← Назад
Решение #2896013 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/9839-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 5 август
Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиковнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили М.Суяров (2025 йил 1 мартдаги 198/01-04-сонли ишончнома асосида),
жавобгар вакили Ж.Келдиев (раҳбар), Сирдарё вилоят адлия бошқармаси
вакили Э.Хакимов (ишончномасиз) иштирокида, Давлат мулки объектларидан
самарали фойдаланиш маркази Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг
жавобгар “FR G J” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
57 012 186,06 сўм миқдоридаги ижара ҳақини ундириш ҳамда 2023 йил
20 апрелдаги 620970/123-23-сонли давлат кўчмас мулкини ижарага бериш
шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаи
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (даъвогар) Гулистон туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “FR G J” масъулияти чекланган жамияти (жавобгар) ҳисобидан 57 012 186,06
сўм миқдоридаги ижара ҳақини ундириш ҳамда 2023 йил 20 апрелдаги
620970/123-23-сонли давлат кўчмас мулкини ижарага бериш шартномасини
муддатидан олдин бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 7 июлдаги ажрими билан Сирдарё вилояти адлия
бошқармаси, 2025 йил 21 июлдаги ажрими билан “ L K R N NL YNUKSI NL RNI
S KIL
IS ” АЖ низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда
иштирок этишга жалб қилинган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган “ L K R N
NL YN- UKSI NL RNI
S KIL
IS ” АЖ суд мажлисига келмади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра,
“ L K R N
NL YN- UKSI NL RNI
S KIL
IS ”
АЖ
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
ундаги важларни такрорлаб, ижара объекти давлат ташкилотлари учун офис
сифатида берилганлиги, бироқ жавобгар хусусий тадбиркор эканлиги,
2023-2024 йиллар давомида ижара ҳақи давлат ташкилотларига офис фаолият
тури учун ҳисобланиб келинганлиги, шу боис 2023-2025 йиллар учун хусусий
ташкилотларга офис учун ундирилиши белгиланган тарифда ижара ҳақи қайта
ҳисобланганлиги, жами орадаги фарқ 57 012 186,06 сўмни ташкил
этиши, ижара объекти давлат ташкилотлари учун офис сифатида берилиши
лозимлиги учун шартномани бекор қилиш талаби билдирилганлиги, таклиф
хати юборилганлиги ҳақида важлар келтириб даъво талабларини
қаноатлантириб беришини сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво аризага эътироз билдириб, ижара
ҳуқуқини электрон-онлайн аукцион савдоси орқали ютиб олганлиги, савдо
платформасида белгиланган таклиф бўйича иштирок этганлиги, ижара
шартномасидаги нархни жавобгар белгиламаганлиги, нарх юқори бўлганда
аукцион савдосида иштирок этмаслиги, ижара шартномаси тузмаган бўлиши
мумкинлиги, 2023-2024 йиллар учун ижара нархини даъвогар
белгиланганлиги, унинг айби йўқлиги, ижара тўловларини ўз вақтида тўлаб
келганлиги ҳақида важлар келтириб, даъво аризани қаноатлантиришни рад
этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Адлия бошқармаси вакили даъво ариза
бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради.
2024 йил 29 июлда ўтказилган суд мажлисида иштирок этган
“ L K R N
NL YN- UKSI NL RNI
S KIL
IS ” АЖвакили
мазкур низо бўйича электрон-онлайн аукцион савдоси қонунчилик
талабларига мувофиқ тўғри ўтказилганлиги, жавобгарнинг иштирок этишига
тўсқинлик қилувчи ҳолатлар аниқланмаганлиги, аукцион ўтказилмаган деб
топиш учун асос мавжуд бўлмаганлиги ҳақида важлар келтириб, даъво ариза
бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакиллари тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни, суд
харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Сирдарё вилояти адлия бошқармаси
балансидаги Гулистон шаҳар, Баҳор МФЙ, Тошкент кўчаси, 2-уйнинг
81,35 кв.м майдони давлат ташкилотларига офис фаолият тури учун
“ - uksi n” савдо платформасига чиқарилган.
Давлат мулкини ижарага бериш бўйича ўтказилган танлов натижаси
бўйича расмийлаштирилган 2023 йил 19 апрелдаги D 061-887327-сонли
баённомага кўра, жавобгар аукцион ғолиби деб топилиб, тарафларўртасида
2023 йил 20 апрелдаги 620970/123-23-сонли Сирдарё вилояти адлия
бошқармаси балансидаги Гулистон шаҳар, Баҳор МФЙ, Тошкент кўчаси,
2-уйнинг 81,35 кв.м майдонини ижарага бериш тўғрисида шартнома (ижара
шартномаси) тузилган.
Тарафлар ўртасида 2024 йил 28 февралда ижара шартномасига
241024160227-сонли қўшимча келишув (қўшимча келишув) тузилиб, унга
кўра 2024 йил учун ижара тўлови суммалари ўзгартирилиб, янгидан
белгилаган.
Мазкур шартнома ва қўшимча келишувга мувофиқ жавобгар томонидан
ижара тўловлари тўлиқ амалга оширилган.
Бироқ, даъвогар ижара объекти давлат ташкилотларига офис учун
берилиши белгиланганлиги, жавобгар хусусий ташкилот эканлиги, хусусий
ташкилотлар учун ижара тўлови юқори эканлиги боис тарафлар ўртасида низо
келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга хусусий ташкилотларга офис фаолияти
учун белгиланган таърифларда 2023-2024 ва 2025 йилнинг 6 ойи учун жами
57 012 186,06 сўм ижара ҳақи ҳисоблаб, ушбу маблағни ундириш, ижара
шартномасини бекор қилиш ҳақида даъво ариза билан мурожаат қилган.
Даъвогарнинг ижара объекти давлат ташкилотларига офис учун
берилиши белгиланганлиги, жавобгар хусусий ташкилот эканлиги, шу боис
юқори нархда ижара ҳақи тўланиши лозимлиги ҳақидаги важлари
даъвонинг 57 012 186,06 сўм маблағни ундириш талабини қаноатлантириш
учун асос бўлмайди.
Чунки, ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, 2023-2024 йиллар давомида
ижара тўловлари тарафлар ўртасида келишилган нархларда жавобгар
томонидан амалга ошириб келинган бўлиб, мазкур ҳолатда ижара тўлови
тоифаси ва нархи даъвогар томонидан ижара шартномасининг 7.1-банди
талабига мувофиқ ҳисобланган ҳамда белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси ФК (ФК) 354-моддаси биринчи ва иккинчи
қисмига кўра, фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар.
Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартнома тузиш бурчи
ушбу Кодексда, бошқа қонунда ёки олинган мажбуриятда назарда тутилган
ҳоллар бундан мустасно.
Бунда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
14 декабрдаги 660-сонли “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида”
Низомга мувофиқ даъвогар жавобгар билан ижара шартномасини тузиш
жараёнида ижарага берилаётган давлат мулкининг жойлашган жойи, тури,
таркиби, ижара тўловининг миқдори, уни тўлаш тартиби ва муддатлари, ижара
тўлови миқдорини қайта кўриб чиқиш асоси ва тартиби, ижарага берувчига
унинг сўрови асосида ижарага олувчи ва балансда сақловчи тақдим этадиган
ахборотлар, уларнинг ҳаққонийлиги ҳолатларига аниқлик киритиши лозим
бўлган.
Қолаверса, ижара шартномасига 2025 йил учун ижара тўлови миқдорини
белгилаш бўйича қўшимча келишув тузилмаган.
Шунингдек, суд жавобгар томонидан ижара тўлови учун 2025 йил
ҳисобига жами 6 000 000 сўм тўлов амалга оширилганлигини инобатга олади.
ФК 354-моддаси олинчи қисмига кўра, агар шартнома шартлари
тарафлар ёки диспозитив норма билан белгилаб қўйилган бўлмаса, тегишли
шартлар тарафлар ўртасидаги муносабатларга нисбатан қўлланилиши мумкин
бўлган иш муомаласи одатлари билан белгиланади.
