Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/4235 Дата решения 04.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1fe5c2e9-8447-4c18-b43c-64b50bef353f Claim ID PDF Hash aa397a7446c86536... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 732-моддаси ФКнинг 732 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/4235-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 04 август Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья У.Курбанов раислигида, Қ.Махамаджонов суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А.Мусаев (2025 йил 17 июлдаги 799-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Ж нинг жавобгар Ж ҳисобидан 12 825 314 913,17 сўм асосий қарзундириштўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Д (кейинги ўринларда – даъвогар) ҳамда Ж (кейинги ўринларда – жавобгар) ўртасида молиявий қарз бериш тўғрисида 2019 йилнинг 1 июлда 2сонли шартнома имзоланган. Даъвогар тараф шартномавий мажбуриятларини бажариб жавобгарга тегишли суммани ўтказиб берган. Бироқ, жавобгар шартноманинг 2.3-бандига мувофиқ 2023 йил 31 декабрда қайтариши лозим бўлган молиявий қарз суммасини ўз вақтида қайтармаган. Ўзаро ҳисобкитобларга кўра, жавобгар бугунги кун ҳолатига 12 685 000 000 сўм асосий қарздорлик бўлса-да, тегишли қарздорликни бартараф этиш чораларини кўрмасдан келган. Бундан ташқари 11.12.2019 йилдаги 38-сонли шартнома бўйича 41 4277 256,87 сўм, 01.01.2020 йилдаги 56-сонли шартнома бўйича 20 214 334,30 сўм, 29.12.2020 йилдаги 103-сонли шартномага асосан 72 533 328 сўм, мазкур шартномалар бўйича 134 194 919,17 сўмлик электр энергияси харажатлари ҳамда 13.05.2023 йилдаги 1-сонли шартномага асосан 30 000 000 сўмлик ижро харажатлари тўлаб берилмаган. Даъвогар томонидан 2025 йилнинг 20 май куни юборилган 566-сонли талабнома жавобгар томонидан беэътибор қолдирилган, оғзаки мурожаатлар жавобгар томонидан инобатга олинмай келинган. жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарздорлиги 12 825 314 913,17 сўм эканлиги қайд этилган. Даъвогар даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 12 825 314 913,17 сўм асосий қарзни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 128-моддасига биноан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида қайд этилган важларни такрорлаб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида тузилган сонли шартномалар (кейинги ўринларда — шартнома)дан келиб чиққан. Тарафлар ўртасида молиявий қарз бериш тўғрисида 2019 йилнинг 1 июлда 2-сонли шартнома имзоланган. Даъвогар тараф шартномавий мажбуриятларини бажариб жавобгарга тегишли суммани ўтказиб берган. Бироқ, жавобгар шартноманинг 2.3-бандига мувофиқ 2023 йил 31 декабрда қайтариши лозим бўлган молиявий қарз суммасини ўз вақтида қайтармаган. Ўзаро ҳисобкитобларга кўра, жавобгар бугунги кун ҳолатига 12 685 000 000 сўм асосий қарздорлик бўлса-да, тегишли қарздорликни бартараф этиш чораларини кўрмасдан келган. Бундан ташқари 11.12.2019 йилдаги 38-сонли шартнома бўйича 41 4277 256,87 сўм, 01.01.2020 йилдаги 56-сонли шартнома бўйича 20 214 334,30 сўм, 29.12.2020 йилдаги 103-сонли шартномага асосан 72 533 328 сўм, мазкур шартномалар бўйича 134 194 919,17 сўмлик электр энергияси харажатлари ҳамда 13.05.2023 йилдаги 1-сонли шартномага асосан 30 000 000 сўмлик ижро харажатлари тўлаб берилмаган. Даъвогар томонидан 2025 йилнинг 20 май куни юборилган 566-сонли талабнома жавобгар томонидан беэътибор қолдирилган, оғзаки мурожаатлар жавобгар томонидан инобатга олинмай келинган. жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарздорлиги 12 825 314 913,17 сўм эканлиги қайд этилган. Шартномага асосан, даъвогар “қарз берувчи” жавобгар “қарз олувчи”га ўтказиб бериш, жавобгар эса берилган маблағини муддатида қайтариш мажбуриятини олган. ФКнинг 732-моддасига кўра, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарнинг ҳисоб рақамига жами пул маблағлари ўтказиб берилган ва қарздорликлари тўлаб берилган. Қарзни қайтариш муддати тугаган бўлишига қарамасдан, жавобгар томонидан бугунги кунга қадар қарздорлик қайтарилмаган ва қайтариш чоралари қўрилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 12 825 314 913,17 сўм миқдорида қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг 12 825 314 913,17 сўм маблағларни қайтариш тўғрисидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак.Фоизсиз қарз суммаси қарз олувчи томонидан муддатидан олдин қайтарилиши мумкин.Фоиз эвазига берилган қарз суммаси, агар қарз шартномасида кўзда тутилган бўлса ёки қарз берувчининг розилиги билан, муддатидан олдин қайтарилиши мумкин. Пул маблағлари муддати(бир ой)да қайтарилмаганлиги ва талабномага жавобгар томонидан жавоб берилмаганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 12 825 314 913,17 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 12 825 314 913,17 сўм қарздорлик ҳолати ишдаги мавжуд тўлов топшириқномалар ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Юқорида қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг 12 825 314 913,17 сўм асосий қарз ундириш талаби ишдаги мавжуд инкор этиб бўлмайдиган далиллар билан ўз тасдиғини топиши муносабати билан асосли деб ҳисоблаб, даъвогарнинг 12 825 314 913,17 сўм асосий қарзни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПКнинг 118-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги 12 825 314 913,17 сўм асосий қарз х 2% 256 506 298,38 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 75, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Д нинг ж ҳисобидан 12 825 314 913,17 сўм асосий қарз ундириштўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Ж ҳисобидан д фойдасига 12 825 314 913,17 сўм асосий қарз ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Ж ҳисобидан Республика бюджетига 256 506 298,38сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья У.Р. Курбанов