Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/10444 Дата решения 05.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Халқ банки Ответчик / Подсудимый
Source ID 6607d0bb-abfd-45be-ac7f-f29d4ca32cb6 Claim ID PDF Hash d0aae28cb94252f4... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 25-моддаси ИПКнинг 25 law
амда ИПК 25-моддаси амда ИПК 25 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
ФКнинг 283-моддаси ФКнинг 283 law
ушбу Кодекс 274-моддаси ушбу Кодекс 274 code_article
ювчи ушбу Кодекс 276-моддаси ювчи ушбу Кодекс 276 code_article
ушбу Кодекснинг 281-моддаси ушбу Кодекс 281 code_article
агар гаровга олувчи ушбу Кодекс 282-моддаси агар гаровга олувчи ушбу Кодекс 282 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/10444-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 5 август Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси М.Холиковнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар вакили Х.Сарибоев (2025 йил 15 апрелдаги ишончнома 11/15-сонли асосида), жавобгар вакиллари А.Амонов (2025 йил 11 февралдаги 1-сонли ишончнома асосисида), Э.Бекназаров (2025 йил 17 июндаги 1-сонли ишончнома асосисида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Халқ банки” АТ манфаатида жавобгар “ gr b nk” акциядорлик тижорат банки, қўшимча жавобгарлар “ gr b nk” акциядорлик тижорат банки Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва “ gr b nk” акциядорлик тижорат банки Сирдарё вилоят Сайҳунобод туман филиалига даъвогар “Халқ банки” АТ балансидаги Сирдарё вилояти, Пахтакор МФЙ, Шарқона кўчаси, 4а-уйда жойлашган кадастр рақами 12:07:43:01:01:0190 (эски кадастр рақами 12:07:10:04:01:0307) бўлган “Чойхона биноси”ни гаровдан чиқариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (Палата) даъвогар “Халқ банки” АТ манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “ gr b nk” акциядорлик тижорат банки (жавобгар), қўшимча жавобгарлар “ gr b nk” акциядорлик тижорат банки Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (филиал) ва “ gr b nk” акциядорлик тижорат банки Сирдарё вилоят Сайҳунобод туман филиалига (филиал) даъвогар “Халқ банки” АТ балансидаги Сирдарё вилояти, Пахтакор МФЙ, Шарқона кўчаси, 4а-уйда жойлашган кадастр рақами 12:07:43:01:01:0190 (эски кадастр рақами 12:07:10:04:01:0307) бўлган “Чойхона биноси”ни гаровдан чиқариш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг 2025 йил 28 июлдаги ажрими билан “А. R NS-UZ” хусусий корхонаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этиш учун жалб қилинган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Палата ва “А. R NS-UZ” хусусий корхонаси суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, Палата ва “А. R NS-UZ” хусусий корхонаси иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, даъво аризадаги важларни такрорлаб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакиллари даъво аризага эътироз билдириб, эътирознома тақдим этиб, кредит қарздорлиги бўйича гаров мулки билан таъминланган мажбурият ҳамда гаров шартномаси бекор бўлмаганлиги, даъвогарнинг гаровдан чиқариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги талаб қонунчиликда назарда тутилмаганлиги боис даъво талаби асоссиз эканлиги ҳақида важлар келтириб, даъво аризани рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакиллари тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвонинг филиалларга нисбатан қисми бўйича иш юритишни тугатишни, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини даъвогардан ундиришни лозим топади. Даъво аризасида “ gr b nk” акциядорлик тижорат банки Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва “ gr b nk” акциядорлик тижорат банки Сирдарё вилоят Сайҳунобод туман филиали қўшимча жавобгарлар сифатида кўрсатилган. ИПКнинг 25-моддасида иқтисодий судга тааллуқли низолар келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқий муносабатлар қатнашчиларининг субъектли таркиби белгиланган. У энг аввало, юридик шахсларни ва юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқароларни ҳамда ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида назарда тутилган ишлар бўйича жисмоний шахсларни ўз ичига олади. ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иш судга тааллуқли бўлмаса суд иш юритишни тугатади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сон қарорининг 10-бандининг учинчи хатбошисида шуни назарда тутиш керакки, юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) юридик шахс мақомига эга эмас ва ишончнома асосида юридик шахснинг номидан ҳаракат қилади деб тушунтириш берилган. Юқоридагиларга кўра, даъво аризада қўшимча жавобгар сифатида “ gr b nk” акциядорлик тижорат банки Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва “ gr b nk” акциядорлик тижорат банки Сирдарё вилоят Сайҳунобод туман филиали кўрсатилганлиги, филиал юридик шахс мақомига эга бўлмаганлиги сабабли, унга нисбатан киритилган даъволар судга тааллуқли эмаслиги инобатга олиб, даъвонинг “ gr b nk” акциядорлик тижорат банки Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва “ gr b nk” акциядорлик тижорат банки Сирдарё вилоят Сайҳунобод туман филиалига нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2019 йил 12 октябрь куни АТ “Халқ банки” Гулистон филиали билан “Dv L v ” МЧЖ ўртасида 850 000 000 сўмлик кредит шартномаси тузилиб, кредит таъминоти сифатида “ . r ns-Uz” хусусий корхонасига тегишли бўлган Сирдарё шаҳар, Пахтакор кўчаси, 4а-уйда жойлашган кадастр рақами 12:07:10:04:01:0185:0004 бўлган чойхона биноси гаровга қўйилган ва ушбу кўчмас мулкга тақиқ қўйилган. Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманларо судининг 2021 йил 22 декабрдаги ҳал қилув карорига асосан “Dv L v ” МЧЖ ва “ rikuildinggr u ” хусусий корхонасидан АТ “Халқ банки” Гулистон филиали фойдасига 957 403 720 сўм кредит карздорлиги ундириш белгиланиб, ундирув “ . R NS-UZ” хусусий корхонасига тегишли бўлган Сирдарё вилоят, Сирдарё туман, Пахтакор МФЙ, Пахтакор кўчаси, 4а-уйда жойлашган, кадастр раками 12:07:10:04:01:0307 бўлган чойхона биносига қаратилган. Мазкур бино Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан хатланиб аукцион савдоларига чиқарилган. Аукцион савдоларида сотилмаганлиги боис, 10 фоиз арзонлашлирилган нархда 880 650 000 сўмга қарздорлик эвазига қабул қилиш юзасидан даъвогарга 2025 йил 14 апрелдаги 10.6/25-969-сонли таклиф хати берилган. Даъвогарнинг 2025 йил 16 майдаги 280-сонли қарорига асосан мазкур мулкни банк балансига олишга розилик берилган. Мазкур қарорга асосан Кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси Сирдарё тумани филиалининг| 2025 йил 30 майдаги -SIR 37782647-сонли кадастр паспорти билан тасдикланган “ . R NS-UZ” хусусий корхонасига тегишли бўлган, Сирдарё вилоят, Сирдарё шаҳар, Пахтакор МФЙ, Пахтакор кўчаси, 4а-уйда жойлашган, кадастр рақами 12:07:10:04:01:0307 бўлган чойхона биноси, даъвогар номига ўтказилган ва 12:07:43:01:01:0190-сонли кадастр рақами берилган. Бироқ, даъвогар томонидан мазкур бинони электрон аукцион савдоларига чиқариш жараёнида ушбу бинога (эски кадастр рақами 12:07:10:04:01:0307) жавобгар томонидан тақиқ қўйилганлиги аниқланган. Аниқланишича, “Агробанк” АТБ Сайҳунобод филиали “S uns il gr univ rs l” МЧЖ ўртасида тузилган 2021 йил 21 декабрдаги 675-сонли кредит шартномасига асосан банк томонидан “S uns il gr univ rs l” МЧЖга 1 722 500 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиб, кредит таъминоти сифатида “ . r ns-Uz” хусусий корхонасига тегишли Сирдарё тумани, Пахтакор МФЙ, Шарқона кўчаси, 4а-уй ҳисобланган кадастр рақами 12:07:10:04:01:0307:0001 бўлган нотурар жой биноси гарови тақдим этилган. АТ “Халқ банки” Гулистон филиали томонидан ажратилган кредит таъминоти сифатида расмийлаштирилган гаров шартномасига асосан гаровга олинган кадастр рақами 12:07:10:04:01:0307:0001 бўлган чойхона биноси 2021 йил 30 декабрь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус В.Эргашев томонидан тақиқдан ечилиб, 2021 йил 30 декабрда “Агробанк” АТБ Сайҳунобод филиали, “ . R NS-UZ” хусусий корхонаси ва “S uns il gr univ rs l” МЧЖ ўртасида тузилган 202102105015522-сонли реестр рақами билан қайд қилинган ипотека шартномасига асосан гаровга қўйилиб, АТБ “Агробанк” Сайхунобод филиали олдидаги кредит мажбуриятларини бажариш учун тақиқ қўйилган. Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 августдаги ҳал қилув қарорига асосан “Агробанк” АТБ Сайҳунобод филиали “S uns il gr univ rs l” МЧЖ ўртасида тузилган 2021 йил 21 декабрдаги 675-сонли кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниб, “S uns il gr univ rs l” МЧЖ ҳисобидан “Агробанк” АТБ фойдасига 1 665 083 333,34 сўм муддати келмаган кредит, 57 414 742,83 сўм муддати ўтган асосий кредит, 15 986 000 сўм муддати ўтган фоиз, 24 000 сўм почта харажатини ундириш белгиланиб, ундирув “ . R NS-UZ” хусусий корхонасига тегишли Сирдарё тумани, Пахтакор МФЙ, Шарқона кўчаси, 4а-уй ҳисобланган кадастр рақами 12:07:10:04:01:0307:0001 бўлган нотурар жой биносига қаратилган. Даъвогар жавобгарга 2025 йил 4 июнда хат билан мурожаат қилиб, низоли объектни гаровдан чиқаришни сўраган. Бироқ, жавобгар томонидан даъвогарнинг ушбу талабига рад жавоби берилган. Шу боис, тарафлар ўртасида низо келиб, Палата даъвогар