактура жавобгарнинг ҳисобчисининг айби туфайли
тасдиқланиб қолганлиги, бироқ ушбу ҳисобварақ-фактурага тузатиш киритиш
ёки бекор қилиш чорасини кўрмаганлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органларга мурожаат қилмаганлиги, қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақида
важар келтириб, даъвони рад этишни сўради.
Ишда иштирок этувчи шахслар вакили тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра даъво талабини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан
ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 236-моддасига
кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ишдаги
ҳужжатлардан
аниқланишича,
даъвогар
суднинг
4-1201-2403/2550-сонли иш юзасидан 2024 йил 7 октбярда қабул қилинган ҳал
қилув қарорига асосан банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш
бошланган ва тугатиш (суд) бошқарувчиси этиб А.Эшонқулов тайинланган.
Даъвогар тугатиш бошқарувчиси суднинг ҳал қилув қарори билан
юклатилган вазифа ва Қонун талабларига асосан даъвогарнинг молиявий
аҳволини таҳлил қилиб, даъвогар олдидаги қарзларни ундириш чораларини
кўришни бошлаган.
Тарафлар ўртасида тасдиқланган 2021 йил 6 декабрдаги 44-сонли,
2022 йил 30 мартдаги 54-сонли, 2022 йил 30 майдаги 178-сонли, 2022 йил
16 июндаги 220-сонли, 2022 йил 22 июлдаги 296-сонли ҳисобварақфактураларга асосан асосан даъвогар жавобгарга жами 39 594 172 сўмлик
маҳсулотлар берганлиги, хизматлар кўрсатилганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 47-моддаси (Солиқ
кодекси) биринчи ва иккинчи қисмига асосан товарларни (хизматларни)
реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар
мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни
(хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт.
Ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг
ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақфактуралардан
фойдаланишни
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 522-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар
тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби
тўғрисида” Низомнинг 2-бандида электрон ҳисобварақ-фактура - товарларни
(ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган,
электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими операторлари орқали тақдим
этиладиган ва қабул қилинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган
шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжатлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан
боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандида етказиб берувчи
томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун
ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши
ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шартлиги, сотиб олувчи томонидан
белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон
ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланиши қайд этилган.
Солиқ Кодекси 257-моддасига кўра, солиқ тўловчида солиқ базасига
тузатиш киритиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
1) товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;
2) кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда;
3) битим шартлари ўзгарганда, шу жумладан жўнатилган товарларнинг,
кўрсатилган хизматларнинг нархи ва (ёки) сони (ҳажми) ўзгарганда;
4) товарларни (хизматларни) сотувчи томонидан чегирмалар
берилганда. Ушбу бандда назарда тутилган тузатиш киритиш, агар сийловлар
бериш шартлари шартнома шартларида ёки солиқ тўловчининг нарх (тариф)
сиёсатида назарда тутилган бўлса, илгари амалга оширилган товарларни
(хизматларни) етказиб бериш бўйича солиқ базасини камайтиради. Бундай
шартлар товарлар етказиб бериш (хизматлар кўрсатиш) шартномасининг
муайян шартларини харидор томонидан бажаришни, шу жумладан
товарларнинг (хизматларнинг) муайян ҳажмини олишни ва муддатидан олдин
ҳақ тўлашни назарда тутиши мумкин.
Солиқ базасига уни камайтириш ёки кўпайтириш тарафга тузатиш
киритиш бир йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган
товарлар (хизматлар) бўйича эса кафолат муддати доирасида амалга
оширилади.
Солиқ тўловчида солиқ базасига тузатиш киритиш товарларга
(хизматларга) ҳақ тўлаш бўйича мажбурият ушбу Кодекснинг
313-моддасига мувофиқ умид қилиб бўлмайдиган қарздорлик деб эътироф
этилганда ва уни ҳисобдан чиқариш лозим бўлган ҳолларда ҳам амалга
оширилади. Бундай ҳолда тузатиш киритиш тартиби Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Солиқ базасига тузатиш киритиш (салбий ёки ижобий) қўшимча
ҳисобварақ-фактура ёки ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган
ҳолатлар юзага келганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар асосида ва ушбу
модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар рўй берган солиқ
даврида амалга оширилади.
Солиқ базаси хатоларни тузатиш натижасида ўзгартирилган тақдирда,
шунингдек илгари ёзиб берилган ҳисобварақ-фактурага ўзгартиш ва (ёки)
қўшимчалар киритиш зарур бўлганда ушбу модданинг қоидалари
қўлланилмайди. Бундай ҳолда илгари ёзиб берилган ҳисобварақ-фактура
бекор қилинади ва унинг ўрнига қонунчиликда белгиланган тартибда
тузатилган ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади.
Товарларни (хизматларни) етказиб берувчи томонидан солиқ базасига
тузатиш киритиш амалга оширилаётганда, харидор етказиб берувчи
томонидан расмийлаштирилган қўшимча ҳисобварақ-фактура асосида илгари
ўзи ҳисобга олиш учун қабул қилган солиқ суммасига тегишли тарзда тузатиш
киритади (кўпайтиради ёки камайтиради).
Бироқ, жавобгар томонидан 2 йил 6 ойдан ортиқ давр мобайнида Солиқ
Кодексининг 257-моддасида белгиланган муддат ва тартибда ҳисобварақфактураларга ўзгартиш киритиш чораси кўрилмаган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Мазкур ҳолатда, солиқ базасига ушбу ҳисобварақ-фактураларга бир
йиллик муддат доирасида тузатиш киритиш амалга оширилмаганлигини
инобатга олиб, суд даъвогарнинг 6 456 172 сўм асосий қарз ундириш талабини
асосли деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 74-моддасига кўра,суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ФКнинг 1023-моддасига кўра қонунчиликда ёки битимда белгиланган
асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб
олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки
тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига
қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган
ҳоллар бундан мустасно.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини
тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 6 456 172 сўм
асосий қарзундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги,
даъвогар судга даъво аризаси киритилишида давлат божи тўламаганлиги,
жами даъво баҳосининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан камлигини инобатга
олиб, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ
жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
375 000 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 74, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Q ILZ D K
IL JI” фермер хўжалиги ҳисобидан:
- даъвогар “GULIS N G` LL KL S R” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 6 456 172 сўм асосий қарз ва 37 500 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
М.А. Холиков