← Назад
Решение #2896023 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| онун | 19 | — | law | |
| онуннинг | 30 | — | law | |
| бундай битим ФК | 116 | — | law | |
| ФКнинг | 116 | — | law | |
| Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс | 114 | — | code_article | |
| ФКнинг | 114 | — | law | |
| исмида ИПК | 180 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/10015-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 4 август
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида,
тарафлардан Гулистон шаҳар прокурори ёрдамчиси Н.Отакулова, даъвогар
вакиллари Н.Османов (раҳбар), Д.Аджитаиров (2025 йил 28 июлдаги 12-сонли
ишончнома асосида), Н.Мусурманкулов (2025 йил 4 августдаги 13-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакиллари А.Гаффаров (2025 йил 4 августдаги
571-сонли ишончнома асосида), З.Бердимуратова (2025 йил 4 августдаги
570-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “ K-128” масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси
ҳисобидан битим бўйича олган хамма нарсани қайтариб бериши юзасидан,
олинган нарсани аслича қайтариб бериш мумкин бўлмагани учун, унинг
қийматини пул билан, яъни 357 514 352 сўмлик бажарилган пудрат ишлари,
13 800 000 сўмлик қўшимча харажатлар ва суд харажатларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг
маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ K-128” масъулияти чекланган жамияти (даъвогар/пудратчи)
Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, унда жавобгар Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси (жавобгар)
ҳисобидан битим бўйича олган хамма нарсани қайтариб бериши юзасидан,
олинган нарсани аслича қайтариб бериш мумкин бўлмагани учун, унинг
қийматини пул билан, яъни 357 514 352 сўмлик бажарилган пудрат ишлари,
13 800 000 сўмлик қўшимча харажатлар ва суд харажатларини ундиришни
сўраган.
Суднинг ажримлари билан Ўзбекистон Республикаси Давлат тиббий
суғурта жамғармаси, Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси,
Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган Ўзбекистон Республикаси Давлат тиббий суғурта
жамғармаси, Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси, Сирдарё
вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси суд мажлисида вакилининг
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар
суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи
хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта
орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа
воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган
бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
Ўзбекистон Республикаси Давлат тиббий суғурта жамғармаси, Сирдарё
вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси, Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва
молия бош бошқармаси иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабларини қувватлаб,
қўшимча ҳужжатлар тақдим этиб, ишлар бажарилганлиги, бироқ
шартнома “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
қонунида кўрсатилган тартибга риоя қилинган ҳолда тузилмаганлиги,
жавобгар битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаган ҳолда
бажарилган ишлар қийматини тўламаганлиги ҳақида важлар келтириб, даъво
талабларини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларини тан олиб, қўшимча
ҳужжатлар тақдим этиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида прокурор даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришлари,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабларини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар
ҳисобидан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
(ФК)
236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 666-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қурилиш пудрати
шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда
буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа
қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига
ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва
келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
Аниқланишича, Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг
2025 йил 28 январдаги “2025 йил вилоят маҳаллий бюджети параметрларида
бюджет тақсимловчиларига ажратилган харажатларнинг умумий чекланган
миқдорлари ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги VII-7-13-9-0-К/25-сонли
қарори ҳамда Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 2025 йил
1 февралдаги “Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг айрим қарорларига
ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги VII-8-22-9-0-K/25-сон қарорларига асосан
“Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси биносини таъмирлаш ва ҳудудини
ободонлаштириш ишларини олиб бориш харажатларига вилоят маҳаллий
бюджетининг мақбуллаштирилган маблағлари хисобидан 400,0 (турт юз) млн.
сўм маблағ ажратилиб, ушбу ишлар бажарилиши режалаштирилган.
Шунга мувофиқ, жавобгар даъвогарга 2025 йил 30 январда 62-1-сонли
буюртма-кафолат хати билан мурожжат қилиб унда Сирдарё вилоят
ҳокимлиги томонидан даъвогар ҳудудида Республика семинари ўтказилиши
режалаштирилганлиги муносабати билан ташкилий ишларни олдиндан олиб
бориш ва семинар тадбирларини белгиланган муддатда юқори савияда
ўтказиш мақсадида, тайёргарликка кам вақт ажратилганлигини инобатга олган
ҳолда Гулистон шахар шифохонаси ҳудудида ободонлаштириш ишларига оид
хизматлар кўрсатилишини, шу жумладан кириш йуллари ва пиёдалар
йўлакларини жорий таъмирлаш, силжиб кетган бордюраларни кўчириб олиб,
ўз жойига қайтадан текислаб ўрнатиш, қайноқ майда асфальтобетон ётқизиш
ишларини зудлик билан бажариб бериш ҳамда бажарилган ишлар учун
тўловларни амалда тузилган лойиҳа-смета ҳужжатлари, эксперт хулосаси,
пудрат шартномаси, бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисобварақфактуралари асосида тўгридан-тўғри дарҳол ўтказиб берилишини кафолат
берган.
Юқоридагиларга кўра, тарафлар ўртасида 2025 йил 3 февралда 2/1-сонли
пудрат шартномаси (пударт шартнмоаси) имзоланиб, унга кўра даъвогар
жавобгар ҳудудидаги кириш йўллари ва пиёдалар йўлакларига таъмирлаш ва
асфальт ётқизиш ишларини бажариш мажбуриятини олган.
Шартноманинг қиймати 357 514 352 сўм деб белгиланган.
Ушбу ишларни бажариш учун “Y ’l l ih gulist n” масъулияти
чекланган жамияти томонидан 03-25-сонли лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб
чиқилган ва тасдиқланган.
Ушбу лойиҳа-сметаси бўйича 2025 йил 20 февралда “Али Адонис Плус”
масъулияти чекланган жамиятининг 15-02-ТР-сонли йиғма эксперт хулосаси
олинган. Унга кўра, объектдаги таъмирлаш ишлари, буюртмачи харажатлари
билан баҳоси 378 859 764 сўмни ташкил қилган.
“Y ’l l ih gulist n” масъулияти чекланган жамиятининг 2025 йил
25 февралдаги
1-сонли
синов
баённомасига
кўра,
асфалтобетон
қопламасининг қалинлиги, сифати (зичлиги, сув шимувчанлиги) ҚР 06.03-23
“Автомобиль йўллари” қурилиш регламенти талабларига мос келиши
кўрсатиб ўтилган.
“Лойиҳалалар экспертиза ва назорат ўлчови” масъулияти чекланган
жамияти томонидан тузилган 2025 йил 27 февралдаги объектда бажарилган
ишларнинг смета ҳужжатларига мослигини ўрганиш юзасидан оралиқ
далолатномасига кўра, пудрат ишлари даъвогарнинг ўз маблағлари ҳисобига
бажарилганлиги, амалга оширилган 378 859 764 сўмлик иш ҳажмининг смета
ҳужжатларига ва амалда бажарилган иш ҳажмига мослиги таққослаб
чиқилганда, жами 9 378 543,6 сўмлик фарқ аниқланганлиги кўрсатилган.
Пудратчи томонидан 2025 йил 28 февралда топширилган 1-сонли
Ф-3 ҳисоботи бўйича объектда 357 514 352сўмлик пудрат ишлари бажарилган
ва бу ҳақида ҳисобварақ-фактура тақдим этилган.
Шунингдек, даъвогар томонидан пудрат ишларини бажариш мақсадида
лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, назорат ўлчовини ўтказиш,
экспертизадан ўтказиш, техник назорат ва лаборатория синовлари учун
шартномалар асосида жами юқорида қайд этилган жамиятларга жами
13 800 000 сўм тўловлар амалга оширилган.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
(Қонун) 2-моддаси биринчи қисмининг 3-хатбошисига асосан ушбу
Қонуннинг амал қилиши давлат буюртмачиларининг хўжалик фаолиятини
юритиш чоғида амалга ошириладиган давлат харидларига нисбатан татбиқ
этилади.
Қонун 19-моддасининг биринчи қисмига биноан ушбу Қонун
мақсадлари учун давлат буюртмачилари деганда бюджет буюртмачилари,
яъни давлат органлари ва муассасалари, бюджет ташкилотлари, харид қилиш
тартиб-таомилларини амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет
маблағларини олувчилар, давлат мақсадли жамғармалари, бюджет
ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармалар, шунингдек корпоратив
буюртмачилар, яъни устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз
ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, устав фондида (устав капиталида)
ушбу модданинг 2-банди иккинчива учинчи хатбошиларида кўрсатилган
ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик
шахслар, устав фондида (устав капиталида) ушбу модданинг 2банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган ташкилотларнинг улуши жами 50
фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар тушунилади.
Қонуннинг 30-моддасига кўра, харид қилиш тартиб-таомилларини
амалга
ошириш
электрон
дўкон,
кичик
қийматли
хариднинг
соддалаштирилган тартиб-таомили, бошланғич нархни пасайтириш учун
ўтказиладиган аукцион, энг яхши таклифларни танлаш, тендер, икки босқичли
давлат харидлари, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган
давлат харидлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва
қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
билан рухсат этилган харидларнинг бошқа рақобатли турларидан иборат.
Бироқ, тарафлар ўртасида расмийлаштирилган пудрат шартномаси
Қонунда кўрсатилган харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш
тартибида тузилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб
чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2023 йил 23 декабрдаги 306-сонли Пленум қарорининг
4-банди биринчи хатбошисида, агар қонун ҳужжатларида қурилиш пудрати
шартномаси фақат электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи
билан амалга ошириладиган давлат харидлари натижалари асосида тузилиши
назарда тутилган бўлиб, шартнома савдолар ўтказилмасдан тузилган бўлса,
бундай битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги
ҳақида тушунтиришлар берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 6бандига
кўра,
ФК 113-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, битим ФКда белгилаб
қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли ёки бундай
деб топилишидан қатъи назар, у ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли
ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
ФКнинг 116-моддаси мувофиқ қонунчиликнинг талабларига мувофиқ
келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ
асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий
эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи
қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
Мазкур ҳолатда, пудрат шартномаси Қонун талабларига риоя қилмасдан
тузилганлиги сабабли, пудрат шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб
ҳисобланади.
Шу боис, даъвогар даъво аризада битим ҳақиқий эмаслиги сабабли,
унинг оқибатларини қўллаган ҳолда, амалда бажарилган ишлар қийматини
ундиришни сўраган.
ФКнинг 114-моддасида ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий
эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмаслиги,
битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича
олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан
олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган
хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар
битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган
бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шартлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 8бандида, агар даъво аризасида ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни ҳақиқий
эмас деб топиш тўғрисида талаб қўйилмаган бўлса, бироқ унинг ўз-ўзидан
ҳақиқий эмаслигини даъвогар бундай битимнинг ҳақиқий эмаслиги
оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талабни асослашда келтирган бўлса,
судлар фақатгина бундай битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида қарор
мавжуд эмаслигига асосланиб даъвони қаноатлантиришни рад этишга ҳақли
эмаслар, балки қарорнинг асослантирувчи қисмида даъвогарнинг важларига
баҳо беришлари лозимлиги, агар суд муҳокамаси пайтида жавобгар ўз
эътирозларида битимнинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига асосланаётган бўлса,
судлар жавобгарнинг эътирозларига баҳо беришлари ва улар асосли бўлган
тақдирда, низонинг вужудга келишига сабаб бўлган битимнинг ўз-ўзидан
ҳақиқий эмаслигидан келиб чиқиб, иш бўйича қарор қабул қилишлари
лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган,.
Юқоридаги Пленум қарорининг 26-бандида битимнинг ҳақиқий
эмаслиги оқибатларини қўллашда суд, қарорнинг хулоса қисмида ИПКнинг
180-моддасига мувофиқ пул маблағларининг ундирилишини, мол-мулкнинг
олиб берилишини кўрсатиши лозимлиги кўрсатилган.
ФК 14-модддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ
миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига
етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар
деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган
ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки
шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари
бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин
бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 357 514 352 сўм қарздорлик факти ва
13 800 000 сўм миқдорда қилинган қўшимча харажатлари иш ҳужжатларида
мавжуд бажарилган ишлар далолатномалари (Ф-2, Ф-3), ҳисобварақ-фактура,
тўлов топшириқномалари, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар
билан ўз исботини топган.
Қайд этилганларга кўра, тарафлар ўртасида расмийлаштирилган
шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланса-да, даъвогар томонидан
шартномада назарда тутилган ишлар бажарилганлиги, жавобгар томонидан
қарздорлик тан олинганлигини инобатга олиб, жавобгар томонидан тан
олинган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бажарилган пудрат ишлари учун
357 514 352 сўм ва ушбу пудрат ишларини бажариш мақсадида сарфланган
13 800 000 сўм қўшимча харажатларни жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га кўра, мулкий хусусиятга эга
даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи
ундирилади. Кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган
тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу
белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари қисман эканлиги, даъвогар
кичик тадбиркорлик субъекти эканлиги, даъвогар томонидан олдиндан
3 713 144 сўм миқдорда давлат божи тўланганлигини инобатга олиб, иш
бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига 3 713 144 сўм давлат божи ва
37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан “ K-128”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига бажарилган пудрат ишлари учун
357 514 352 сўм ва 13 800 000 сўм қўшимча харажатлар, 3 713 144 давлат божи
ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья
М.А. Холиков