← Назад
Решение #2896020 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/10743-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 4 август
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида,
Гулистон шаҳар прокурори ёрдамчиси Н.Отакулова, тарафлардан даъвогар
вакиллари А.Албеков (2025 йил 7 июлдаги 1210-сонли ишончнома асосида),
М.Ахмедов (2025 йил 16 июлдаги 1126-сонли ишончнома асосида) жавобгар
вакили А.Сариев (2025 йил 4 январдаги 01-4-сонли ишончнома асосида),
Н.Муратова (жавобгар касаба уюшмаси раиси), Сирдарё вилояти Иқтисодиёт
ва молия бош бошқармаси вакили А.Головина (ишончнома асосида)
иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба
уюшмаси Сирдарё вилоят кенгашининг жавобгар Республика тез тиббий
ёрдам маркази Сирдарё филиали ҳисобидан 303 380 456 сўм ходимлар иш
ҳақларидан касаба уюшмасига аъзолик учун ушлаб қолинган пул маблағини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни,
суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон
Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда
Ўзбекистон Республикаси давлат тиббий суғурта жамғармаси ўртасида
2022-2024 йиллар учун тузилган “Тармоқ келишуви”нинг 1.13-бандида тармоқ
иш берувчилари томонидан ходимларнингёзма розилиги билан касаба уюшма
аъзоларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлардан (асосий ва
ўриндошлик иш ўрнидан қатъий назар) 1 фоиздан кам бўлмаган аъзолик
бадалларини муассаса бухгалтерияси орқали пур ўтказиш йўри билан касаба
уюшмаси ташкилотлари ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланиши
белгиланган.
Республика тез тиббий ёрдам маркази Сирдарё филиали (жавобгар)
томонидан 2023 йилнинг май, июнь, июль ойлари учун 180 860 551 сўм,
2024 йилнинг март, апрель, май ойлари учун 122 819 905 сўм, жами
303 680 456 сўм миқордаги пул маблағи ходимлар ҳисобидан касаба уюшмаси
аъзолик тўлови сифатида ушлаб қолинган бўлса-да, жавобгар касаба уюшмаси
ташкилоти ҳисобига ушбу пул маблағи ўтказиб берилмаган.
Жавобгар томонидан мавжуд қарздорликни қопланмаганлиги сабабли
низо юзага келиб, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси
Сирдарё вилоят кенгаши (даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига
мурожаат қилган ҳамда жавобгардан 303 380 456 сўм ходимлар иш
ҳақларидан касаба уюшмасига аъзолик учун ушлаб қолинган пул маблағини
ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 18 июлдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси
Давлат тиббий суғурта жамғармаси, Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган Давлат тиббий суғурта жамғармаси ва Сирдарё вилояти Ғазначилик
хизмати бошқармаси суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда — ИПК) 170-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларга суд
даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча
далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга
тўсқинлик қилмайди. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг
ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо
унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни Давлат тиббий суғурта жамғармаси ва Сирдарё
вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакил (лар)и иштирокисиз ишдаги
ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, жавобгарнинг қарздорлиги мавжудлиги, даъво ариза судга
тақдим қилингандан сўнг тўлов бўлмаганлигини билдириб, даъво аризасини
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабини тан
олиб, жавобгарнинг қарздорлиги мавжудлиги, қарзни сўндириш чораси
кўрилаётганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси вакили даъво аризаси бўйича қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра суд даъво талабини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 8 ва
234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида, зарар етказиш ва
қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса қарздор
айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
Аниқланишича, (жавобгар) томонидан 2023 йилнинг май, июнь, июль
ойлари учун 180 860 551 сўм, 2024 йилнинг март, апрель, май ойлари учун
122 819 905 сўм, жами 303 680 456 сўм миқордаги пул маблағи жавобгар
ходимлари ҳисобидан касаба уюшмаси аъзолик тўлови сифатида ушлаб
қолинган.
Бироқ, ушбу маблағлар даъвогар ҳисобига ўтказиб берилмаган.
Даъвогарнинг талабномалари жавобгар томнидан оқибатсиз қолдирилган.
Жавобгарнинг 303 680 456 сўм миқдордаги қарздорлиги факти тарафлар
ўртасида тасдиқланган 2025 йил 1 мартдаги солиштирма-далолатнома билан
ўз тасдиғини топади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан ходимлар иш
ҳақларидан касаба уюшмасига аъзолик учун ушлаб қолинган пул маблағи
ундириш тўғрисидаги талаби асосли тақдим этилганлигини инобатга олиб,
даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
303 680 456 сўм ходимлар иш ҳақларидан касаба уюшмасига аъзолик учун
ушлаб қолинган пул маблағи ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги,
даъво ариза киритилишида давлат божи тўланганлигини инобатга олиб, суд
иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ жавобгар
зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан
тўланган 6 073 609 сўм миқдорида давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Республика тез тиббий ёрдам маркази Сирдарё филиали ҳисобидан
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилоят
кенгаши фойдасига 303 680 456 сўм ходимлар иш ҳақларидан касаба
уюшмасига аъзолик учун ушлаб қолинган пул маблағи, 6 073 609 сўм давлат
божи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
М.А. Холиков