← Назад
Решение #2896024 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/10210-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 4 август
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида,
тарафлардан даъвогар вакили А.Эшонқулов (тугатиш (суд) бошқарувчиси),
жавобгар вакили А.Байматов (раҳбар) иштирокида, даъвогар “GULIS N
G` LL KL S R” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ULK N
IR
N F YZ ” фермер хўжалиги ҳисобидан 14 388 600 сўм асосий қарз ва
олдиндан тўлаб чиқилган суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг маъмурий биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“GULIS N G` LL KL S R” масъулияти чекланган жамияти
тугатиш (суд) бошқарувчиси(даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий
судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда “ULK N IR
N F YZ ”
фермер хўжалиги (жавобгар) ҳисобидан 14 388 600сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 11 июлдаги ажрими билан Гулистон тумани фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Кенгаш) низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган кенгаш суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам
суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган
ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган
ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
Шу боис суд, ИПК 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
кенгаш вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
тарафлар ўртасида 2021-2022 йиллар давомида тузилган фьючерс
шартномалари бўйича жавобгарга буғдой етиштириш учун тарафлар ўртасида
тасдиқланган ҳисобварақ-фактураларга асосан жами 120 782 037 сўмлик
маҳсулотлар берилганлиги, хизматлар кўрсатилганлиги, жавобгар томонидан
даъвогарга
2022
йилда
106 393 437 сўмлик
буғдой
етказиб
берилганлиги натижада 14 388 600 сўмлик қарздорлик вужудга келганлиги,
бироқ аниқланишича жами етказилган 35 538 кг буғдойнинг, 28 600 кг уруғлик
буғдой эканлиги, мазкур ҳолатда даъвогар жавобгарга уруғлик дон учун
устама тўлаши лозимлиги, бироқ устама тўланмаганлиги, бу ҳақида жавобгар
даъвогарга ҳисобварақ-фактура юборганлигини билдириб, қонуний қарор
қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага эътироз
билдириб, даъвогарга 28 600 кг уруғлик буғдой етказиб берганлиги, мазкур
ҳолатда даъвогар жавобгарга уруғлик дон учун устама тўлаши лозимлиги,
бироқ устама тўланмаганлиги ҳақида важлар келтириб, даъвони рад этишни
сўради.
Ишда иштирок этувчи шахслар вакили тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини
даъвогардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 236-моддасига
кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ишдаги
ҳужжатлардан
аниқланишича,
даъвогар
суднинг
4-1201-2403/2550-сонли иш юзасидан 2024 йил 7 октбярда қабул қилинган ҳал
қилув қарорига асосан банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш
бошланган ва тугатиш (суд) бошқарувчиси этиб А.Эшонқулов тайинланган.
Даъвогар тугатиш бошқарувчиси суднинг ҳал қилув қарори билан
юклатилган вазифа ва Қонун талабларига асосан даъвогарнинг молиявий
аҳволини таҳлил қилиб, даъвогар олдидаги қарзларни ундириш чораларини
кўришни бошлаган.
Тарафлар ўртасида 2022 йилда тасдиқланган ҳисобварақ-фактураларга
асосан асосан даъвогар жавобгарга жами 120 782 037 сўмлик маҳсулотлар
берганлиги, хизматлар кўрсатилганлиги аниқланган.
Жавобгар эса даъвогарга ҳисобварақ-фактураларга асосан жами
35,538 тонна буғдой етказиб берган бўлиб, иш ҳужжатларидан кўринишича
шундан 28,6 тоннаси уруғлик учун буғдой эканлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
12 октябрдаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигига оид айрим
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 641-сонли Қарори
билан тасдиқланган “Уруғлик учун етиштирилган бошоқли доннинг навларига
устама ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (Низом) 9-бандига
мувофиқ уруғлик тайёрловчи ташкилотлар томонидан харид қилинган
уруғлик дон Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандарти ( ‘z DSt
2823:2014 “Қишлоқ хўжалик экинлари уруғлари навдорлик ва экиш
сифатлари. техникавий шартлар”) талабларига мос бўлганда, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга
бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил
6 мартдаги ПҚ-4634-сон қарорига мувофиқ оригинал (суперэлита) бошоқли
дон уруғи учун 130 фоиз, элита учун 80 фоиз ва I-авлод (R-1) учун 60 фоиз
миқдорида устама ҳисобланади.
Аниқланишича, жавобгар даъвогарга 2023 йил ҳосили учун “Еланчик”
навли R-1 авлод ҳисобланган 26,8 тонна уруғлик бошоқли дон топширган.
Бироқ, жавобгарга топширган уруғлик бошоқли дон учун устама
тўланмаган.
Ушбу фактлар иш ҳужжатларида мавжуд юк хатлари, ҳисобварақфактуралар, тарафлар вакиллари тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Мазкур ҳолатда, 2023 йил ҳосили учун “Еланчик” навли R-1 авлод
ҳисобланган 26,8 тонна уруғлик бошоқли дон учун Низом талабларига
мувофиқ устама тўланмаганлиги боис жавобгарни даъвогардан 14 388 600сўм
қарздор деб ҳисоблаб бўлмайди.
ИПКнинг 74-моддасига кўра,суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари ра этилганлиги, даъвогар
судга даъво аризаси киритилишида давлат божи тўламаганлиги, жами даъво
баҳосининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан камлигини инобатга олиб, суд
иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ даъвогар
зиммасига юклашни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 375 000 сўм
миқдорида давлат божи ундиришни, олдиндан тўланган 37 500 сўм почта
харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 74, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қи л а д и:
Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
“GULIS N G` LL KL S R” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати “GULIS N G` LL
KL S R” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
М.А. Холиков