← Назад
Решение #2896025 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 69 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3950-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 04 август
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили С.Жўраев (ишончнома асосида) ва қўшимча жавобгар вакили
Ш.Рўзиев (ишончнома асосида)лар иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси
Сирдарё
вилояти
ҳудудий
бошқармасининг
даъвогар
“АСАКАБАНК” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар “ШОИРА
НОЗИМА ОРЗУСИ” масъулияти чекланган жамияти ва “ LSK
SUG’URT K
NIY SI” акциядорлик жамияти ҳисобидан солидар
тартибда А-кредит линияси бўйича 2.013.698,63 сўм миқдорида кредитнинг
муддати ўтган фоиз қарзи, 35.000.000 сўм миқдорида муддати келмаган асосий
қарзи, Б-кредит линияси бўйича 22.222.224 сўм миқдорида муддати ўтган
асосий қарзи, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган 119.330,3 сўм
миқдорида жарима, 3.354.566,24 сўм миқдорида муддати ўтган фоиз,
22.222.220 сўм миқдорида муддати келмаган асосий қарзни муддатидан олдин
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни
ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар “АСАКАБАНК”
акциядорлик жамияти банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида
жавобгар “ШОИРА НОЗИМА ОРЗУСИ” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва “ LSK
SUG’URT
K
NIY SI” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда қўшимча
жавобгар ёки кафил деб юритилади) ҳисобидан солидар тартибда А-кредит
линияси бўйича 2.013.698,63 сўм миқдорида кредитнинг муддати ўтган фоиз
қарзи, 35.000.000 сўм миқдорида муддати келмаган асосий қарзи, Б-кредит
линияси бўйича 22.222.224 сўм миқдорида муддати ўтган асосий қарзи,
муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган 119.330,3 сўм миқдорида жарима,
3.354.566,24 сўм миқдорида муддати ўтган фоиз, 22.222.220 сўм миқдорида
муддати келмаган асосий қарзни муддатидан олдин ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қўшимча жавобгар вакили кредит
қарздорликни қўшимча жавобгардан солидар тартибда ундиришга асос
мавжуд эмаслигини билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Палата судга ёзма равишда мурожаат қилиб, унда ишни ўзининг
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини
таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд
материаллар асосида жавобгар вакил(лар)и иштирокисиз кўришни лозим
топади.
Суд, даъвогар ва қўшимча жавобгар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан палатанинг даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар
ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024
йил 10 сентябрда тузилган 2024-32-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб,
унинг 1-сонли иловаси билан А-кредит линияси бўйича 50.000.000 сўм
миқдорида 7 йил муддатга, Б-кредит линияси бўйича 50.000.000 сўм
миқдорида 24 ой муддатга тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун
кредит маблағлари ажратилган.
Бироқ, кредит шартномасининг 3.1 ва 3.2-бандларига кўра жавобгар
томонидан олинган кредит у томонидан шартномага илова тариқасида
белгиланган тўлов жадвалига мувофиқ қайтарилиши лозим бўлган.
Бироқ, жавобгар кредит шартномаси бўйича маблағларини қайтариш
ҳамда ҳисобланган фоизларни тўлаш мажбуриятини лозим даражада
бажармаган.
Даъвогар жавобгарга қарздорликларни қоплаш тўғрисида бир неча бор
оғзаки ва ёзма равишда огоҳлантирган бўлсада, лекин жавобгар томонидан
даъвогарнинг огоҳлантиришлари натижасиз қолдирилган.
Суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатлар ва даъвогар
вакилининг берган тушунтиришларга кўра, жавобгар тўлов жадвалига
мувофиқ равишда кредит ҳамда унга ҳисобланган фоизлар бўйича тўловларни
амалга оширишни таъминламаганлиги сабабли А-кредит линияси бўйича
2.013.698,63 сўм миқдорида кредитнинг муддати ўтган фоиз қарзи, 35.000.000
сўм миқдорида муддати келмаган асосий қарзи, Б-кредит линияси бўйича
22.222.224 сўм миқдорида муддати ўтган асосий қарзи, 3.354.566,24 сўм
миқдорида муддати ўтган фоиз, 22.222.220 сўм миқдорида муддати келмаган
асосий қарзи ҳисобланганлиги аниқланди.
