← Назад
Решение #2896011 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 23 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2501/56755-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОНРЕСПУБЛИКАСИНОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 05 август
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили - тугатиш (суд) бошқарувчиси
Д.Ахмедова (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили – С.Худайқулов
(23.07.2025 йилдаги ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “306980240”
МЧЖ(СТИР 306980240)нинг
жавобгар
“306980240”
МЧЖҳисобидан
43 360 100 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “306980240” МЧЖ (даъвогар) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, унда жавобгар “306980240” МЧЖ (жавобгар) ҳисобидан
43 360 100 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини
қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага эътироз
билдириб, жавобгар томонидан даъвогарга транспорт хизмати кўрсатиш
тўғрисидаги шартномага асосан пахта хом ашёсини юклаш хизматлари
кўрсатилганлиги, кўрсатилган хизматлар даъвогар томонидан қабул
қилинганлиги,
тарафлар
ўртасида
ҳисобварақ-фактуралар
билан
расмийлаштирилганлиги
ва
тасдиқланганлиги,
тарафлар
ўртасида
солиштирма
далолатнома
тузилганлигини
билдириб,
судга
шартнома,ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма далолатномаларни тақдим
этиб, суддан даъво талабини рад қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамасида тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 55-моддасининг биринчи
ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси(ФК) 8-моддасининг
биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда
тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг,
гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик
қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ
ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, Оқолтин туманлараро иқтисодий
судининг 4-1204-2401/92-сонли иқтисодий иш юзасидан 2024 йил 07 ноябрда
қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан даъвогар соддалаштирилган
тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш
бошланган ва тугатиш (суд) бошқарувчиси этиб, суд бошқарувчиси
Б.Нуриллаев тайинланган.
Даъвогар тугатиш бошқарувчиси суднинг ҳал қилув қарори билан
юклатилган вазифа ва Қонун талабларига асосан даъвогарнинг молиявий
аҳволини таҳлил қилиб, даъвогар олдидаги дебитор қарзларни ундириш
чораларини кўришни бошлаган.
Молиявий таҳлиллар натижасига кўра, даъвогар томонидан жавобгарга
5 та ҳолатда 43 360 100 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган бўлиб, жавобгар
томонидан 43 360 100 сўм дебитор қарздорликлар тўлаб берилмаганлиги
аниқланган, даъвогар тугатиш бошқарувчиси томонидан талабнома билан
жавобгарга дебитор қарздорликни қоплаб беришини сўраб мурожаат
қилинганлиги, лекин ҳозирги кунга қадар ушбу маблағ қайтарилмаганлиги,
ушбу қарздорлик тугатиш жараёнида аниқланганлиги сабабли даъвогар
тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 43 360 100 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Суднинг ажрими билан даъвогарга даъво талабларини асословчи
ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти юклатилган.
Даъвогарнинг даъво талабини асословчи ҳужжат сифатида тақдим
этилган банк айланмаси маълумотида, жавобгар ҳисоб рақамига 2020 йил
01 декабрдаги 12/1-сонли шартномага асосан ортилган пахта хом ашёси учун
жами 43 360 100 сўм техника хизмати пули ўтказилганлигини кўрсатилган.
Суд муҳокамасида аниқланишича, тарафлар ўртасида 2020 йил
01 декабрда транспорт хизмати кўрсатиш тўғрисида 12/1-сонли шартнома
тузилган ва мазкур шартномага асосан жавобгар томонидан даъвогарга пахта
хом ашёсини юклаш хизматлари кўрсатилган. Кўрсатилган хизматлар
юзасидан тарафлар ўртасида тузилган далолатномаларга кўра, жавобгар
томонидан 2021 йил 20 январда 1988 тонна 480 кг, 2020 йил 15 февралда
1801 тонна 260 кг, 2021 йил 06 мартда 2 068 тонна 830 кг, 2021 йил 09 мартда
156 тонна 350 кг пахта хом ашёси ташиш учун юклаб берилган.
Жавобгар томонидан судга тақдим этилган 2021 йил 19 апрель ҳолатига
тузилган ва тарафлар томонидан тасдиқланган солиштирма далолатномага
кўра, транспорт хизмати кўрсатиш тўғрисидаги шартномага асосан
даъвогарнинг жавобгар олдида пахта хом ашёсини юклаш хизматларидан
7 410 100 сўм қарздорлиги мавжуд бўлган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки
суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо
беради.Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 43 360 100 сўм
асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб
бўлмаслиги сабабли даъвогарнинг даъвосини рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига
мувофиқ иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Суд, ИПКнинг 118-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг “Давлат
божи тўғрисида”ги Қонуни ҳамда даъво ариза Ўзбекистон Республикасининг
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 23-моддасининг биринчи
қисмига асосан даъво ариза давлат божи тўловисиз иш юритишга қабул
қилинганлиги, даъво ариза рад қилинганлиги сабабли, даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида (43 360 100 х 2%=) 867 202 сўм давлат божини
даъвогардан ундиришни ва олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта
харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 68, 74, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “306980240” МЧЖ ҳисобидан давлат бюджетига 867 202 сўм
давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажати даъвогар
“306980240” МЧЖ зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов