Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/3865 Дата решения 04.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Сардоба туман ҳокимлиги Ответчик / Подсудимый N t fim K ts
Source ID 768859a1-b426-4b62-a375-448d9fef56a8 Claim ID PDF Hash 5eb7ce8aa47924a7... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
ини тугатиш ушбу Кодекснинг 24-моддаси ини тугатиш ушбу Кодекс 24 code_article
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3865-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 04 август Оқолтин туманлараро иқтисодий суди, судья А.Олламовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусанов суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ж.Фозилов (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари (раҳбар) Қ.Пардаев, Ш.Рахманов (ишончнома ва ордер асосида), ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Сардоба туман Қишлоқ хўжалиги бўлими вакили Ж.Абдувалиев (ишончнома асосида), Давлат Кадастрлар палатаси вакили Ҳ.Йўлдошев (ишончнома асосида), Сардоба туман Фермерлар кенгаши вакили С.Алимов (ишончнома асосида), шунингдек Оқолтин туман прокурори ёрдамчиси О.Қобиловлар иштирокида, даъвогар Сардоба туман ҳокимлигининг жавобгар «N t fim K ts» фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 01 июлда тузилган 198сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъво аризада баён этилишича, Сардоба туман ҳокимининг (бундан буён матнда “даъвогар ва (ёки) туман ҳокимлиги” деб юритилади) «N t fim K ts» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) билан тузилган 2021 йил 01 июлда тузилган 198-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низони предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Сардоба туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Давлат кадастрлари палатасининг Сирдарё вилояти бошқармаси (бундан буён матнда Кадастр деб юритилади), Сардоба туман солиқ инспекцияси ишда иштирок этишга жалб қилинган. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган Сардоба туман давлат солиқ инспекцияси суд муҳокамасида иштирок этмади. Бироқ, Сардоба туман солиқ инспекцияси суд муҳокамасида ўз кўрсатмалари ва тегишли маълумотларни судга тақдим этган. Ушбу ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан Сардоба туман давлат солиқ инспекцияси иштирокисиз улар тақдим этган ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабларига эътироз билдириб, даъвогарнинг даъвоси асоссиз эканлиги, тарафлар ўртасида 2021 йил 01 июлда тузилган 198-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартнома бугунги кунда кучда эмаслигини ва бошқа шартнома тузилганлигини билдириб, шунингдек шоли экини ноқонуний экилмаганлигини, ердан ноқонуний фойдаланмаганлигини билдириб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Судда қатнашган Сардоба туман қишлоқ хўжалиги бўлими ва Давласт кадастрлар палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси вакиллари тарафлар ўртасидаги 2021 йил 01 июлда тузилган 198-сонлиер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси бугунги кунда бекор бўлиб, жавобгарга тегишли ер майдонлари 10 гектарга қисқариб, жавобгар ихтиёрида 52.6 гектар ер майдони қолганлиги бўйича 2023 йил 23 январда янги ижара шартномаси тузилиб, 12:05:000116670-сонли кадастр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Оқолтин туман прокурори ёрдамчиси О.Қобилов суддан ишдаги мавжуд ҳужжатларга асосан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Сардоба туман солиқ инспекцияси томонидан судга тақдим этилган ёзма маълумотномада солиқлардан қарздорлиги мавжуд эмаслигини билдирган. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ЕК 36-моддасининг биринчи қисмига кўра, бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда бекор қилинади: 1) ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда; 2) ер участкаси берилган муддат тугаганда; 3) юридик шахс тугатилганда; 5) хизматда фойдаланиш учун чек ер бериб қўйишга асос бўлган меҳнатга оид муносабатлар бекор бўлганда, агар қонунчиликда бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса; 6) ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида; 7) ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, бу қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлишида ифодаланганда; 8) ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланилган тақдирда; 9) қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда; 10) қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида; 11) мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ордер кимошди савдоси асосида сотиб олинганидан кейин ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида, ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи гаровда бўлган тақдирда эса гаров шартномаси муддати мобайнида фойдаланилмаганида. Фойдаланилмаётган ер участкалари уларнинг аввалги эгалари тўлаган қиймат ушбу эгаларга компенсация қилинган ҳолда олиб қўйилади; 12) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашлари раёсатининг қарорига мувофиқ фермер ёки деҳқон хўжалигининг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги тугатилганда; 13) ер участкаси ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда олиб қўйилганда. ЕК 36-моддасининг олтинчи қисмида ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши, ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6 - 10, 12, 13-бандларида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ер участкасининг ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши белгиланган. ЕК 24-моддасининг ўн тўртинчи қисмига кўра, ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-21-бандларига асосан аниқланган ҳолатлар юзасидан далолатнома тузилади, унга йўл қўйилган қонун бузилишлари ҳолатини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар ва материаллар илова қилинади, далолатнома мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар) вакиллари ва фермер хўжалиги раҳбари томонидан имзоланади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 01 июль куни 198-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномаси тузилган ва кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтказилган. Сўнгра, 2023 йил 23 январь куни Сардоба тумани Пахтаобод СИУда жойлашган 52.6 гектар ер майдонини жавобгар 49 йил муддатга ижарага бериш тўғрисида шартнома расмийлаштирилган. Ушбу шартномани тузилиши орқали тарафлар ўртасида 2021 йил 01 июлда тузилган 198-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси бекор қилинган ва бу ҳақдаги ёзув кадастр органларида қайд қилинган. Шунга кўра, даъвогарнинг тарафлар ўртасида 2021 йил 01 июлда тузилган 198-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилишга асос мавжуд эмас деб ҳисоблаб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Судда, даъвогар ва жавобгар, шунингдек кадастр агентлиги вакили тарафлар ўртасидатузилган 2021 йил 01 июлдаги 198-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бугунги кунда қонуний кучда эканлиги ҳақдаги ҳужжатни далил сифатида судга тақдим эта олмади. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгарга нисбатан ер ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво талабини у томондан келтирилган асослар бўйича қаноатлантириб бўлмайди деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, даъвогарнинг даъво талабини асоссиз ҳисоблаб, даъвони қаноатлантиришдан рад қилиб, даъво талаби рад этилганлиги сабабли олдиндан тўланган почта харажатини даъвогар зиммасида қолдириб, даъвогардан 3.750.000 сўм давлат божи тўловини Республика бюджетига ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Сардоба туман ҳокимлигининг жавобгар «N t fim K ts» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 01 июлдаги 198-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Олдиндан тўланган 37.500 ўм почта харажатлари Сардоба туман ҳокимлиги зиммасида қолдирилсин. Сардоба туман ҳокимлиги ҳисобидан Республика бюджетига 3.750.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Я. Олламов