Ушбу фактлар иш ҳужжатларида мавжуд шартномалар, тўлов
топшириқномалари, талабнома, огоҳлантириш хати, суднинг ҳал қилув
қарорлари, маълумотномалар, даъвогар вакили берган тушунтиришлари ва
бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмига асосан агар қонунда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи
(юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада
белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
ФКнинг 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси
бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиш натижасида, даъво аризада ундириб
берилиши сўралган креидт қарздорликни қўшимча жавобгардан солидар
тартибда ундиришга асос мавжуд эмаслиги аниқланди.
Даъвогар қўшимча жавобгардан кредит қарздорликни солидар тартибда
ундиришга асос бўлувчи ҳужжатларни судга тақдим эта олмади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи ва учинчи қисмига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган
муддат доирасида очиб бериши лозим.
ИПКнинг 69-моддасининг бешинчи ва олтинчи қисмлари талабига асосан
суд талаб қилаётган далилни сақлаётган шахс уни бевосита судга юборади ёки
судга топшириш учун тегишли ажримни тақдим этган шахсга беради.
Агар шахс суд талаб қилаётган далилни тақдим этиш имкониятига эга
бўлмаса ёки суд белгилаган муддатда тақдим эта олмаса, у шу муддат ичида
бу ҳақда судни сабабларни кўрсатган ҳолда хабардор қилиши шарт.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Шу сабабли суд, ундириб берилиши сўралган кредит қарздорликни
солидар тартибда ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Бундан ташқари, даъво аризада даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан
Б-кредит линияси бўйича муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган 119.330,3
сўм миқдорида жаримани ундириш сўралган.
Кредит шартномасининг 6.1 ва 6.2-бандларида муддати ўтган асосий қарз
бўйича ҳар бир муддат ўтган қисми бўйича 0.1 фоиз миқдорда жарима тўлаши
лозимлиги белгиланган.
Шу сабабли суд, ушбу талабни асосли деб ҳисоблаб, даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан Б-кредит линияси бўйича муддати ўтган асосий қарзга
ҳисобланган 119.330,3 сўм миқдорида жаримани ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан Акредит линияси бўйича 2.013.698,63 сўм миқдорида кредитнинг муддати ўтган
фоиз қарзи, 35.000.000 сўм миқдорида муддати келмаган асосий қарзи, Бкредит линияси бўйича 22.222.224 сўм миқдорида муддати ўтган асосий қарзи,
муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган 119.330,3 сўм миқдорида жарима,
3.354.566,24 сўм миқдорида муддати ўтган фоиз, 22.222.220 сўм миқдорида
муддати келмаган асосий қарзни муддатидан олдин ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга
асосан
суд
палатанинг
даъво
аризасини
қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 66, 68, 75, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ШОИРА НОЗИМА ОРЗУСИ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
- даъвогар «АСАКАБАНК» акциядорлик жамияти банки фойдасига Акредит линияси бўйича 2.013.698,63 сўм миқдорида кредитнинг муддати ўтган
фоиз қарзи, 35.000.000 сўм миқдорида муддати келмаган асосий қарзи, Бкредит линияси бўйича 22.222.224 сўм миқдорида муддати ўтган асосий қарзи,
муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган 119.330,3 сўм миқдорида жарима,
3.354.566,24 сўм миқдорида муддати ўтган фоиз, 22.222.220 сўм миқдорида
муддати келмаган асосий қарзни муддатидан олдин ва 37.500 сўм
миқдоридаги почта харажатлари;
- Республика бюджетига 1.698.640,80 сўм миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Я. Олламов