← Назад
Решение #2896012 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 53 | — | law | |
| онуннинг | 54 | — | law | |
| онуннинг | 56 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/10664-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 5 август
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили А.Кенжаев (2025 йил 5 августдаги 12/10-сонли ишончнома
асосида), жавобгар вакили Р.Маматхонов (2025 йил 28 июлдаги 18201-сонли
ишончнома асосида), “ UDUDIY L K R
R
QL RI” акциядорлик
жамияти вакили Т.Шамсиддинов (2025 йил 4 июлдаги 06/0671-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, даъвогарЎзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва
газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг жавобгар “
N RGY SIRD RY ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 56 250 000
сўм жаримани ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат
қилиш инспекцияси (даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига ариза
билан мурожаат қилиб, аризасида жавобгар “
N RGY SIRD RY ”
масъулияти чекланган жамиятига (жавобгар) нисбатан 56 250 000 сўм жарима
ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 28 июлдаги ажрими билан “ UDUDIY L K R
R
QL RI” акциядорлик жамияти низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда
иштирок этишга жалб қилинган.
уд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили аризадаги важларни
такрорлаб, аризани қаноатлантириб беришни сўради.
уд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили эътирознома тақдим
этиб, ундаги важларни такрорлаб, аризани рад этишни сўради.
уд мажлисида иштирок этган “ UDUDIY L K R
R
QL RI”
акциядорлик жамияти вакили ариза бўйича қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим қилинган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг аризасини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК)
221-моддасига биноан суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш
кўриб чиқилаётганда суд мажлисида ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлганбўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини, текшириш учун ва
текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун
асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари бор-йўқлигини, мазкур
ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонунчиликда жавобгарлик назарда
тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар
бор-йўқлигини аниқлайди.
Иш ҳужжатларига кўра, “Ўзэнергоинспекция” ходимлари томонидан
“Ўзэнергоинспекция”нинг 2025 йил 30 апрелдаги 83Т-сонли буйруғига асосан,
жавобгарда текширув ўтказилган (ахборот тизимида рўйхатга олинганлигини
тасдиқловчи махсус код: 373-274-142).
Текширув жараёнида жавобгарга қарашли Сирдарё вилояти Мирзаобод
тумани, Оқолтин МФЙ, А-373 автомобил йўли кўчаси, 29-уйда жойлашган
асосий иш фаолияти меҳмонхона ва умумий овқатланиш биносининг електр
енергияси таъминоти учун ўрнатилган қуввати 2х400 кВА трансформатор
пунктлари амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилмаган
ҳолда лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилмасдан, ўрнатилиб ишга
туширилганлиги ва “Ўзэнергоинспекция”нинг электр таъминоти лойиҳасини
кўриб чиққанлиги бўйича хулосалари олинмасдан уланганлиги аниқланган.
Бу билан, жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикасининг
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари
тўғрисида”ги Қонуни талаблари бузилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор
қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуннинг (Қонун) 52-моддасига
кўра, Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари
соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жисмоний шахслар қонунга мувофиқ
жиноий ва (ёки) маъмурий жавобгарликка тортилади.
Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари
соҳасидаги қуйидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик
шахсларга жарималар солинади:
фаолият билан лицензиясиз, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз ва
ваколатли органни хабардор этмасдан шуғулланиш, шунингдек ушбу
ҳужжатларнинг амал қилиши тўхтатиб турилганда бундай фаолият билан
шуғулланиш;
лицензияни ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қалбаки
ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олиш;
хабардор қилиш тартибидаги фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш
учун белгиланган талаблар ва шартларнинг бажарилиши тўғрисида ваколатли
органга ёлғон ёки нотўғри ахборот тақдим этиш.
Қонуннинг 53-моддасига кўра, жарима солиш учун асос бўлган
ҳуқуқбузарлик аниқланганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган
кундан эътиборан беш иш куни ичида ваколатли орган жарима солиш
тўғрисида қарор қабул қилади.
Қонуннинг 54-моддасига кўра, жарималар миқдорлари амалга
ошириладиган фаолиятнинг (ҳаракатларнинг) ҳар бир тури бўйича хавф
даражаси ҳамда муддатдан келиб чиққан ҳолда ушбу Қонуннинг 4-иловасида
белгиланади.
Қонуннинг 4-иловаси 2-бўлими 36-бандига кўра, рухсат этиш
хусусиятига эга ҳужжатсиз фаолиятни (ҳаракатни) амалга оширганлик ёки
рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қалбаки ҳужжатлардан
фойдаланган ҳолда олганлик, яъни қуввати 20 киловаттдан ортиқ бўлган
истеъмол
объектларига
энергия
етказиб
бериш
лойиҳаларини
келишилмаганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари
миқдорида жарима қўлланилиши кўрсатилган.
Аниқланишича, даъвогар томонидан 2025 йил 28 майда жарима солиш
тўғрисида 014-сонли қарор қабул қилиниб, Қонунда белгиланган тартибда
қарор нусхаси жавобгарга ижро қилишлик учун юборилган бўлса-да, бироқ
жарима тўланмаган.
Қонуннинг 56-моддасига кўра, ҳуқуқбузар томонидан жарима суммаси
ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, ваколатли орган жаримани ундириш
тўғрисидаги аризани судга белгиланган тартибда беш иш куни ичида
киритади.
Шу сабабли даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 56 250 000 сўм миқдорида жарима ундиришни сўраган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши лозимлиги белгиланган.
Бироқ, жавобгар томонидан судга жарима ундирилмаслик учун асосли
далиллар тақдим этилмади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризада келтирилган талаблар иш
ҳужжатлари ва ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришлари
каби далиллар билан ўз исботини топганлиги, инкор этиб бўлмаслиги сабабли,
суд даъвогарнинг аризасини қаноатлантиришни ва жавобгардан
56 250 000 сўм миқдорида жарима ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб,даъво баҳоси
56 250 000 сўмнинг 2 фоизи, яъни 1 125 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм
почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 66, 68, 118, 176-179, 217, 220-222-моддаларини қўллаб,
суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат
қилиш инспекциясининг аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “
N RGY SIRD RY ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
- даъвогар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат
қилиш инспекцияси фойдасига 56 250 000 сўм жарима ва олдиндан тўланган
37 500 сўм почта харажатлари;
- республика бюджетига 1 125 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
М.А. Холиков