ФК 335-моддаси кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли
мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик
туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса,
шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни
камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса,
суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки
кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан 2023-2024 йиллар
давомида ижара ижара шартномаси ва қўшимча келишувларга мувофиқ
амалга оширилганлиги, ушбу даврлар учун ижара тўлови миқдори даъвогар
томонидан ҳисобланганлиги ва ундирилганлиги, ижара шартномаси тузиш ва
ижара объектига давлат ташкилотларига офис учун белгиланган тарифда
ҳисобланишида жавобгарнинг айби бўлмаганлиги, 2025 йилнинг 6 ойи даври
учун жавобгар томонидан давлат ташкилотларига офис учун ҳисобланиши
назарда тутилган миқдорда тўлов амалга оширилганлигини инобатга олиб,
даъвонинг
57 012 186,06
сўм
ижара
ҳақи
ундириш
қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъво аризада ижара шартномасини бекор қилиш
сўралган.
ФКнинг 261-моддасига кўра, агар ашбу Кодексда, бошқа қонунларда
ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома
тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши
мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у
шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум
бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
Даъвогар жавобгарга шартномани бекор қилиш ҳақида 2025 йил
14 апрелда 350/01-05-сонли таклиф хатини юборган.
Шартноманинг амал қилиш муддати 2026 йил 20 апрель кунига қадар
белгиланган.
Даъвогар даъво аризада шартномани бекор қилиш асоси сифатида ижара
шартномасининг 4.3-4.4-бандларини кўрсатган бўлиб, унга кўра, ижарга
олувчи объектдан фақат электрон онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги
баённомада белгиланган фаолият турини амалга оширишда фойдаланиши,
объектдан белгиланган фаолият туридан бошқа йўналишда фойланиш
таъқиқланиши кўрсатилган.
Бироқ, даъвогарнинг ушбу важлари ижара шартномасини бекор қилиш
учун бўлмайди.
Чунки, аниқланишича жавобгар объектдан офис учун фойдаланган.
Суд муҳокамаси давомида даъвогар томонидан жавобгарнинг айби
туфайли шартномани жиддий равишда бузганлиги ҳолатлари исботланмади.
Шу билан бирга, шартномани бекор қилиш учун қонунчилик ва шартномада
назарда тутилган асослар билдирилмади.
Шунингдек, ижара шартномасининг 7.4-бандига кўра, ижарага
олучининг кейинги йилга белгиланган ижара тўлови миқдорини аввалгидан
юқори белгиланишидан норози бўлиб, шартномани ўзгартириш ҳақидаги
келишувни имзолашдан бош тортганлиги шартноманинг амал қилиш муддати
кейинги йилга узайтирилмаслигига асос бўлиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг ижара шартномасини бекор
қилиш талабини қаноатлантиришни рад этишн лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига
(Қонун) илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига
кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, шунингдек номулкий хусусиятга эга
даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорда давлат божи ундирилиши
белгиланган.
Бироқ, Қонунининг 9-моддасининг 10-бандига асосан, Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий
органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни
ташкил этиш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари — ўз зиммасига
юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун
киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича давлат божи тўлашдан озод
қилинган.
Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб, даъво
талаблари асоссиз деб топилганлиги, бироқ даъвогар давлат божи тўлашдан
озод қилинганлиги сабабли, мулкий ва номулкий хусусиятга эга бўлган даъво
талаблари бўйича ундирилиши лозим бўлган давлат божини ундирувсиз
қолдиришни ва олдандан тўланган 37 500 сўм почта харажатини даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192, 195-моддаларини қўллаб,
суд
қарор қилади:
Даъвогар Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризасини қаноатлантириш
рад этилсин.
Олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатлари Давлат мулки
объектларидан самарали фойдаланиш маркази Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармаси зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
М.А. Холиков