манфаатида жавобгар зиммасига низоли объектни гаровдан чиқариш мажбуриятини юклашни сўраган. Даъво аризада даъвонинг асоси сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 468-сонли қарори билан тасдиқланган “Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган молмулклар электрон маълумотлар банкини шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида” Низомнинг 10-бандининг 2-қисмига асосан банк ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан берилган кредит ёки қарз қайтарилишини таъминлаш мақсадида нотариал тасдиқланган гаров (ипотека) шартномаси бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилган тақдирда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ 2019 йил 1 январь ва ундан кейин қўйилган бўлса, мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга қўйилган тақиқ бекор қилинганлиги ҳақидаги маълумотлар тегишли банк ёки кредит ташкилоти томонидан электрон маълумотлар банкига киритилиши белгиланганлиги кўрсатилган. Бироқ, даъвогарнинг ушбу важлари даъвони қаноатлантириш учун асос бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (ФК) 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун унди увни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобга бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим да ажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. ФКнинг 283-моддасига кўра гаров қуйидаги ҳолларда бекор бўлади: 1) гаров билан таъминланган мажбурият бекор бўлганида; 2) ушбу Кодекс 274-моддасининг учинчи қисмиданазарда тутилган асослар бўлганида гаровга қўювчининг талаби билан; 3) гаровга қўйилган ашё нобуд бўлганида ёки гаровга қўйилган ҳуқуқ ) гаров билан таъминланган мажбурият бекор бўлганида; 2) ушбу Кодекс 274-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган асослар бўлганида гаровга қўювчининг талаби билан; 3) гаровга қўйилган ашё нобуд бўлганида ёки гаровга қўйилган ҳуқуқ бекор бўлганида, башарти гаровга қўювчи ушбу Кодекс 276-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланган бўлмаса; 4) гаровга қўйилган мол-мулк реализация қилинган тақдирда, шунингдек уни реализация қилиш мумкин бўлмаган тақдирда (ушбу Кодекснинг 281-моддаси). Ипотека тўғрисидаги шартнома рўйхатдан ўтказилган реестрда ипотека тугатилганлиги тўғрисида белги қўйилган бўлиши керак; 5) агар гаровга олувчи ушбу Кодекс 282-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланмаган бўлса, бундан гаровга қўйилган мол-мулк реализация қилинмаганлиги ва талаблари гаров билан таъминланмаган кредиторларнинг ўз талабларини қаноатлантириш учун мазкур мол-мулкни қабул қилишни рад этганлиги ҳоллари мустасно. ФКнинг 25-бобида мажбуриятларнинг бекор бўлиш асослари кўрсатилган бўлиб, бироқ мазкур ҳолатда жавобгар ва “S uns il gr univ rs l” МЧЖ ўртасида гаров билан таъминланган мажбурият бекор бўлмаган. Шунингдек, 2021 йил 30 декабрда “Агробанк” АТБ Сайҳунобод филиали, “ . R NS-UZ” хусусий корхонаси ва “S uns il gr univ rs l” МЧЖ ўртасида тузилган 202102105015522-сонли реестр рақами билан қайд қилинган ипотека шартномаси бекор бўлмаган. ИПКнинг 68-моддасига кўра, Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПКнинг 74-моддасига суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Юқоридагиларга кўра, суд Палатанинг жавобгарга гаровдан чиқариш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилалиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, шунингдек номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПФ108-сонли Фармони билан базавий ҳисоблаш миқдори —375 000 сўм этиб белгиланган. Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилмаганлиги, даъво ариза 2025 йил 9 июлда кирим бўлганлиги, даъво номулкий хусусиятга эгалиги, ушбу талаб бўйича олдиндан давлат божи тўлаб чиқилмаганлиги сабабли, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига 2025 йил 9 июль ҳолатига БҲМнинг 10 баравари, яъни 3 750 000 сўм миқдорида давлат божи ундиришни, олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 13, 68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192, 195-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъвонинг “ gr b nk” акциядорлик тижорат банки Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва “ gr b nk” акциядорлик тижорат банки Сирдарё вилоят Сайҳунобод туман филиалига нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъво аризаниқаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар“Халқ банки” АТ ҳисобидан республика бюджетига 3 750 000 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажати “Халқ банки” АТ зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья М.А. Холиков