← Назад
Решение #2896032 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/9870-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 01 август
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабовнинг
раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили Б.Маматқулов
(06.01.2025 йилдаги 01-16/16-сон ишончнома асосида) ва жавобгар вакили
Ж.Эргашев (03.01.2025 йилдаги К01/04-3-сон ишончнома асосида)
иштирокида, даъвогар “ ududg zt `min t”нинг жавобгар “ ududg zt `min t”
ҳисобидан 319 248 640,51 сўм асосий қарз, 83 620 555,23 сўм пеня ва суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “ ududg zt `min t” АЖ (кейинги ўринларда – даъвогар ёки
таъминотчи) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, даъвогарнинг “Sird r
I S” филиали билан жавобгар “ ududg zt `min t” АЖ (кейинги
ўринларда – жавобгар ёки истеъмолчи) ҳисобидан 319 248 640,51 сўм асосий
қарз, 83 620 555,23 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида
келтирилган важларини такрорлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили асосий қарздорликни
тан олиб, эътирози йўқлигини билдириб, ҳозирги кунда жамиятнинг молиявий
аҳволи оғирлигини инобатга олиб, пеня суммасини қонун доирасида
камайтириб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қўйидаги асосларга кўра
даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва
учинчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
Кодекси (кейинги
ўринларда –ФК)нинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг “Sird r
I S”
филиали ва жавобгар ўртасида 2024 йил 03 январда 06-03-01-24-сонли ва
2024 йил 25 декабрда 316-сонли “ичимлик суви етказиб бериш бўйича”
шартномалар (кейинги ўринларда – шартномалар)тузилган.
Шартномаларга кўра, таъминотчи истеъмолчини ичимлик суви билан
таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Бунинг учун истеъмолчи ҳар
ойнинг 10 санасигача ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартномаларнинг 5.1-бандига кўра истеъмолчи таъминотчига ичимлик
хизматлари учун тўловларни кейинги ой учун, агар ҳисобида етарли миқдорда
олдиндан тўлови мавжуд бўлмаса, ҳар ойнинг 10 санасига қадар 70 фоизлик
олдиндан ҳақ тўлаш тариқасида амалга ошириши лозим.
Шартномаларнинг 2.1-бандига кўра етказиб бериладиган совуқ сув учун
тўловлар режалаштирилган ойлик истеъмол ҳажмининг 30 фоизини олдиндан
тўлаш орқали ҳисоб-фактура асосида ҳисоб-китоб ойи тугагандан кейин
30 кун ичида якуний тўловлар билан амалга оширилади.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартномалар шартига асосан ичимлик
суви етказиб берилган. Бу жавобгар томонидан қабул қилинган ва тарафлар
ўртасидаги 319 248 640,51 сўмлик электрон ҳисоб-фактуралар билан
тасдиқланган.
Жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги
натижасида, жавобгарнинг даъвогар олдида 2023 йилнинг 01 июнь ҳолатига
319 248 640,51 сўм қарздорлиги юзага келган.
Даъвогарнинг юзага келган қарздорликни қоплаш тўғрисидаги
талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
319 248 640,51 сўмқарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли
деб ҳисоблаб, даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар шартномаларнинг 3.1 ва 5.1-бандларига
асосан жавобгардан 83 620 555,23 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Шартномаларнинг 3.1 ва 5.1-бандига кўра истеъмолчи шартномада
белгиланган тўловларни ўз вақтида тўламаган тақдирда тўловларнинг
кечиктирилган ҳар бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди, аммо бу кўрсаткич жами кечиктирилган
сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган.
ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Бинобарин, даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби
шартнома шартларига кўра асослидир.
Бироқ, суд даъвогар томонидан ўз муддатида тўланмаган қарздорликлар
учун ҳисоблаб келинган пенянинг кўпайишига, даъвогарнинг ҳаракатсизлиги,
шу вақтга қадар пеняни ундириш чораларини кўрмаганлиги сабаб бўлганлиги,
ушбу ҳолатда даъвогарнинг ўзини ҳам айбдор деб ҳисоблайди.
ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки
бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига
кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан
етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ
миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга
ҳақли.
Шунингдек, суд, жавобгарнинг шартнома бўйича мажбуриятларини
бажарганлик даражасини, жавобгарнинг якка тартибдаги тадбиркор эканлиги,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли.
Суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришни инобатга олиб,
ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, пеняни
13 620 555,23 сўм
миқдорида
қаноатлантириб,
қолган
қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Олтинчи қисмига
биноан агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига
мувофиқ иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини асосли деб
ҳисобланганлиги сабабли жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан
тўлаб чиқилган 8 057 384 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини
ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар “ ududg zt `min t” АЖнинг даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар
“ ududg zt `min t”АЖ
ҳисобидан
даъвогар
“ ududg zt `min t”АЖ фойдасига 319 248 640,51 сўм асосий қарз,
13 620 555,23 сўм пеня ва 8 057 384 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов