← Назад
Решение #2896019 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| онуни | 34 | — | law | |
| онуни | 25 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/10745-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 4 август
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиковнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, Гулистон
шаҳар прокурори ёрдамчиси Н.Отакулова, тарафлардан даъвогар вакили
И.Холматов (2025 йил 4 августдаги 01-01/7-2973-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва
иқлим ўзгариши бошқармасининг жавобгар “
GIS R L G Z S RVIS”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 31 063 000 сўм компенсация
тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
ва иқлим ўзгариши бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, даъво аризасида жавобгар “
GIS R L G Z S RVIS” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
31 063 000 сўм компенсация тўловини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабларини
қувватлаб, жавобгар томонидан тақдим этилган ҳисоботлар асосида
жавобгарга нисбатан 2022-2024 йиллар учун жами 46 729 728 сўм
компенсация тўлови ҳисобланганлиги, бироқ жавобгар томонидан қисман
тўлов амалга оширилганлиги, натижада 31 063 000 сўм қарздорлик
қолганлигини тушунтириб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда — ИПК) 170-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларга суд
даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча
далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга
тўсқинлик қилмайди. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг
ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо
унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз ишдаги ва
тақдим этилган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризани
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Табиатни
муҳофаза
қилиш
тўғрисида”ги Қонуни 34-моддаси биринчи қисмига асосан табиатдан махсус
фойдаланганлик ва атроф муҳитни ифлослантирганлик учун тўловлар табиий
ресурслардан фойдаланганлик учун солиқлар ҳамда бошқа мажбурий
тўловлардан утилизация йиғимидан, шунингдек атроф муҳитни
ифлослантирганлик (ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик, оқизганлик
ва чиқиндиларни жойлаштирганлик) учун компенсация тўловларидан, табиий
ресурсларни муҳофаза қилганлик ва қайта тиклаганлик учун тўловлардан
иборат бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш
тўғрисида”ги Қонуни 25-моддасига биноан атмосфера ҳавосига зарарли
таъсир кўрсатганлик учун компенсация тўловлари корхоналар, муассасалар
ва ташкилотлардан қонунчиликда белгилаб қўйиладиган тартибда ва
миқдорларда ундириб олинади.
Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни ва биологик
организмларни чиқарганлик, унга физикавий омилларнинг зарарли таъсир
кўрсатганлиги учун компенсация тўловларини тўлаш корхоналар, муассасалар
ва ташкилотларни ҳавони муҳофаза қилиш тадбирларини бажаришдан ҳамда
етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятидан озод этмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
11 октябрдаги “Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий
механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
820-сонли қарори 2-банди “б” кичик бандига асосан Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар
жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари Ўзбекистон Республикаси
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари
томонидан ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни
муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш
тўғрисида”ги 202-сон қарори (бундан буён матнда Қарор деб юритилади)
2-банди “в” кичик бандига кўра, ифлослантирувчи моддалар ташламаларини
атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва
чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар компенсация тўловчи
субъектлар ҳисобланади.
Қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф
табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги
учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан
буён матнда Низом деб юритилади)нинг 25-бандига кўра экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органлари билан келишилган компенсация
тўлови ҳисоб-китоблари компенсация тўловчи субъектларни келишилган
ҳисоб-китобларда кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун
жавобгарликдан озод этмайди. Компенсация тўловчи субъектлари фаолиятида
давлат экологик назорати амалга оширилганда ва келишилган компенсация
тўловини нотўғри ҳисоблаш ҳолати аниқланганда, охирги текширув санасидан
(уч календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддат) қайта ҳисоб-китоб қилинади,
келишилади, шунингдек, ушбу Низомга мувофиқ пеня ҳисобланган ҳолда
тўлов ундирилади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ходимлари томонидан
даъвогарнинг 2025 йил 6 мартдаги 58-х/с-сонли буйруғига асосан, жавобгарда
текширув ўтказилган (ахборот тизимида рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи
махсус код: 346-082-166).
Текширув жараёнида жавобгарнинг атмосфера ҳавосига чиқарилган
ташламалар миқдори кўриб чиқилиб, жамият томонидан 2022-2024
йилларда
атроф-муҳитни ифлослантирилганлиги учун компенсация
ҳисоботларида атмосфера ҳавосига ташламалар миқдори кўрсатилиб, мазкур
ҳисоботларда атмосфера ҳавосига умумий ташлама миқдори 2022 йилда 3,43
тн., 2023 йилда 3,55 тн., 2024 йилда 3,43 тн. миқдорда ташланма
ташланганлиги кўрсатилганлиги, бироқ 2022 йилда 22 025 м.куб, 2023 йилда
28 696 м.куб, 2024 йил 17 622 м.куб миқдордаги табиий газ йўқотилиши
ҳисоботларда қайд этилмаганлиги аниқланган. Шу боис, ўрганиш натижасида
жавобгарга қўшимча равишда 46 729 728 сўм компенсация тўлов ҳисобланган.
Бироқ, жавобгар томонидан компенсация тўлови қисман, яъни
15 729 000 сўм тўланганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 31 063 000 сўм компенсация тўлови
ундиришни сўраган.
Жавобгар томонидан компенсация тўловлари бугунги кунга қадар
амалга оширилмаган.
Ушбу фактлар иш ҳужжатларидаги жавобгар томонидан топширилган
ҳисоботлар, даъвогар вакили берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор
далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
31 063 000 сўм компенсация тўлови ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли
деб ҳисоблаб даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантириб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар
ҳисобидан республика бюджетига жами 31 063 000сўм даъво баҳосининг
2 фоизи, яъни бўйича 621 260 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига олдиндан
тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 128, 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л ад и:
Даъвогар Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
ва иқлим ўзгариши бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “
GIS R L G Z S RVIS” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси фойдасига 31 063 000 сўм компенсация
тўлови ва олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “
GIS R L G Z S RVIS” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 621 260 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
М.А. Холиков