← Назад
Решение #2896026 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4104-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
______________
2025 й л 04 август
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Курбанов раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджонов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “BAXTPAXTATOZALASH”
акциядорлик жамияти манфаатида “WHITE-GOLD-KLASTER” масъулияти
чекланган жамиятидан 540 000 000 сўм асосий қарз ва 154 440 000 сўм пеня, жами
694 440 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни жавобгар
вакили Х.Халимов (28.07.2025 йилдаги 571-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда палата деб юритилади) “BAXTPAXTATOZALASH”
акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида
Сирдарё туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб,
“WHITE-GOLD-KLASTER” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 540 000 000 сўм асосий қарз ва
154 440 000 сўм пеня, жами 694 440 000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган палата ва даъвогар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Бироқ, палата ва даъвогар ишнинг унинг иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
127-129, 170-моддаларига асосан палата, даъвогар вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили асосий қарздорликни тан
олиб, кластернинг молиявий аҳволи яхши эмаслигини инобатга олиб пеня
миқдорини камайтириб беришни сўради.
Суд, иш юзасидан ишда қатнашувчи жавобгар вакилининг фикрларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра даъво аризасини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 12.02.2022 йилда
12/02-22-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 06.08.2021 йилдаги 01-03/1-515-сонли йиғилиш баёнига ва
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 декабрдаги 747-сонли Қарорига асосан
“Сотувчи-даъвогар” Сирдарё тумани, Ишонч маҳалласи, Улуғ йўл кўчаси, 78-уй
манзилида жойлашган пахта хом ашёсини қабул қилиш, сақлаш, пахтани қайта
ишлаш мақсадида фойдаланадиган барча бино иншоотлар, ускуналарни, Сирдарё
тумани, Элобод МФЙда жойлашган даъвогарнинг “Малик” пахта қабул қилиш
масканига тегишли бўлган 56883,0 м2 ни ва ушбу ҳудудда жойлашган пахта хом
ашёсини қабул қилиш, сақлаш мақсадида фойдаланиладиган барча биноиншоотлар, ускуналари билан, Сирдарё тумани, Ҳикматли МФЙда жойлашган
“Наврўз” пахта қабул қилиш маскани ва ушбу ҳудудда жойлашган барча биноиншоотлар, ускуналари билан даъвогар жавобгарга мажмуа сифатида мулк қилиб
топшириши, жавобгар объектларни қабул қилиб олиб, унинг баҳосини
белгиланган тартибда ва муддатларда тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра объектларнинг баҳоси 41 652 584 992 сўм
(ҚҚСсиз) этиб белгиланган. Шартноманинг 2-иловасида ойлар кесимида
2022 йил январдан 2026 йил декабрь ойига қадар график асосида тўловларни
амалга оширишга келишилган.
Бироқ жавобгар томонидан 2025 йил январь-июнь ойлари учун
90 000 000 сўмдан жами 6 ойга маблағлар тўлаб берилмаган.
Жавобгар шартнома шартларини тўлиқ бажармаслиги ва даъвогарнинг
талабномаси эътиборсиз қолдирилиши натижасида даъвогар судга даъво
киритган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинчалик матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги
белгиланган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беришлиги
белгиланган.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, олди-сотди шартномаси
бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб
топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг
учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 419-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатлари
ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда
тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки
ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан
тўлаши лозим.
ФК 422-моддаси биринчи қисмига кўра, товарни насияга сотиш
шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилиши мумкин.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан
товарни насияга сотиш шартномасида олди-сотди шартномасининг муҳим
шартлари билан бир қаторда товар баҳоси ва миқдори кўрсатилган бўлса, бундай
шартнома тузилган ҳисобланади. Мазкур модданинг учинчи қисмида сотиб
олувчи ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган ва ўзига топширилган
товар учун навбатдаги тўловни шартномада белгиланган муддатда амалга
оширмаса, сотувчи шартномани бажаришдан бош тортишга ва сотилган товарни
қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд, даъвогарнинг 540 000 000 сўм асосий қарзни
ундириш бўйича даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда уни шу миқдорда
қаноатлантиришни қанотлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 154 440 000 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Шартноманинг 6.2-бандида “Сотиб олувчи” (жавобгар) шартнома
мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда
“Сотувчи” (даъвогар)га кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият
бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди, аммо пеня
миқдори бажарилмаган мажбурият суммасининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги
керак деб белгиланган.
Даъвогар томонидан ундирилиши сўралган пеня миқдори ҳисоб-китоби
асослантирилган ҳолда жадвал-маълумотнома кўринишида судга тақдим
қилинган.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогарнинг жавобгардан 154 440 000 сўм
пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддаси 1-қисмида агар тўланиши лозим бўлган
неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиши оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга, Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандида суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойкани камайтиришга ҳақли” эканлигидан келиб чиқиб,
пеняни тўлиқ миқдорда ундириш жавобгарнинг келгусидаги тадбиркорлик
фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, деб ҳисоблаб, даъвонинг пеня
ундириш тўғрисидаги талабини 21 500 000 сўм миқдорда қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан
ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Суд давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб,
жавобгардан Республика бюджетига 13 888 800сўм давлат божини, даъвогар
ҳисобига 37 500 сўм почта харажатини ундиришини лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Ўзбекистон
Республикаси
Савдо-саноат
палатасининг
“BAXTPAXTATOZALASH” акциядорлик жамияти манфаатидаги даъво аризаси
қисман қаноатлантирилсин.
“WHITE-GOLD-KLASTER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
“BAXTPAXTATOZALASH” акциядорлик жамияти фойдасига 540 000 000 сўм
асосий қарз, 22 000 000 сўм пеня, олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
“WHITE-GOLD-KLASTER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 13 888 800 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция, ҳал
қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддатда кассация тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов